Биринчи тиббий ёрдам · 61-билет, 19-савол
Бензин буғидан заҳарланишнинг аломатлари қандай?
Жавоб вариантлари
- Кўз ўнги қоронғилашади, бош айланади, мувозанат йўқолади, йиқилади. Томир уриши секинлашади. Оёқ-қўл совийди
- Мастга ўхшаб ҳаракатланади, бош айланади, оғрийди, кўнгил айнийди, қайт қилади, мушаклари тортишади. Нафас олиш секинлашади✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Этилланган бензин (тетраэтилқўрғошин қўшилган бензин)нинг бирдан катта миқдори ҳавога ажралишидан ўткир заҳарланиш келиб чиқади ва унда кўнгил айниш, қусиш, ҳолсизланиш, бош айланиши, иштаҳанинг йўқолиши ҳоллари юзага келади. Оғизда металл таъми, тилда ёт жизм сезилиши кабилар ўзига хос белгиларидан биридир. Оғир ҳолатларда асабийлашиш, чайқалиб юриш, алаҳсираш, кўриш ва эшитишга оид галлюсинасиялар ва томир тортишлар кузатилади. Этилланмаган бензиндан ҳам заҳарланиш мумкин. Шу каби заҳарланишнинг аломатлари этилланган бензиндан заҳарланишни эслатади, бироқ енгилроқ тарзда ўтади.
«Биринчи тиббий ёрдам» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.