48-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

48-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 48-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қайси йўл чизиғи мактаблар олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида қўлланилади?

Қайси йўл чизиғи мактаблар олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида қўлланилади?
  1. 2-чизиқ
  2. 1-чизиқ
  3. 3-чизиқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 3-чизиқ

ЙҲҚ 2 илова: 1.14.4 — оқ-қизил рангли йўл чизиғи мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

2-савол. Оралиқ масофа деб нимага айтилади?

Оралиқ масофа деб нимага айтилади?
  1. «А» масофа
  2. «Б» масофа
  3. «А» ва «Б» масофа
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. «А» масофа

ЙҲҚ 10 – боби 73 – бандига асосан: Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

3-савол. Тормоз йўли деб нимага айтилади?

  1. Ҳайдовчи тормоз тепкисини босгандан то автомобил тўлиқ тўхтагунча босиб ўтилган масофа
  2. Ҳайдовчи бирон бир хавфни аниқлаб, автомобилни тўлиқ тўхтагунча босиб ўтган масофаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳайдовчи тормоз тепкисини босгандан то автомобил тўлиқ тўхтагунча босиб ўтилган масофа

Ҳайдовчини тормоз педалига босгандан бошлаб автомобилни тўхтагунча босиб ўтган йўли – тормоз йўли деб аталади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

4-савол. Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси билан қанча оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланиши керак?

  1. Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани сақлаши керак
  2. 20 м
  3. 50 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани сақлаши керак

Йўл ҳаракати қоидаларининг 73 бандига асосан, ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганда, тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

5-савол. Агар тупроқ йўлда бевосита чорраҳа олдида тўшамали (қопламали) йўл қисми бўлса, бу уни аҳамияти жиҳатидан кесиб ўтилаётган йўл қисми билан тенг ҳуқуқли қиладими?

  1. Йўқ
  2. Ҳа
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Йўқ

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 12-тушунчасига асосан, асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 - 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош туташган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

6-савол. Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?

  1. Фақат товушли ишораларни қўллаб
  2. Фақат чироқларни ёқиб-ўчириш билан
  3. Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни биргаликда қўллаш билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни биргаликда қўллаш билан

Йўл ҳаракати қоидаларининг 49 бандига асосан, қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 48 бандига асосан, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

7-савол. Ушбу йўл белгиси нима ҳақида огоҳлантиради?

Ушбу йўл белгиси нима ҳақида огоҳлантиради?
  1. Шлагбаум билан жихозланмаган бир изли темир йўл кесишмаси борлигидан
  2. Бир изли темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлиги ҳақида
  3. Шлагбаум билан жихозланмаган икки изли темир йўл кесишмаси борлигидан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Шлагбаум билан жихозланмаган бир изли темир йўл кесишмаси борлигидан

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.3.1 белги "Бир изли темир йўл" – шлагбаум билан жиҳозланмаган бир изли темир йўл кесишмаси ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

8-савол. Юк автомобили ҳайдовчиси расмда кўрсатилган ҳолатда махсус товуш ишорасини эшитиб ёки милтилловчи ишорани кўриб нима қилиши керак?

Юк автомобили ҳайдовчиси расмда кўрсатилган ҳолатда махсус товуш ишорасини эшитиб ёки милтилловчи ишорани…
  1. Қатнов қисмидаги ўз бўлаги бўйлаб ҳаракатни давом эттириш
  2. Ҳайдовчи махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришлари, зарур бўлган ҳолларда уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетишлари учун ўзларини йўлнинг ўнг томонига олиб тўхташлари шарт
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳайдовчи махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришлари, зарур бўлган ҳолларда уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетишлари учун ўзларини йўлнинг ўнг томонига олиб тўхташлари шарт

ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

9-савол. Кўрсатилган йўл белгиларидан қайси бири тақиқловчи белгилар илгари киритган барча чекловларни бекор қилади?

Кўрсатилган йўл белгиларидан қайси бири тақиқловчи белгилар илгари киритган барча чекловларни бекор қилади?
  1. В ва Г
  2. В
  3. А ва Б
  4. Барчаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. В

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.31 “Барча чекловларнинг охири” белгисига мувофиқ, 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 тақиқловчи белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

10-савол. Қайси йўл белгиси пиёдалар йўлкасини билдиради?

Қайси йўл белгиси пиёдалар йўлкасини билдиради?
  1. Фақат «Б»
  2. Фақат «Б» ва «В»
  3. Барча белгилар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат «Б»

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.6 белгига асосан, «Пиёдалар йўлкаси».

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

11-савол. Тартибга солувчининг мазкур ишораси қуйидагини билдиради:

Тартибга солувчининг мазкур ишораси қуйидагини билдиради:
  1. Кўк, яшил автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади. Қизил, сариқ, оқ автомобилларга тақиқланади
  2. Кўк, қизил, яшил автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади. Сариқ, оқ автомобилларга тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Кўк, қизил, яшил автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади. Сариқ, оқ автомобилларга тақиқланади

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

12-савол. Қайси жавобда орқага ҳаракатланиш тақиқланган жойлар кўрсатилган?

  1. Чорраҳаларда
  2. Барча жавоблар тўғри
  3. Пиёдаларнинг ўтиш жойларида
  4. Туннелларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча жавоблар тўғри

Йўл ҳаракати қоидаларининг 63 бандига асосан, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.
Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 62 бандига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

13-савол. Қайси белги 50 км/соатдан кам тезликда ҳаракатланишни тақиқлайди?

Қайси белги 50 км/соатдан кам тезликда ҳаракатланишни тақиқлайди?
  1. 2
  2. 4
  3. 5
  4. 3
  5. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 3

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.7 белги талабига асосан, "Энг кам тезлик" фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

14-савол. Қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориладиган далада юк автомобили ва тракторнинг ҳаракат траекторияси кесишади. Ким йўл бериши керак?

  1. Трактор ҳайдовчиси юк автомобили ҳайдовчисига
  2. Ўнг томондаги ҳайдовчи
  3. Юк автомобили ҳайдовчиси трактор ҳайдовчисига
  4. Ўнг томонидан транспорт воситаси яқинлашаётган ҳайдовчи
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Ўнг томонидан транспорт воситаси яқинлашаётган ҳайдовчи

ЙҲҚ 9-боби 60-бандига асосан: Транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари кесишадиган ва ўтиш навбати Қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

15-савол. Прожектор-фарадан фойдаланишга рухсат этилади:

  1. Куннинг қоронғи вақтида йўлнинг барча қисмларида
  2. Фақат аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида рўпарадан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда
  3. Фақат етарли кўринмайдиган шароитда
  4. Агар бунга зарурият туғилса, барча жойларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида рўпарадан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда

ЙҲҚ 23-боби 139 - бандига мувофиқ, прожектор-фара чироқлари ва изловчи-фара чироқларидан аҳоли пунктларидан ташқарида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари бўлмаганда фойдаланиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

16-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. Қизил, кўк, яшил автомобиллар
  2. Кўк, яшил, қизил автомобиллар
  3. Кўк, қизил автомобилни ўтказиб юборади, сўнг эса бурилишни тугаллайди; яшил автомобил
  4. Яшил, қизил, кўк автомобиллар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Кўк, яшил, қизил автомобиллар

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

17-савол. Мотоциклнинг ҳайдовчиси қандай ҳолда чапга тўғри бурилди?

Мотоциклнинг ҳайдовчиси қандай ҳолда чапга тўғри бурилди?
  1. Тўхтади ва тартибга солувчининг рухсат этувчи ишорасида тўхтамай чапга бурилди
  2. Чорраҳага чиқди ва тартибга солувчининг рухсат этувчи ишорасини кутиб, бурилишни тугаллади
  3. Чорраҳага чиқди, юк автомобилини ўтказиб юборди, бурилишни тугаллади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тўхтади ва тартибга солувчининг рухсат этувчи ишорасида тўхтамай чапга бурилди

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

18-савол. Ҳайдовчи қандай ҳолда бу белгининг талабларини тўғри бажаради?

Ҳайдовчи қандай ҳолда бу белгининг талабларини тўғри бажаради?
  1. Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилаётган механик транспорт воситаларига йўл беради
  2. Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилаётган транспорт воситаларига йўл беради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилаётган транспорт воситаларига йўл беради

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.4 "Йўл беринг" белгисида ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши (тўсқинлик қилмаслиги) керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

19-савол. Эгилувчан ёки қаттиқ улагичда шатакка олинган механик транспорт воситасида одамлар ташишга рухсат этиладими?

  1. Тақиқланади
  2. Юк автомобили кабинасида ва енгил автомобилда рухсат этилади
  3. Автобус ва троллейбусда рухсат этилади
  4. Юк ва енгил автомобилларда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юк автомобили кабинасида ва енгил автомобилда рухсат этилади

ЙҲҚ 24 – боби 143 – бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

20-савол. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари ёки таксиларнинг тўхтаб туриш майдончаларидан улар бўлмаган ҳолларда, (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса) белги кўрсаткичларидан қандай масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?

  1. 25 м
  2. 20 м
  3. 5 м
  4. 10 м
  5. 15 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 15 м

ЙҲҚ 13-боби 91-банди 13-хатбошига асосан, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади - бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

48-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 49-билет →

Қўнғироқ қилиш