5.22 йўл белгиси «Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши»

5.22 белгиси нимани англатади
Аҳоли пунктининг номини ва унинг бошланишини билдиради; шу жойдан бошлаб аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиби талаблари амал қилади.
Қаерда ўрнатилади
Аҳоли пунктининг ҳақиқий чегарасида, унга кириш жойида ўрнатилади.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Белгидан кейин аҳоли пунктида тезлик соатига 70 км дан ошмаслиги керак; Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоят ва туман марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида — соатига 60 км; тегишли белгилар ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада — 30 км; турар жой даҳаларида — 20 км (ЙҲҚ 78-банд). Бошқа чеклов 3.24 белгиси билан кўрсатилади.
- Аҳоли пунктида фақат ҳодисанинг олдини олиш учун товуш сигнали берилади; йўлнинг чап томонида тўхтаб туриш бир томонлама йўлда ва ҳар томонда биттадан бўлакли, трамвай йўли бўлмаган йўлда мумкин.
- Аҳоли пунктида бекатдан чиқаётган автобус ва троллейбусларга йўл бериш керак.
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Аҳоли пунктларига тегишли йўл ҳаракати қоидалари қаердан бошланади?
Тўғри жавоб: Аҳоли пункти номини кўрсатувчи оқ рангли 5.22 йўл белгисидан бошлаб
20-билет, 3-саволни очиш"Аҳоли пункти" атамаси нимани билдиради?
Тўғри жавоб: Кириш ва чиқиш йўллари 5.22-5.25 белгилари билан белгиланган ҳудудни
39-билет, 18-саволни очишҚуйидаги 3.24. "Юқори тезлик чекланган" йўл белгисининг таъсирини қайси белгилар бекор қилади?
Тўғри жавоб: Барча жавоблар тўғри
46-билет, 9-саволни очишКўрсатилган жойда сариқ автомобилга тўхташга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: Рухсат этилади
63-билет, 1-саволни очиш


