58-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
58-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 58-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қайси белги габарит узунлиги белгисида кўрсатилгандан узун бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди?
- 1
- 3
- 4
- 2
- 5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 2
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.15 "Чекланган узунлик" белгисига мувофиқ, белги габарит узунлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари таркиблари)нинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
2-савол. Қайси белгида қайрилишга рухсат этилади?
- B
- A
- A, B, C
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. A, B, C
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.18.2 ва 5.7.2 ҳамда 5.10.2 бандига асосан: 3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади». 5.7.2. «Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш». Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқиш. 5.10.2. «Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлга чиқиш».
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
3-савол. Ишқаланиш коэффициентига шиналарнинг сийқаланиб кетган протектори қандай таъсир қилади?
- Ишқаланиш коэффициенти камаяди
- Ишқаланиш коэффициенти ошади
- Ишқаланиш коэффициенти ўзгармайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ишқаланиш коэффициенти камаяди
Протектор қатламининг ейилиши билан бирга ғилдиракнинг йўл билан тишлашиши ёмонлашиб, тормоз бераётганда ёки тезликни ошираётганда автомобилнинг сирпаниш эҳтимоли кўпаяди. Протектори бутунлай ейилиб кетган шинанинг йўл билан тишлашиш коэффитсиэнти янги шинанинг ушбу коэффитсиэнтидан икки баробар кам. Шунинг учун шинаси ейилган автомобилдан фойдаланиш мумкин эмас ва йўл ҳаракати қоидаларида тақиқланган.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
4-савол. Қуйидаги 3.27 «Тўхташ тақиқланган» белгисининг амал қилиш чегараси қаерда тугайди?
- Йўлнинг ётиқ сариқ чизиғи охирида
- Биринчи чорраҳада
- Аҳоли яшайдиган жойнинг охирида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўлнинг ётиқ сариқ чизиғи охирида
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 11-хатбошига асосан, 3.27 "Тўхташ тақиқланган" белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгининг таъсир ҳудуди шу йўл чизиғи узунлиги билан аниқланади.
5-савол. Қайси ҳолларда йўлнинг ҳаракатланиш бўлагини ажратувчи узуқ-узуқ чизиқни босиб ўтиш мумкин?
- Йўлда бошқа транспорт воситалари бўлмаса
- Фақат қайта тизилишда
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат қайта тизилишда
ЙҲҚ 10-боби 70-бандига мувофиқ, агар қатнов қисми йўл чизиқлари билан тасмаларга ажратилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъий равишда белгиланган тасмаларда амалга оширилиши керак. Фақат қайта тизилишда узуқ-узуқ чизиқларни босиб ўтишга рухсат этилади.
6-савол. М тоифадаги автотранспорт воситалари бу:
- Камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари
- Юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари
- Тиркамалар (ярим тиркамалар ҳам)
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари
Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.22 бандига асосан, М тоифаси — камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
7-савол. Ҳайдовчи автопоездни тормозлашнинг қайси қоидаларига риоя қилиши керак?
- Тормоз тепкисини кескин кучли босиш - улагични ажратган ҳолда
- Олдиндан тезликни камайтириш, улагични ажратмай, бир текис тормозлаш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Олдиндан тезликни камайтириш, улагични ажратмай, бир текис тормозлаш
Тормоз тизими мавжуд бўлмаган тиркамани улаш вақтида уланган транспорт воситаларининг умумий вазни катталашгани боис автомобилнинг тормоз йўли ортади. Автопоездни фақат йўлнинг тўғри участкаларда тўхтатиш мумкин, бунда унинг тўлиқ вазни бир чизиқда бўлиши керак. Айлана йўлда шатакчи автомобилнинг ағдарилиши, йўл четига чиқиб кетиши ёки шатакчи мосламанинг ишдан чиқишига олиб келувчи тиркаманинг сурилиб кетиши ёки автопоезднинг букланиши юзага келиши мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
8-савол. Бу тик йўл чизиғи нимани билдиради?
