Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой · 35-билет, 1-савол
Транспорт воситасининг ҳайдовчиси, агар светофорнинг рухсат этувчи ёритгичи ёқилса-ю, ҳаракат йўналишининг қатнов қисмидан ўтишга улгурмаган пиёдалар бўлса, нима қилиши керак?
Жавоб вариантлари
- Мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан пиёдаларнинг ўтиб олишига имкон бериши✓ Тўғри жавоб
- Тезликни камайтириши, товуш ишорасини бериши ва энг кам тезлик билан пиёдаларнинг ўтиш жойидан ўтиши
- Товуш ишорасини бериши ва тезликни камайтирмай пиёдаларнинг ўтиш жойидан ўтиши
- Эҳтиёткорлик чораларига риоя этган ҳолда пиёдаларнинг ўтиш жойидан ўтиши
Изоҳ
ЙҲҚ 15-боби 103-бандига асосан, светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.
«Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусидаги бошқа саволлар
- Бундай вазиятда ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юбориши керакми?
- Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига шу вазиятда пиёдалар ўтиш жойи орқали ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этиладими?
- Агар пиёдалар ўтиш жойларидан кейин тирбандлик пайдо бўлса ҳайдовчи қаерда тўхташи керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.