39-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

39-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 39-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Навбат билан ялт-ялт этиб турувчи иккита қизил ёритгичлар қуйидаги маънога эга:

Навбат билан ялт-ялт этиб турувчи иккита қизил ёритгичлар қуйидаги маънога эга:
  1. Алоҳида эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга рухсат этади
  2. Бошқа ҳайдовчиларга қатнов қисмига махсус транспорт воситаларининг ўтганини хабар қилади
  3. Ҳаракатни тақиқлайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳаракатни тақиқлайди

ЙҲҚ 7-бобининг 31-бандига асосан, қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

2-савол. Сиз қувиб ўтиш учун чиқдингиз ва бехосдан рўпарадан келаётган автобусни кўриб қолдингиз. Агар Сиз қувиб ўтишни тугаллай олишингизга ишончингиз бўлмаса, Сиз:

  1. Тезликни камайтиришингиз ва аввал эгаллаган бўлагингизга қайтишингиз керак
  2. Товуш хабарини бериб ва фараларни ёқиб қувиб ўтишни уни тугаллагунча давом эттиришингиз керак
  3. Тезликни аста кўпайтиришингиз ва қувиб ўтишни тезроқ тугаллашингиз керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тезликни камайтиришингиз ва аввал эгаллаган бўлагингизга қайтишингиз керак

ЙҲҚ 12-боби 82-банди, қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига, қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган қаторга қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

3-савол. Белгилардан қай бири ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракат учун ёпиқ қатнов қисмини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатади?

Белгилардан қай бири ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракат учун ёпиқ қатнов қисмини айланиб ўтиш йўналишини…
  1. 4
  2. 3
  3. 1
  4. 2
  5. 5
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 5

ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг эллик иккинчи хатбошисига асосан: 5.34.2. “Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи”. Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

4-савол. Ташилаётган юк ДЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситаси ўлчамларининг орқа нуқтасидан энг катта миқдорда қандай чиқиб туриши мумкин?

  1. 1,0 м
  2. 4,0 м
  3. 2,5 м
  4. 2,0 м
  5. 1,5 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 2,0 м

Юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

5-савол. Агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап бўлакдан қайрилиш учун етарли бўлмаса, қоидалар қайрилишни қатнов қисмининг ўнг чеккаси ёки йўлнинг ўнг ёқасидан амалга оширишга йўл қўядими?

  1. Қатнов қисмининг фақат ўнг чеккасидан йўл қўяди. Йўлнинг ўнг ёқасидан йўл қўйилмайди
  2. Йўл қўйилмайди
  3. Йўл қўйилади. Бунда қайрилаётган ҳайдовчи йўлакай ва қарама-қарши келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Йўл қўйилади. Бунда қайрилаётган ҳайдовчи йўлакай ва қарама-қарши келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши керак

ЙҲҚ 9-боби 59-банди мувофиқ, чорраҳадан ташқаридаги қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиб олиш учун етарли бўлмаса, ушбу манёврни қатнов қисмининг ўнг четидан (йўлнинг ўнг ёқасидан) амалга ошириш мумкин. Бу ҳолда ҳайдовчи бир йўналишдаги ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

6-савол. Ҳаракатланиш вақтида велосипедчи билан автомобил йўллари кесишганда ким йўл бериши керак?

Ҳаракатланиш вақтида велосипедчи билан автомобил йўллари кесишганда ким йўл бериши керак?
  1. Автомобил
  2. Ўзаро келишиб ўтишади
  3. Велосипедчилар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Велосипедчилар

ЙҲҚ 28-боби 169-банди: Чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари йўлда ҳаракатланаётган бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари керак. Велосипед йўлкаси ва пиёдалар йўлкаси (тротуар) ўзаро кесишган ҳолатларда велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаси пиёдага йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

7-савол. Ҳаракатланиш бўлагидаги учбурчак шаклидаги чизиқ:

Ҳаракатланиш бўлагидаги учбурчак шаклидаги чизиқ:
  1. Тўхташингиз зарур бўлган жойни билдиради
  2. Йўл беришингиз керак бўлган жой яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради
  3. Йўлнинг хавфли қисмини билдиради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўл беришингиз керак бўлган жой яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.20 йўл чизиғига асосан, ҳайдовчини 1.13 чизиғига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради.
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.13 йўл чизиғига асосан, кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

8-савол. Белгиларнинг таъсири қайси транспорт воситаларига татбиқ этилади?

Белгиларнинг таъсири қайси транспорт воситаларига татбиқ этилади?
  1. Енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан кам ёки тенг бўлган юк автомобилларига
  2. Фақат енгил автомобилларга
  3. Енгил автомобилларга ва мотоциклларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан кам ёки тенг бўлган юк автомобилларига

ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига асосан: 7.4.3. “Транспорт воситасининг тури”. Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, шунингдек тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

9-савол. Агар сиз олдинда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтишга чиқсангиз, кўрсатилган ҳолларнинг қайси бирида товуш ишораси бериш мақсадга мувофиқ?

  1. Қувиб ўтиш қоронғи вақтда бажарилганда
  2. Қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчиси ўнгга бурилиш кўрсаткичини ёққанда
  3. Қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчиси чапга бурилиш кўрсаткичини ёққанда
  4. Қувиб ўтилаётган автомобил ҳайдовчиси тормоз беришни бошлаганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчиси чапга бурилиш кўрсаткичини ёққанда

ЙҲҚ 8-боби 48-бандига мувофиқ, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

10-савол. Ҳайдовчи ўз ҳаракати йўналишидан қатъий назар кимга транспорт воситасини тақдим этиши керак?

