Биринчи тиббий ёрдам · 7-билет, 20-савол
Қўл-оёқ учлари (тирсакдан паст қисми, болдир) синишида транспорт шиналари ёки уларни қўлда ясаш учун воситалар бўлмаса биринчи тиббий ёрдам қандай кўрсатилади?
Жавоб вариантлари
- Қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни бир-бирига яхшилаб жипслаб текказиб боғлаш
- Қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига албатта юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш✓ Тўғри жавоб
- Қўлларни тана бўйлаб чўзган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш
Изоҳ
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, қўл оёқ учлари (тирсакдан паст қисми, болдир) синишида транспорт шиналари ёки уларни қўлда ясаш учун воситалар бўлмаса биринчи тиббий ёрдам, қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига албатта юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш орқали кўрсатилади.
«Биринчи тиббий ёрдам» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.