32-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
32-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 32-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қоидаларда нечта асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади?
- 78
- 65
- 77
- 56
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 78
ЙҲҚ умумий қоидалар 6-банди: авария ҳолатини юзага келтириш, автомагистрал, автопоезд ва бошқалар (умумий 78 та).
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
2-савол. Бу ётиқ чизиқ нимани билдиради?
- Пиёдалар ўтиш жойини
- Велосипед йўлкаси қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойни
- Мол ҳайдаладиган жойни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Велосипед йўлкаси қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойни
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.15 чизиғи йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради.
3-савол. Чорраҳанинг кўрсатилган жойида Сизга тўхташга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади, агарда Сизнинг транспорт воситангиз билан сидирға чизиқ орасидаги масофа 3 метрдан ортиқ бўлса?
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).
4-савол. «Газель» юк автомобилининг юк билан баландлиги йўл устидан 3,8 м бўлса, уни ташиш мумкинми?
- Рухсат берилмайди
- Рухсат берилади, фақат йўналишларда осма кўприклар, осма йўл (эстакада) бўлмаса
- Рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Рухсат берилади
ЙҲҚ 27-боби 164-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун - 2,6) метрдан ва баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги бўйича якка автотранспорт воситаси учун - 12 метрдан, тиркама учун - 12 метрдан, яримтиркамали автопоезд учун - 20 метрдан, тиркамали автопоезд учун - 20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак.
5-савол. Кўк автомобилнинг ҳайдовчисига қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади, агар қизил автомобил 40 км/соатдан кам тезлик билан ҳаракатланаётган бўлса
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади
ЙҲҚ 10-бобининг 66-бандига мувофиқ, ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
6-савол. Қайси транспорт воситасига тўхташ тақиқланган?
- Мотоцикл ҳайдовчиси
- Юк автомобили ҳайдовчиси
- Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари
- Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Юк автомобили ҳайдовчиси
ЙҲҚ 1-иловасидаги 7.4.1 "Транспорт воситасининг тури" қўшимча ахборот белгиси, 3.27. "Тўхташ тақиқланган" белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига татбиқ этилишини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
7-савол. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси олдида «тўхташ чизиғи» чизилган ва светофорнинг яшил ёриткичи ёниқ бўлган чорраҳага яқинлашаётиб нима қилиши керак?
- «Тўхташ чизиғи»да тўхташи, сўнг эса ҳаракатни қайта тиклаши
- Тўхтамасдан чорраҳа орқали ҳаракатни давом эттириши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўхтамасдан чорраҳа орқали ҳаракатни давом эттириши
ЙҲҚ 7-боби 31-бандига мувофиқ, светофорнинг доирасимон яшил рангли ишораси ҳаракатланишга рухсат беради.
8-савол. Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун:
- Махсус товушли ишора ёқилган
- Ҳар иккаласи ёқилган бўлиши шарт
- Кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган бўлиши шарт
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳар иккаласи ёқилган бўлиши шарт
ЙҲҚ 6-боби 25-банди: Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларида Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →
9-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи бўлиб ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?
- Велосипед ҳайдовчиси
- Автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Велосипед ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16 – боби 104 – бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлда яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
10-савол. Автомобилни қандай бошқариш усули ёнилғи сарфини тежайди?
- Оҳиста тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
- Шиддат билан тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
- Оҳиста тезланиш ва шиддат билан секинлашиш билан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Оҳиста тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, автомобилни оҳиста (равон ) тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан бошқариш усули ёнилғи сарфини тежайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
11-савол. Трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга бўлмаган ҳолат:
- Депога киришда
- Деподан чиқишда
- Ҳар иккисида имтиёзга эга эмас
- Ҳар иккисида имтиёзга эга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Деподан чиқишда
ЙҲҚ 22-боби 131-банди: Трамвай йўллари чорраҳадан ташқарида қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойларда трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга бўлади (деподан чиқиш жойлари бундан мустасно).
