49-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
49-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 49-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қайси ҳолларда бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?
- Кўприкларда, эстакадаларда ва осма йўлларда
- Кўприклар, эстакадалар ва осма йўллар остида
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Барча санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида, кўприк, йўл ўтказгич ва эсткадаларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
2-савол. Қизил автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- Иккинчи бўлиб
- Охирги бўлиб
- Биринчи бўлиб
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Иккинчи бўлиб
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
3-савол. Қайси транспорт воситаси ўнгга тўғри бурилмоқда?
- Барчаси тўғри бурилмоқда
- Сариқ ва яшил автомобил
- Мотоцикл
- Оқ автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Оқ автомобил
ЙҲҚнинг 9-боб. 56-бандига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Агар 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ёхуд 1.18 йўл чизиғи билан бошқа ҳаракатланиш тартиби ўрнатилмаган бўлса, қатнов қисмининг ўртасида у билан бир сатҳда жойлашган бир йўналишдаги трамвай изидан чапга бурилиш ва қайрилиб олишга рухсат этилади. Бироқ, бу трамвай ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
4-савол. Тормоз йўли деганда нимани тушунасиз?
- Ҳайдовчига хавф маълум бўлган вақтдан бошлаб автомобилнинг тўлиқ тўхтагунгача босиб ўтган масофаси
- Тормоз тепкисини босилган вақтидан бошлаб автомобилнинг тўлиқ тўхтагунгача босиб ўтган йўли
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тормоз тепкисини босилган вақтидан бошлаб автомобилнинг тўлиқ тўхтагунгача босиб ўтган йўли
Ҳайдовчини тормоз педалига босгандан бошлаб автомобилни тўхтагунча босиб ўтган йўли – тормоз йўли деб аталади.
5-савол. Турар жой даҳаларида қандай энг катта тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади:
- 30 км/соат
- 40 км/соат
- 5 км/соат
- 20 км/соат
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 20 км/соат
ЙҲҚ 11 – боб 78 – бандига асосан: Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
6-савол. Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланиш учун рухсат берилган?
- Мотоциклга, енгил ва юк автомобилларига
- Енгил ва юк автомобилларига
- Енгил автомобилга ва мотоциклга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Енгил автомобилга ва мотоциклга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
7-савол. Ҳайдовчи аҳоли пунктидан ташқарида ҳаракат қоидаларини бузмоқдами?
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳа
ЙҲҚ 10-боби 67-бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда ҳайдовчилар транспорт воситаларини мумкин қадар қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ олиб ҳаракатланишлари керак. Ўнг тасмалар бўш бўлганда чап тасмаларни эгаллаш тақиқланади.
8-савол. Чорраҳада ҳаракатланишнинг мажбурий йўналишини қайси белги кўрсатади?
- 2
- 1
- 5
- 3
- 4
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 4
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.3 белги "Ҳаракатланиш чапга" - фақат йўналтиргичлар кўрсатган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади.
9-савол. Бу жойда қувиб ўтишга рухсат этилганми?
- Тақиқланади
- Қувиб ўтилаётган транспорт воситаси 40 км/соат дан кам тезлик билан ҳаракатланганда рухсат этилади
- Агар қувиб ўтиш темир йўл кесишмасигача тугаса, рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 12-боби 86-банди 6-хатбошига асосан, тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қувиб ўтиш тақиқланади.
10-савол. Автобусларда болалар гуруҳини ташкилий равишда ташишда қандай ҳолларда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқиб қўйилиши керак?
- Ташиш амалга оширилаётган барча ҳолларда
- Ҳайдовчининг хоҳишига кўра
- Фақат кўриниш етарли бўлмаган шароитларда
- Фақат ҳаракат серқатнов бўлганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ташиш амалга оширилаётган барча ҳолларда
ЙҲҚ 23-боби 138-банди 3-хатбошига мувофиқ, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи фаралар ёқилиши керак: автобусда болалар гуруҳини ташкилий ташишда.
11-савол. Ушбу ҳолатда Сизга темир йўл кесишмасига чиқишга рухсат этиладими?
- Ҳа, яқинлашиб келаётган поезд йўқ бўлса
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўқ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 118 бандига асосан, қуйидаги ҳолларда темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади: агар кесишмадан кейин, ҳайдовчини кесишмада тўхташга мажбур қиладиган тирбандлик пайдо бўлса.