  1. Тиббиёт ходимларига зудлик билан тиббий ёрдамга мухтож бўлган фукароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун
  2. Йўл хизмати ходимларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тиббиёт ходимларига зудлик билан тиббий ёрдамга мухтож бўлган фукароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун

ЙҲҚ 2-боби 11-банди з - хатбошига асосан, транспорт воситасининг ҳайдовчиси тегишли йўналишда тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун транспорт воситасини фойдаланишга тақдим этишга мажбурдир.

Мавзу бўйича видеодарс: 2-дарс «Ҳайдовчининг вазифалари» →

11-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:

Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
  1. Кўк, яшил, қизил
  2. Қизил чорраҳага киради ва кўк автомобилни ўтказиб юбориш учун тўхтайди ва айни вақтда яшил автомобил чорраҳани кесиб ўтади; кўк; қизил бурилишни тугаллайди
  3. Қизил, кўк, яшил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қизил чорраҳага киради ва кўк автомобилни ўтказиб юбориш учун тўхтайди ва айни вақтда яшил автомобил чорраҳани кесиб ўтади; кўк; қизил бурилишни тугаллайди

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

12-савол. Қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилган?

Қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилган?
  1. Фақат «Б»
  2. «А», «Б», «В» ва «Г»
  3. «А» ва «Б»
  4. Фақат «А»
  5. «А», «Б» ва «В»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «А» ва «Б»

ЙҲҚ 1- иловаси 4- бўлимининг 4.1.1 белгиси талабига асосан: 4.1.1 “Ҳаракатланиш тўғрига”. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.

Бу ҳолатда ҳаракат тўғри ва ўнг томонга рухсат этилган, чунки ёнилғи қуйиш шохобчаси йўлга ёндош ҳудуд ҳисобланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

13-савол. Ушбу белги ўрнатилади:

Ушбу белги ўрнатилади:
  1. Мактаб ёки мактабгача таълим муассасалари олдида
  2. “Болалар уйи” ёки оромгоҳлари олдидан ўтган йўл қисмларида ўрнатилади
  3. Кўзи ожиз пиёдалар ҳаракатланиш эҳтимоли кўп бўлган йўл қисмларида ўрнатилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Мактаб ёки мактабгача таълим муассасалари олдида

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.46 бандига асосан: 5.46 «Мактаб». Мактаб ёки мактабгача таълим ташкилотлари олдида ўрнатилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

14-савол. Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи шунга ишонч ҳосил қилиши керакки:

  1. Қувиб ўтишни тугаллаганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига тўсқинлик туғдирмасдан, илгариги эгаллаган бўлагига қайта олишига
  2. Тўсқинлик туғдириши мумкин бўлган, ўзидан кейин келаётган бирон-бир ҳайдовчи қувиб ўтишни бошламаган бўлса
  3. Барча кўрсатилган ҳаракатларни бажара олишида
  4. Шу бўлакда олдинда кетаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси бурилишга (чапга қайта тизилишга) ишора бермаганлигига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча кўрсатилган ҳаракатларни бажара олишида

ЙҲҚ 12-боби 82-банди 3-хатбошига асосан, қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи шу тасмада орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

15-савол. Механик транспорт воситаларидан фойдаланиш қандай шароитларда тақиқланади?

  1. Давлат даврий техник кўригидан белгиланган тартибда ўтмаганда
  2. Узатиш қутисида шовқин бўлганда
  3. Юргизгич ишида нуқсон бўлганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Давлат даврий техник кўригидан белгиланган тартибда ўтмаганда

ЙҲҚ 29-боби 179-бандининг учинчи хатбошисига асосан, қуйидаги ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади: транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат техник кўригидан ўтмаган бўлса.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

16-савол. Тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларини қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса ҳам фойдаланишга рухсат этилади:

  1. Мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ)
  2. Ўт ўчиргич
  3. Ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак
  4. Тиббиёт қутичаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.10 бандига асосан, М1, Н1, Н2, Н3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторлар тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет), М3, Н2, Н3 тоифадаги — ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак билан жиҳозланмаган бўлса, фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

17-савол. Бу йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмида енгил автомобилни шатакка олишга рухсат этиладими?

Бу йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмида енгил автомобилни шатакка олишга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг тўққизинчи хатбошисига асосан: 3.7. “Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади”. Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

18-савол. "Аҳоли пункти" атамаси нимани билдиради?

  1. Аҳоли яшайдиган ҳудудни
  2. Шаҳар, қишлоқ жойлари ҳудудини
  3. Кириш ва чиқиш йўллари 5.22-5.25 белгилари билан белгиланган ҳудудни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Кириш ва чиқиш йўллари 5.22-5.25 белгилари билан белгиланган ҳудудни

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6-бандига асосан, аҳоли пункти — кириш ва чиқиш йўллари 5.22 — 5.25 йўл белгилари билан белгиланган ҳудуд.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

19-савол. Ёввойи ҳайвонлар белгисини кўрсатинг:

Ёввойи ҳайвонлар белгисини кўрсатинг:
  1. 2
  2. 1
  3. 4
  4. 2 ва 4
  5. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 2

ЙҲҚ 1-илова: 1.25.1. “Ёввойи ҳайвонлар”.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

20-савол. Кўрсатилган йўл белгиларидан қайси бири рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кам бўлган юк автомобилига ўнгга ҳаракатланишни буюради?

Кўрсатилган йўл белгиларидан қайси бири рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кам бўлган юк автомобилига…
  1. Фақат «А»
  2. «Б» ва «В»
  3. «А» ва «Б»
  4. Фақат «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Фақат «Б»

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлими 4.1.2 "Ҳаракатланиш ўнгга" белгисига мувофиқ, ушбу белгининг таъсир оралиғида фақат йўналтиргич буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. 4.1.2 белгиси йўл қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага таъсир этади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

39-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 40-билет →

Қўнғироқ қилиш