63-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

63-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 63-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Кўрсатилган жойда сариқ автомобилга тўхташга рухсат этиладими?

Кўрсатилган жойда сариқ автомобилга тўхташга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.22 банди ва ЙҲҚнинг 13-боб. 88-банд 1-хатбошига асосан: 5.22. «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.
Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

2-савол. Қайрилиб олиш тақиқланган?

Қайрилиб олиш тақиқланган?
  1. Фақат 2-йўналиш бўйича
  2. Ҳар икки йўналиш бўйича
  3. Фақат 1-йўналиш бўйича
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳар икки йўналиш бўйича

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.19-банди ва 49-хатбошига асосан: 3.19. «Қайрилиш тақиқланган».
3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
3.19 белгиси 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари каби фақат қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилмасдан, бутун чорраҳага таъсир қилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

3-савол. Кўрсатилган вазиятда яшил автомобил қайси томондан айланиб ўтади?

Кўрсатилган вазиятда яшил автомобил қайси томондан айланиб ўтади?
  1. Ҳар икки томонидан рухсат этилади
  2. Ўнг томонидан
  3. Чап томонидан
  4. Ҳар икки томонидан тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ўнг томонидан

ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.3 банди ва 44-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 11-боб. 77-банд 3-хатбошига асосан: 1.3 — тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади.
1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

4-савол. Қайси расмдаги автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузмай бурилади?

Қайси расмдаги автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузмай бурилади?
  1. 2-расмда
  2. Ҳар икки ҳайдовчи бузади
  3. Ҳар икки ҳайдовчи бузмайди
  4. 1-расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 1-расмда

ЙҲҚнинг 22-боб. 132-банди 2 ва 3 - хатбошига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

5-савол. Қизил автомобиль чорраҳани кесиб ўтади:

Қизил автомобиль чорраҳани кесиб ўтади:
  1. Биринчи бўлиб
  2. Учинчи бўлиб
  3. Иккинчи бўлиб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Иккинчи бўлиб

ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд, 105-банд 1-хатбоши ва 106-бандига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
105. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидаларига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

6-савол. Қайси транспорт воситасига кўрсатилган йўналишларда қайрилиб олишга рухсат этилган?

Қайси транспорт воситасига кўрсатилган йўналишларда қайрилиб олишга рухсат этилган?
  1. Сариқ автомобилга
  2. Ҳар иккисига тақиқланган
  3. Ҳар иккисига рухсат этилган
  4. Қора автомобилга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Қора автомобилга

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.2 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбошига асосан: 5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

7-савол. Қайси расмдаги пиёда қатнов қисмини қоидани бузган ҳолда кесиб ўтади?

Қайси расмдаги пиёда қатнов қисмини қоидани бузган ҳолда кесиб ўтади?
  1. Учинчи расмда
  2. Иккинчи расмда
  3. Иккинчи ва учинчи расмларда
  4. Учинчи ва тўртинчи расмларда
  5. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи расмларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Учинчи расмда

ЙҲҚнинг 4-боб. 17-бандига асосан: 17. Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.
Пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

8-савол. Бу жойда тўхташга рухсат этилганми?

Бу жойда тўхташга рухсат этилганми?
  1. Тақиқланган
  2. Рухсат этилган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланган

ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.4 бандига асосан: 1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

9-савол. Қайси расмда ҳайдовчи белги талабини бузмай тўхтади?

Қайси расмда ҳайдовчи белги талабини бузмай тўхтади?
  1. Иккала расмда
  2. Фақат 2-расмда
  3. Фақат 1-расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Иккала расмда

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 2.5 бандига асосан: 2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

10-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўналтиргич бўйича бурилаётиб қоидани бузади?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўналтиргич бўйича бурилаётиб қоидани бузади?
  1. Қизил автомобил ҳайдовчиси
  2. Кўк автомобил ҳайдовчиси
  3. Ҳар икки ҳайдовчи бузади
  4. Ҳар икки ҳайдовчи бузмайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Кўк автомобил ҳайдовчиси

ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбоши ва 57-банд 2-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 11-боб. 77-банд 3-хатбошига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Ўнгга бурилишда транспорт воситаси иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқда ҳаракатланиши керак.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

11-савол. Ушбу таниқлик белгиларидан қайси бири ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилади?

Ушбу таниқлик белгиларидан қайси бири ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилади?
  1. Фақат 3
  2. Фақат 2
  3. 2 ва 3
  4. Барчаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Барчаси

ЙҲҚнинг 29-боб. 176-банд 13, 14, 15 ва 16-хатбошиларига асосан: Ҳайдовчининг хоҳишига кўра таниқлик белгилари ўрнатилган бўлиши мумкин:
«Шифокор» — шифокор-ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситаларининг олд ва орқа томонларида — томонлари 140 миллиметр бўлган, кўк рангли, ичида диаметри 125 миллиметрли оқ доирага баландлиги 90 миллиметр, чизиғининг кенглиги 25 миллиметр бўлган қизил хоч туширилган квадрат кўринишидаги белги;
«Ногиронлиги бўлган шахс» — биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётган, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ёки ногиронлиги бўлган болаларни ташиётган транспорт воситаларининг олд ва орқа томонларида — барча томонлари 150 миллиметрдан бўлган ва ичига 7.17 йўл белгисининг қора рангли тимсоли туширилган сариқ рангли квадрат кўринишидаги белги;
«Ҳайдовчиликни энди бошлаган» — «Ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган» ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларининг (тракторлар, ўзиюрар машиналар, мотоцикл, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлардан, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларидан ташқари) орқасида — ичига қора рангли 110 миллиметр баландликдаги «!» белгисининг тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

12-савол. Ушбу транспорт воситасига сидирға чизиқни босиб ўтиб, йўл ёқасида тўхташга рухсат бериладими?

