3.26 йўл белгиси «Товуч мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган»

3.26 белгиси нимани англатади
Йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланишни тақиқлайди.
Қаерда ўрнатилади
Шифохона, санаторий, турар жой каби тинчлик талаб қилинадиган ҳудуд ёнидаги йўл қисмининг бошланишида ўрнатилади. Таъсир оралиғи 7.2.1 билан кўрсатилиши мумкин.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Белгининг таъсири ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳа бўлмаганда — аҳоли пунктининг охиригача давом этади. Ёндош ҳудуддан йўлга чиқиш жойлари, дала ва ўрмон йўллари билан кесишган жойлар (олдида белги бўлмаса) белги таъсирини тўхтатмайди. Таъсир оралиғи 7.2.1 қўшимча белгиси билан аниқлаштирилиши мумкин.
- Ҳодисанинг олдини олиш учун товуш сигнали бериш белги таъсир оралиғида ҳам рухсат этилади.
- 3.31 белгиси 3.26 таъсирини ҳам бекор қилади.
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Кўрсатилган белгилардан қай бири илгари киритилган барча чеклашларни бекор қилади?
Тўғри жавоб: 4
32-билет, 15-саволни очишҚуйидаги 3.24. "Юқори тезлик чекланган" йўл белгисининг таъсирини қайси белгилар бекор қилади?
Тўғри жавоб: Барча жавоблар тўғри
46-билет, 9-саволни очишТўғри жавоб: В
48-билет, 9-саволни очишТўғри жавоб: Йўқолмайди
49-билет, 14-саволни очишШу жойда тўхтаб туришга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: Тақиқланади
54-билет, 13-саволни очиш





