Ахборот ишора белгилари · 46-билет, 9-савол
Қуйидаги 3.24. “Юқори тезлик чекланган” йўл белгисининг таъсирини қайси белгилар бекор қилади?
Жавоб вариантлари
- Фақат тўртинчиси
- Барча жавоблар тўғри✓ Тўғри жавоб
- Фақат биринчиси
- Фақат учинчиси
- Фақат иккинчиси
Изоҳ
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.24 ва 3.31 банд ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 46, 48, 51 ва 52-хатбошига асосан: 3.24. «Юқори тезлик чекланган». Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.
3.31. «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган ҳудудларнинг охири.
3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, улар бўлмаганда — аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади.
Аҳоли пунктларига етмасдан ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.
Белгиларнинг таъсир доираси аниқлаштирилиши мумкин: 3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали;
3.24 белгисининг таъсир оралиғи ундан кейин бошқа энг юқори ҳаракатланиш тезлиги кўрсатилган 3.24 белгисини ўрнатиш билан.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Ахборот ишора белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.