Ушбу транспорт воситасига сидирға чизиқни босиб ўтиб, йўл ёқасида тўхташга рухсат бериладими?
  1. Фақат аҳоли пунктларида рухсат берилади
  2. Рухсат этилади
  3. Фақат мажбурий тўхташ ҳолатида рухсат этилади
  4. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади

ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.1 банди ва 44-хатбошига асосан: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиқ бундан мустасно.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

13-савол. Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг асосий мақсади нимадан иборат?

  1. Йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
  2. Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан иборат
  3. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишдан иборат
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат

Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасига асосан: Ушбу Қонуннинг мақсади йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

14-савол. Ҳайдовчига кўприкда турган йўловчини чиқариш учун орқага ҳаракатланишга рухсат этиладими?

Ҳайдовчига кўприкда турган йўловчини чиқариш учун орқага ҳаракатланишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади.
  2. Агар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, рухсат этилади.
  3. Тақиқланади.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади.

ЙҲҚ 9-боби 62- ва 63-бандларига мувофиқ, орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади. Кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида — қайрилиб олиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

15-савол. Йўлнинг ушбу қисмида йўловчини чиқариш учун ҳайдовчининг орқа билан ҳаракатланишига рухсат этиладими?

Йўлнинг ушбу қисмида йўловчини чиқариш учун ҳайдовчининг орқа билан ҳаракатланишига рухсат этиладими?
  1. Агар ҳайдовчи йўналишсиз енгил такси бошқараётган бўлса, рухсат этилади.
  2. Тақиқланади.
  3. Рухсат этилади.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Рухсат этилади.

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлими 4.1.1 «Ҳаракатланиш тўғрига» белгисига мувофиқ, ушбу белгининг таъсир оралиғида фақат йўналтиргич буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. 4.1.1 белгиси йўлнинг қисми бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Агар чорраҳа чегараси ичида бўлмаса, бу белги орқа билан ҳаракатланишни тақиқламайди. Бу жойда йўловчини олдига орқа билан ҳаракатланиб келиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

16-савол. Қизил автомобил ҳайдовчиси қоидани бузиб ҳаракатланмоқдами?

Қизил автомобил ҳайдовчиси қоидани бузиб ҳаракатланмоқдами?
  1. Бузмади
  2. Бузди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Бузди

ЙҲҚнинг 10-боб. 70-бандига асосан: 70. Агар қатнов қисми йўл чизиқлари билан тасмаларга ажратилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъий равишда белгиланган тасмаларда амалга оширилиши керак. Фақат қайта тизилишда узуқ-узуқ чизиқларни босиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

17-савол. Светофорларда қандай рангли ишоралар қўлланилади?

  1. Яшил, сариқ, қизил ва оқ
  2. Яшил, сариқ, қизил ва қора
  3. Яшил, сариқ, қизил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил, сариқ, қизил ва оқ

ЙҲҚнинг 7-боб. 30-банди 1-хатбошига асосан: 30. Светофорларда яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёруғлик ишоралари қўлланилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

18-савол. Қаттиқ улагичда шатакка олишда транспорт воситалари орасидаги масофа қанча бўлганда ҳаракатланиши мумкин?

  1. 3 м
  2. 5 м
  3. 6 м
  4. 7 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 3 м

ЙҲҚнинг 24-боб. 144-банди 1-хатбошига асосан: 144. Эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 — 6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич билан шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

19-савол. Қайси транспорт воситаси қайта тизилишда имтиёзга эга?

Қайси транспорт воситаси қайта тизилишда имтиёзга эга?
  1. Ҳар икки автомобилга ҳаракат тақиқланган
  2. Оқ
  3. Қизил
  4. Ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қиладилар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Қизил

ЙҲҚнинг 9-боб. 55-банди 2-хатбошига асосан: Бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари бир вақтда қайта тизилаётганда, ҳайдовчи ўнг томондаги транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

20-савол. Ушбу вазиятда қайси автомобиль йўл бериши керак?

Ушбу вазиятда қайси автомобиль йўл бериши керак?
  1. Қизил автомобиль
  2. Яшил автомобиль
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобиль

ЙҲҚнинг 16-боб 105-бандига асосан, тенг аҳамиятли йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситаси ҳайдовчиси ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши шарт. Бу ерда қизил автомобиль яшил автомобилнинг ўнг томонидан келаётгани учун, яшил автомобиль ҳайдовчиси қизил автомобильга йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

63-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 64-билет →

Қўнғироқ қилиш