Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2 · 12-билет, 16-савол

Узоқ давом этадиган кенг равон йўлда автомобилни юқори тезликда бошқарганда ҳайдовчига тезлик қандай қабул қилинади?

Жавоб вариантлари

  1. Тезликни қабул қилиш ўзгармайди
  2. Аслидагидан тез ҳаракатланаётганга ўхшайди
  3. Аслидагидан секин ҳаракатланаётганга ўхшайди✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

Ҳайдовчи ҳаракат тезлигини унинг кўриш майдонига тушган нарсаларнинг ҳаракат тезлиги билан аниқлайди. Узоқ вақт мобайнида монотон ҳаракатланганда тезлик ҳақиқийсидан пастроқ сезилади. Бундай ҳолатларда тезликни назорат қилиш учун одатдагидан кўпроқ тезликни ўлчаш мосламаси (спидометр)дан фойдаланинг.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш