Биринчи тиббий ёрдам · 57-билет, 11-савол
Сон суягининг учдан бирининг пастки қисми синганда жароҳатланган одамни транспортда ташиш учун тахтакач қандай қўйилади?
Жавоб вариантлари
- Иккита тахтакач оёқнинг икки томонидан тўпиқдан соннинг юқориги учдан бир қисмигача (синган жойдан 15-20 см юқоригача) қўйилади
- Тахтакачни соннинг бутун узунлигича тос-сондан тизза бўғинигача қўйиб, синган жой бинт билан қаттиқ боғлаб қўйилади
- Иккита тахтакач оёқнинг ички ва ташқи томонидан қўйилади. Биттасини оёқ тўпиғидан қўлтиқости чуқуригача, иккинчисини тўпиқдан сонгача✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Сон суяги синган ҳолда иккита тахтакач: бири – ташқари тарафда оёқ кафтидан то қўлтиқости чуқуригача, бошқаси – ички тарафда оёқ кафтидан то човгача қўйилади. Сон суяги синган ҳолда иммобилизасия воситаси бўлмаса, шикастланган оёқ соғоёққа маҳкамланиб қўйилади. Маҳкамловчи боғич синган суякни силжитмаслиги ва жабрланувчига қўшимча оғриқ етказмаслиги лозим. Маҳкамловчи боғич оёқнинг соғ қисмига боғланади.
«Биринчи тиббий ёрдам» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.