5.21.2 йўл белгиси «Йўналишлар кўрсаткичи»

5.21.2 белгиси нимани англатади
Кўрсатилган бир нечта манзилга ҳаракатланиш йўналишларини билдиради.
Қаерда ўрнатилади
Чорраҳанинг бевосита олдида ёки ундан кейин, бурилиш жойида ўрнатилади. Белгида манзилларгача масофа (км), автомагистрал, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар тасвирланган бўлиши мумкин.
Аҳоли пунктларидан ташқарида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 белгиларидаги яшил ёки кўк ранг кўрсатилган манзилга автомагистрал ёки бошқа йўл орқали бориш мумкинлигини, оқ ранг эса объект шу аҳоли пунктида жойлашганини билдиради.