12-савол. Қайрилиб олиш тақиқланади:
- Кўприкларда, осма йўлларда, эстакадаларда ва уларнинг остида
- Пиёдалар ўтиш жойларида
- Темир йўл кесишмаларида
- Туннелларда
- Ҳамма санаб ўтилган ҳолларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. Ҳамма санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚ 9-боби 62-бандига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
13-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши лозим?
- Юк автомобиль ҳайдовчиси
- Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси
ЙҲҚ 9-боби 55 - бандига мувофиқ, ҳайдовчи қайта тизилишда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирмасдан ҳаракатланаётган йўлакай транспорт воситаларига йўл бериши керак. Чап бўлакда ҳаракатланаётган автомобил ҳайдовчиси имтиёзга эга, шунинг учун йўл беришга мажбур эмас.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
14-савол. Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқиш жойларида ёки йўлнинг дала, ўрмон йўллари ва бошқа доимий ҳаракатланиш, ўтиб кетиш учун мўлжалланмаган йўллар билан кесишган (туташган) жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқоладими?
- Йўқолмайди
- Йўқолади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўқолмайди
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.Тақиқловчи белгиларнинг 46 ва 47-хатбошига асосан: 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, улар бўлмаганда — аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади.
Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқиш жойларида ёки йўлнинг дала, ўрмон йўллари ва бошқа доимий ҳаракатланиш, ўтиб кетиш учун мўлжалланмаган йўллар билан кесишган (туташган) жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
15-савол. Ушбу вазиятда қувиб ўтишдан сўнг Сиз ўрта бўлакда қолишингиз мумкинми?
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўқ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 66 бандига асосан, ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
16-савол. Бу белгиларнинг таъсир оралиғида қайси автомобил учун тўхташга рухсат берилади?
- Иккала автомобилга
- Қизилга
- Ҳеч қайси бирига
- Сариқ автомобилга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Сариқ автомобилга
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлими 3-хатбошига асосан, Қоидаларнинг 176-бандига биноан "Ногирон" таниқлик белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотосиклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчиларга 7.18 "Ногиронлар мустасно" белги бўлганда 3.27 "Тўхташ тақиқланган" белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
17-савол. Светофор ишоралари қайси гуруҳ йўл белгиларини бекор қилади (милтилловчи сариқ ишорадан ташқари)?
- Имтиёз белгилари
- Барча санаб ўтилганлари
- Тақиқловчи белгилар
- Буюрувчи белгилар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Имтиёз белгилари
ЙҲҚ 7-боби 43-бандига асосан, светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак.
18-савол. Қайта тизилиш деб нимага айтилади?
- Хавф туғилганда йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик учун ҳайдовчилар томонидан бажариладиган ҳаракат(манёвр)
- Дастлабки ҳаракат йўналишини сақлаган ҳолда ўз ҳаракатланиш тасмасидан бошқа ҳаракатланиш қаторига ўтиш
- Қатнов қисмининг махсус ажратилган,5.35 - 5.37 йўл белгилари, 1.9 йўлчизиғи билан белгиланган ва устида реверсив светофор ўрнатилган бўлагида ҳаракатланиш йўналишини қарама-қарши томонга ўзгартириш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Дастлабки ҳаракат йўналишини сақлаган ҳолда ўз ҳаракатланиш тасмасидан бошқа ҳаракатланиш қаторига ўтиш
ЙҲҚ умумий қоидалар: Қайта тизилиш - дастлабки ҳаракат йўналишини сақлаган ҳолда ўз ҳаракатланиш тасмасидан бошқа ҳаракатланиш қаторига ўтиш.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
19-савол. Аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларнинг қандай энг катта тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
- 80 км/с
- 110 км/с
- 90 км/с
- 70 км/с
- 100 км/с
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 100 км/с
ЙҲҚ 11-боби 79-банди 1-хатбошига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
20-савол. Аҳоли пунктларида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?
- 1 ва 2
- Товушли ишоралардан
- Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан
ЙҲҚнинг 8-боб. 48-банд 2 ва 3-хатбоши ва 49-бандига асосан: 48. Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
49. Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
49-билетни онлайн ечиш