Биринчи тиббий ёрдам · 21-билет, 11-савол
Қон оқишини тўхтатувчи жгут қўл-оёқларга қандай боғланади?
Жавоб вариантлари
- Ярадан 10-15 см пастга
- Бевосита яранинг ўзига
- Ярадан 10-15 см юқорига✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Жгут қўйилиши деярли барча ҳолларда артериал қон кетишини тўхтатади. Артериал қон кетишини тўхтатиш учун жгут автомобилнинг тиббий қутичасида ҳам мавжуд. Жгут бўлмаган ҳолларда камар, белбоғ, подтяжкалар ва бошқа шунга ўхшаш воситалар қўлланилиши мумкин. Жгут қўл ёки оёққа қон кетиш жойидан юқорироқ жойга икки-уч марта айлантирилиб, фақат кийим устидан қўйилади ёки унинг тагига бир неча қатламдан иборат (даст)рўмол, сочиқ ёхуд бошқа газламадан астар қўйилади. Жгутни чўзиб маҳкамлаш қон кетиши тўхтаган вақтда тўхтатилади. Жгутга у қўйилган вақтни кўрсатувчи кичик қайднома қистириб қўйилади.
«Биринчи тиббий ёрдам» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.