46-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
46-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 46-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?
- Фақат товуш ишораси билан
- Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни бирга қўллаш билан
- Фақат ёруғлик фараларини қисқа-қисқа ёқиб ўчириш билан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни бирга қўллаш билан
Йўл ҳаракати қоидаларининг 49 бандига асосан, қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 48 бандига асосан, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
2-савол. Темир йўл кесишмаси олдида турган транспорт воситаларини қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади, агар рўпарадан келаётган транспорт воситалари йўқ бўлса
- Агар айланиб ўтаётган транспорт воситасининг тезлиги 8 км/соатдан кам бўлса, тақиқланади
- Фақат ён кажавасиз мотоциклларга рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 18-боби 118-банди 6-хатбошига асосан, кесишма олдида турган транспорт воситаларини қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш тақиқланади.
3-савол. Агар транспорт воситаларининг тузилишида кўзда тутилган орқани кўрсатадиган кўзгулар бўлмаса, автомобилдан фойдаланишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Лоақал битта кўзгу бўлса рухсат этилади
- Агар орқа ойна пардалар билан беркитилмаган бўлса рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 3 – иловаси 7 – бўлимининг 7.1 – бандига асосан: Орқа томонни кўрсатувчи кўзгулар сони, жойлашуви ва тури белгиланган талабларга мос келмаса, транспорт воситасининг конструксиясида кўзда тутилган ойналари бўлмаса фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
4-савол. Қайси белги фалокатли ҳолатлар учун кириш йўлини билдиради?
- C
- A ва D
- B
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. B
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.40 белгига асосан, «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли». Йўл ҳаракати ушбу Қоидаларидаги 128-бандда кўрсатилган ҳолатларда фойдаланиладиган йўл.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
5-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қувиб ўтишни тўғри бажаряпти?
- Яшил автомобил ҳайдовчиси
- Кўк автомобил ҳайдовчиси
- Иккала ҳайдовчиларга қувиб ўтиш тақиқланган
- Иккала ҳайдовчи тўғри бажармоқда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Яшил автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 10-бобининг 66-бандига мувофиқ, ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
6-савол. Қаерда транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади?
- Кўприкларда, эстакадаларда ва осма йўлларда, бир йўналишда учдан кам бўлаги бўлган ҳаракатланиш бўлаги бўлганда
- Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракати серқатнов жойларда
- Кесишаётган қатнов қисми четига 30 м дан кўпроқ масофа қолганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кўприкларда, эстакадаларда ва осма йўлларда, бир йўналишда учдан кам бўлаги бўлган ҳаракатланиш бўлаги бўлганда
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида, кўприк, йўл ўтказгич ва эсткадаларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
7-савол. Қайси жойларда орқа билан ҳаракатланиш тақиқланади?
- Чорраҳаларда, пиёдалар ўтиш жойларида
- Кўприкларда, осма йўлларда, эстакадаларда ва уларнинг остида
- Автомагистралларда
- Санаб ўтилган барча жойларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Санаб ўтилган барча жойларда
ЙҲҚ 9 – бобининг 63 бандига асосан орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва Қоидаларнинг 62 – бандига мувофиқ қайрилиб олиш тақиқланган жойларда ҳамда 19 – бобининг 121 – бандига асосан, автомагистралларда орқага ҳаракатланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
8-савол. Ушбу белгилардан қайси бири олдинда йўл қопламаси устида сунъий нотекислик борлиги ҳақида огоҳлантиради?
- A
- B
- A ва C
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. B
ЙҲҚ, 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги” белгиси.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
9-савол. Қуйидаги 3.24. "Юқори тезлик чекланган" йўл белгисининг таъсирини қайси белгилар бекор қилади?
- Фақат тўртинчиси
- Барча жавоблар тўғри
- Фақат биринчиси
- Фақат учинчиси
- Фақат иккинчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча жавоблар тўғри
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.24 ва 3.31 банд ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 46, 48, 51 ва 52-хатбошига асосан: 3.24. «Юқори тезлик чекланган». Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.
3.31. «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган ҳудудларнинг охири.
3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, улар бўлмаганда — аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади.
Аҳоли пунктларига етмасдан ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.
Белгиларнинг таъсир доираси аниқлаштирилиши мумкин: 3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;
3.24 белгисининг таъсир оралиғи ундан кейин бошқа энг юқори ҳаракатланиш тезлиги кўрсатилган 3.24 белгисини ўрнатиш билан.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
10-савол. Ушбу йўл белгиси қандай мақсадда қўлланилади?