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
12-савол. Қайси расмда иккита қатнов қисмига эга бўлган йўл кўрсатилган?
- ”B” расмда
- ”А” расмда
- Ҳеч қайси расмда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳеч қайси расмда
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
13-савол. Суяк синганда қотириб боғлаш учун нимадан шина сифатида фойдаланиш энг қўлай?
- Газмол
- Бинт
- Тахта бўлаги
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тахта бўлаги
Суяклар синганда шикастланган қўл ёки оёқни ҳар қандай қаттиқ восита ёрдамида мустаҳкамлаб, ҳаракатсизлантириш (иммобилизация қилиш) лозим.
14-савол. Санаб ўтилган қайси ҳолларда эгилувчан улагичда шатакка олиш тақиқланади?
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмаслик шароитида
- Йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда
- Фақат тоғли йўлларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда
Йўл ҳаракати қоидаларининг 145 бандига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.
15-савол. Кўрсатилган белгилардан қай бири илгари киритилган барча чеклашларни бекор қилади?
- 5
- 3
- 4
- 2
- 1
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 4
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.31 “Барча чекловларнинг охири” белгисига мувофиқ, 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 тақиқловчи белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради.
16-савол. Автомобилга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Ҳар иккисига ҳам рухсат берилади
- 2-йўналишда
- 1-йўналишда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 1-йўналишда
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.2 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.18.2 банди ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 47-хатбошига асосан: 5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади». 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
17-савол. Йўл ёқасида қайси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари қоидани бузиб тўхтадилар?
- Фақат «А»
- «А» ва «Б»
- Фақат «В»
- Фақат «Б»
- «Б» ва «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. «А» ва «Б»
ЙҲҚ 13-боби 88-бандининг биринчи ва учинчи хатбошиларига асосан: Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томони ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва ушбу Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк автомобиллари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин.
ЙҲҚ 13-боби 89-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига параллел равишда кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.
18-савол. Шокнинг белгилари:
- Барча ҳолатлар тўғри
- Оғиз қуриши чанқоқлик, нафас олишнинг тезлашуви
- Кучли тер ажралиши
- Тери ва шиллиқ қаватларининг оқариши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча ҳолатлар тўғри
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, шокнинг белгилари қуйидагилар:
- Тери ва шиллиқ қаватларнинг оқариши;
- Кучли тер ажралиши;
- Оғиз қуриши, чанқоқлик, нафас олишнинг тезлашуви;
- Эс - ҳушнинг ноаниқлиги, беҳуш ҳолат.
19-савол. Кўк автомобил ҳайдовчисига автотураргоҳга киришга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.11.1 бандига асосан: 5.11.1. «Қайрилиб олиш жойи». Чапга бурилиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
20-савол. Жабрланувчига унинг юрак фаолияти ёки нафас олиши тўхтаганда қандай кетма-кетликда биринчи ёрдам кўрсатиш зарур?
- Сунъий нафас олдириш, юракни устидан массаж қилиш, нафас йўлларини бўшатиш
- Юракни массаж қилиш, нафас йўлларини бўшатиш, сунъий нафас олдириш
- Нафас йўлларини бўшатиш, сунъий нафас олдириш ва юракнинг устидан массаж қилиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Нафас йўлларини бўшатиш, сунъий нафас олдириш ва юракнинг устидан массаж қилиш
Ўпканинг сунъий вентилясияси самарали бўлиши учун нафас олиш йўлларига ҳавонинг эркин ўтишини таъминлаш зарур. Оғиз бўшлиғи шиллиқ, қон, қусуқ ва бошқа жисмлардан ҳоли эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Тўқималарга кислород келиши ва қон айланишини таъминлаш учун ўпкага кислород келишини кучайтириш билан бирга юрак уриш фаолиятини қайта тиклашга дарҳол киришиш лозим.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
32-билетни онлайн ечиш