Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2 · 55-билет, 14-савол

Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади:

Жавоб вариантлари

  1. Автомобилни тормозлаб, йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
  2. Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш✓ Тўғри жавоб
  3. Автомобилни тормозлаш ва тўлиқ тўхтатиш

Изоҳ

Ҳаракатланишда автомобил ўнг ғилдиракларининг юмшоқ ва нам йўл ёқасида чиқиши ўнг ва чап ғилдираклар илашиш коэффисиэнтларининг турлича бўлишига ва бу ўз навбатида автомобилнинг сирпаниб кетишига олиб келади. Бундай вазиятда тезликни пасайтирмай, яъни тормоз тепкисини босмай рул чамбарагини аста буриб қатнов қисмига йўналтириш керак. Ушбу ҳолатда тормозлаш ҳам автомобилнинг сирпанишига олиб келади.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш