54-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
54-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 54-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамиятсиз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, ДЙҲХХнинг энг яқин ёки ИИО идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?
- Ҳодиса чизмасини тахминий тузиб ва уни имзолаб бора оладилар
- Бора олмайдилар
- Бора оладилар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳодиса чизмасини тахминий тузиб ва уни имзолаб бора оладилар
ЙҲҚ 3-боби 14-бандига асосан: Агар йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса ва ҳайдовчилар ҳодисага баҳо беришда ўзаро келиша олсалар, дастлабки ҳодиса чизмасини чизиб, уни имзолаб, яқин орадаги ДЙҲҲХ маскани ёки милицияга боришлари мумкин.
2-савол. Мазкур вазиятда қизил автомобилга қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг тезлиги 40 км/соатдан кам бўлганда рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади
ЙҲҚ 12-боби 86-банди 2-хатбошига асосан, қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади - тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда.
3-савол. Мазкур чизиқ нимани билдиради?
- Велосипед йўлкасининг қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойни
- Пиёдалар йўлкасининг қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойни
- Ҳаракат светофор билан тартибга солиб туриладиган пиёдалар ўтиш жойини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Велосипед йўлкасининг қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойни
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўн тўққизинчи хатбошисига асосан: 1.15-йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради.
4-савол. Транспорт воситаларининг темир йўл кесишмасига қанча масофадан яқинроқда тўхтаб туришлари тақиқланади?
- 25 м
- 150 м
- 300 м
- 100 м
- 50 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 50 м
ЙҲҚ 13-боби 92-бандининг учинчи хатбошисига асосан: тўхтаб туриш тақиқланади: темир йўл кесишмаларига 50 метрдан кам масофада
5-савол. Чорраҳадан биринчи бўлиб кесиб ўтади:
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобил
Йўл ҳаракати қоидаларининг 105 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
6-савол. Бу ётиқ чизиқ билдиради:
- Чорраҳада бўлаклар бўйлаб рухсат этилган ҳаракат йўналишларини кўрсатади
- Кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишни тақиқлайди
- Ҳаракат барча йўналишларда рухсат этилган йўлларнинг кесишмасига яқинлашганини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Чорраҳада бўлаклар бўйлаб рухсат этилган ҳаракат йўналишларини кўрсатади
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.18 чизиғи, чорраҳада тасмалар бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Мустақил ёки 5.8.1, 5.8.2 “Бўлаклар бўйича ҳаракатланишнинг йўналиши” белгилари билан биргаликда қўлланилиши мумкин; охири берк йўл тасвирланган чизиқ шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап тасмадан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
7-савол. Юк автомобиль ҳайдовчисига бу жойда тўхташга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 13-боби 91-банди 14-хатбошига асосан, қуйидаги жойларда тўхташ тақиқланади: транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.
8-савол. Сиз чорраҳадан чапга бурилмоқчисиз, кимга йўл беришингиз керак?
- Тракторга
- Микроавтобусга
- Иккала транспортга
- Биринчи ўтиш ҳуқуқига эгаман
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тракторга
ЙҲҚ 16-боби 106-банди: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак. ЙҲҚ 16-боби 107-банди: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
9-савол. Қайси йўлдан ҳаракатланишга рухсат этилган?
- B
- A
- A ва B
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. A ва B
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими 1.11.2 белгиси "Хавфли бурилиш" – чапга, йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниши чекланган бурилиш жойини билдиради ва 1.31.2 йўл белгиси "Бурилишнинг йўналиши", кичик радиусли, кўриниши чекланган йўлда ҳаракатланиш йўналишини ва йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради. Тўғрига чапга ёки ўнгга ҳаракатланиш тақиқланмаган.
10-савол. Ҳаракатланиш қайси йўналишга рухсат этилган?
- Фақат тўғрига ва ўнгга
- Барча йўналишда рухсат этилади
- Фақат тўғрига
- Ҳаракатланиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ҳаракатланиш тақиқланади
ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
11-савол. Ушбу транспорт воситаси қайси йўналишда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Тўғрига ва ўнгга
- Фақат тўғрига
- Барча йўналишларга
- Фақат тўғрига ва қайрилиб олишга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Фақат тўғрига ва қайрилиб олишга
ЙҲҚ 1-илова: 3.18.2. “Чапга бурилиш тақиқланади”.
12-савол. Светофорнинг яшил милтилловчи ишораси нимани билдиради?
- Ҳаракатга рухсат беради ва тез орада тақиқловчи ишора ёниши тўғрисида ахборот беради
- Ҳаракатни давом эттиришни тақиқлайди
- Светофор носозлигини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳаракатга рухсат беради ва тез орада тақиқловчи ишора ёниши тўғрисида ахборот беради
ЙҲҚ 7-боби 31-бандига мувофиқ, милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради.
13-савол. Шу жойда тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 1 – иловаси 3 – бўлимининг қирқ учинчи хатбошисига асосан: 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 – 3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, улар бўлмаганда – аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади. Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқиш жойларида ёки йўлнинг дала, ўрмон йўллари ва бошқа доимий ҳаракатланиш, ўтиб кетиш учун мўлжалланмаган йўллар билан кесишган (туташган) жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.
14-савол. Трамвайни кўрсатилганидек олд қисмидан йўлни кесиб ўтишга рухсат бериладими?
- Рухсат берилади
- Тақиқланади
- Исталган томонидан рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат берилади
ЙҲҚ 4-боби 19-банди: Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан, трамвайнинг эса олди томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.
15-савол. Қайси автомобил ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Яшил автомобил ҳайдовчиси
- Кўк автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўк автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 1 илова: 5.38. “Турар жой даҳаси”.
Йўл ҳаракати қоидаларининг турар жой даҳаларида ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўл. ЙҲҚ 9-боби 60-банди:
Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари кесишганда ва ўтиш навбати Қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда, ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
16-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Автомобил ҳайдовчиси
- Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 21-боби 128-бандига асосан, агар йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларда, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
17-савол. Ушбу вазиятда ҳайдовчилар биринчи темир йўл изига энг камида неча метр қолганда тўхташлари керак?
- 3 метр
- 10 метр
- 5 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 10 метр
ЙҲҚ 18-боби 119-банди: Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида тўхташи керак. Агар улар бўлмаса, шлагбаумга камида 5 метр, Шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
18-савол. Қандай ҳолда марказдан қочирма куч бурилишда камаяди?
- Бурилиш радиуси камайганда
- Бошқарув рулини бурилиш томонга кескин бурганда
- Ҳаракат тезлиги пасайганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳаракат тезлиги пасайганда
Бурилишдан ўтаётган вақтда ҳайдовчи шуни инобатга олиши лозимки, автомобил ҳаракати тезлиги катталашганида марказдан қочирма куч ортади ва транспорт воситасини ағдарилишига олиб келиши мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
19-савол. Чекланган кўриниш шароитида орқага ҳаракатланишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун:
- Бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиш
- Товуш ишорасини бериш
- Фалокат ёруғлик ишораларини ёқиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиш
Йўл ҳаракати қоидаларининг 63 бандига асосан, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
20-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Кўк ва қизил автомобиллар, яшил
- Яшил, қизил, кўк
- Яшил, қизил ва айни вақтда у билан бирга кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яшил, қизил, кўк
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
54-билетни онлайн ечиш