- Эҳтиёт чораларни кўриш учун
- Мажбурий тарзда тезликни камайтириш учун
- Тўхтамасдан ўтишни тақиқлайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тўхтамасдан ўтишни тақиқлайди
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.17.1 белгига асосан, «Божхона». Божхона (назорат пункти) олдида тўхтамасдан ўтиб кетиш тақиқланади.
11-савол. Имтиёз белгилари қайси жойларда ҳаракатланиш навбатини белгилайди?
- Фақат чорраҳаларда
- Фақат йўлнинг тор қисмларида
- Ҳар иккала жавоб ҳам тўғри
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳар иккала жавоб ҳам тўғри
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 2. Имтиёз белгиларининг 1-хатбошига асосан: Имтиёз белгилари — чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.
12-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси
- Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси
ЙҲҚ 15-боби 100 - ва 101 - бандларига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
13-савол. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
- Йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи
- Йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият
- Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларининг олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
14-савол. Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг ҳайдовчисига аҳоли пунктларидан ташқарида тезликни 80 км/соатдан оширишга рухсат этиладими?
- Фақат шу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлган йўл бўйича ҳаракатланганда рухсат этилади
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади
ЙҲҚ 11-боби 79-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида: шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
15-савол. Бу белгилардан қайси бири мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдида ўрнатилади?
- «Б»
- «А»
- «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. «Б»
ЙҲҚ 1-илова: 5.46 “Мактаб”. Мактаб ёки мактабгача таълим ташкилотлари олдида ўрнатилади.
16-савол. Ўнг томондаги ёндош ҳудуддан фойдаланиб қайрилиб олишнинг кўрсатилган қайси усули ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди?
- Фақат чап томондаги расмда
- Фақат ўнг томондаги расмда
- Иккисида ҳам
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат чап томондаги расмда
Тор йўлларда ўнг томондаги ёндош худуддан фойдаланиб қайрилиб олишнинг хавфсиз усули чапдаги суратда акс эттирилган. Бунда ҳайдовчи нафақат ўз ҳаракатланиш траекториясини, балки ўзи чиқаётган бўлакдаги вазиятни ҳам тўлиқ назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
17-савол. Қандай аломатлар чарчаш белгилари ҳисобланади?
- Бош айланиши, кўзларга қум кирган каби ачишиш, терлаш аломати
- Уйқучанлик, бўшашиш, диққатнинг сусайиши
- Зўриқиш, асабийлашиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Уйқучанлик, бўшашиш, диққатнинг сусайиши
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, уйқучанлик, бўшашиш, диққатнинг сусайиши чарчаш белгилари ҳисобланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
18-савол. Санаб ўтилган ҳолларнинг қай бирида қатнов қисмининг ўнг четидан ёки йўлнинг ўнг ёқасидан қайрилишга рухсат этилади?
- Тартибга солинмайдиган чорраҳаларда, агар қайрилишни амалга ошираётган транспорт воситаси асосий йўлда бўлса
- Чорраҳалардан ташқарида, агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиш учун етарли бўлмаса
- Тартибга солинган чорраҳаларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Чорраҳалардан ташқарида, агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиш учун етарли бўлмаса
ЙҲҚ 9-боби 59-бандининг иккинчи хатбошисига асосан: Чорраҳадан ташқарида қайрилиб олишда, агар қатнов қисмининг кенглиги манёврни четки чап ҳолатдан бажариш учун етарли бўлмаса, уни қатнов қисмининг ўнг четидан (ўнг йўл ёқасидан) амалга оширишга йўл қўйилади. Бу ҳолда ҳайдовчи шу йўналишдаги ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
19-савол. Енгил автомобилларнинг олдинги ўриндиғида болаларни ташишга рухсат этиладими?
- Катта ёшли йўловчи бўлганда ёшидан қатъий назар рухсат этилади
- 7 ёшдан кичик бўлмаган болаларни ташишга рухсат этилади
- 12 ёш ва ундан катта бўлган болаларни ташишга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 12 ёш ва ундан катта бўлган болаларни ташишга рухсат этилади
ЙҲҚ 26-боби 159-бандининг бешинчи хатбошисига асосан, одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
20-савол. Кўрсатилган қайси жойда сиз автомобилни қоидага биноан тўхтатишингиз мумкин?
- Фақат «А»
- Фақат «Б»
- Ҳеч қайсисида
- Фақат «Б» ва «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат «Б»
Йўл ҳаракати қоидаларининг 88 банди 2 хатбошига асосан, аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
46-билетни онлайн ечиш