Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2 · 24-билет, 10-савол

Баландликда йўл четида тўсиқ мавжуд бўлганда тўхтаган автомобилни жойидан ғилдираб кетишини олдини олиш учун олдинги ғилдиракларни буриб қўйиш усули қайси жавобда тўғри кўрсатилган:

Баландликда йўл четида тўсиқ мавжуд бўлганда тўхтаган автомобилни жойидан ғилдираб кетишини олдини олиш учун…

Жавоб вариантлари

  1. B ва C
  2. B ва D
  3. А ва D
  4. А ва C✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

Ғилдиракларни шундай буриб қўйиш керакки, бунда автомобиллар тасодифан юриб кетганда қатнов қисмига чиқиб кетмасдан тротуар бордюрига қадалиб қолсин. Белгига кўра пастдан юқорига қараб йўлнинг кўтарилиши кўрсатилган. А автомобилининг олдинги ғилдираклари бордюрга қадалади. С автомобили ҳам олдинги ғилдираклари билан бордюрга қадалиб, юриб кета олмайди. Б автомобили тўғридан-тўғри қатнов қисмига чиқиб кетади. Орқа ғилдираклари бордюрга қадалгунгача Д автомобили ҳам йўлга чиқиб кетади, натижада автомобил йўлга кўндаланг бўлиб қолиб, ҳаракатланиш бўлагининг бир қисмини ёпиб қўяди. Олд ғилдиракларни А ва С автомобилларининг ҳайдовчилари тўғри буриб қўйганлар.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш