Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой · 64-билет, 13-савол
Расмда кўрсатилган вазиятда автомобиль ҳайдовчиси ҳаракатни давом эттириши мумкинми?
Жавоб вариантлари
- Ҳа✓ Тўғри жавоб
- Йўқ
Изоҳ
ЙҲҚнинг 17-боби 109-бандига асосан, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси қатнов қисмининг шу (ўз ҳаракат) йўналишини кесиб ўтаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт. Расмда пиёда автомобиль ҳаракатланаётган йўналишдан узоқлашиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетаётгани кўрсатилган, яъни у шу йўналишда эмас ва ҳайдовчига халақит бермайди. Шу сабабли ҳайдовчи эҳтиёткорлик билан ҳаракатни давом эттириши мумкин.
«Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусидаги бошқа саволлар
- Белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган йўналишли транспорт воситаларининг ҳайдовчилари пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида оқ хасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юборишлари керакми?
- Олдида транспорт воситаси тўхтаб турган тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиб келмоқдасиз, Сиз нима қилишингиз керак?
- Суратдаги тасвирланган ҳолатда ҳайдовчи нима қилиши лозим?
- Йўлнинг ўртасида жойлашган бекатда тўхтаган йўлакай йўналишли трамвай ёнидан ўтаётганда ҳайдовчи нима қилиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.