- Хавфли йўл қисмларида бордюрларни белгилайди
- Йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради
- Йўналтирувчи устунчалар, бетон ёки темир-бетон устунчалар, тўсиқ устунчалари ва шунга ўхшашларни белгилайди
- Йўлнинг бошқа қисмларида йўл четидаги тўсиқларнинг ён чегарасини белгилайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Йўлнинг бошқа қисмларида йўл четидаги тўсиқларнинг ён чегарасини белгилайди
ЙҲҚ 2-иловасининг 2-бўлимига асосан, 2.6 тик чизиғи - бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.
9-савол. Светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид келган ҳолларда?
- Ҳайдовчилар имтиёз белгилари талабларига амал қилишлари керак
- Ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак
Йўл ҳаракати қоидаларининг 33 банди 2 хатбошига асосан, светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид бўлган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак.
10-савол. Санаб ўтилган ҳолларнинг қайси бирида қоидалар ҳайдовчи ўзининг транспорт воситасини ички ишлар ходими ихтиёрига бериши шарт?
- Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун
- Барча ҳолатларда
- Иш жойига бориш учун
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун
ЙҲҚ 2-боби 11-банди з - хатбошига асосан, транспорт воситасининг ҳайдовчиси ИИО, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасини фойдаланишга тақдим этишга мажбурдир.
11-савол. Кўрсатилган ҳолатда қайрилиб олишга рухсат этиладими?
- Рухсат берилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 1-илова: 4.3. “Айланма ҳаракатланиш”. Кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланиш рухсат этилади.
12-савол. Бош мия ва калла суяги ўртача ҳолатда жароҳатланган жабрланувчини транспортнинг қайси турида ташиш керак?
- Йўловчи енгил автомобилида
- Йўловчи юк автомобилида
- Фақат тез тиббий ёрдам машинасида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат тез тиббий ёрдам машинасида
Бош мия суяги шикастланган жабрланувчи фақат махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам ёки қутқариш хизмати автомобилларида ташилади.
13-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўлда тезланиш бўлаги бўлганда унга чиқиш қоидасини бузди?
- Ҳар икки ҳайдовчи
- Ҳар икки ҳайдовчи тўғри чиқади
- Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси
- Яшил автомобилнинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Яшил автомобилнинг ҳайдовчиси
ЙҲҚ 9-боби 61-бандига мувофиқ, йўлга чиқиш жойида тезлашиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи унда ҳаракатланиши ва қўшни бўлакда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, транспорт оқимига қўшилиши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
14-савол. Қайрилиш тақиқланади:
- Чорраҳага 15 метрдан яқинроқда
- Тартибга солинмайдиган чорраҳаларда, агар кесиб ўтилаётган йўлда бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилган бўлса
- Ҳамма санаб ўтилган ҳолларда
- Пиёдалар ўтиш жойларида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Пиёдалар ўтиш жойларида
ЙҲҚ 9 – боби 62 – бандининг биринчи хатбошисига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
15-савол. Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳавотади этанол буғлари контсентрасияси қанча миқдорни кўрсатган ҳолларда ДЙҲХХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик эстеъмол қилганлиги факти юзасидан маъмурий баённома расмийлаштиради
- Пуфланган ҳавонинг бир литрида 0,105 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳаллорда
- Пуфланган ҳавонинг бир литрида 0,255 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳаллорда
- Пуфланган ҳавонинг бир литрида 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳаллорда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Пуфланган ҳавонинг бир литрида 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳаллорда
Ўз. Р. ССВ, Ўз. Р. ИИВ, Ўз. Р. Олий суди, Ўз. Р. Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қўшма қарори билан тасдиқланган, “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМнинг 10 - бандига асосан: 10. Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари контсентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ДЙҲХХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги факти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
16-савол. Ҳаракат тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситасига қатнов қисмининг чап тасмасига чиқишга қачон рухсат этилади?
- Санаб ўтилган барча ҳолларда
- Санаб ўтилган барча ҳолларда, шунингдек, агар бир йўналишда ҳаракатланиш учун учта ва ундан ортиқ тасма бўлганда
- Қувиб ўтишда, ўзиб кетишда ёки айланиб ўтишда
- Бурилиш ёки қайрилиш олдидан қайта тизилишда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Санаб ўтилган барча ҳолларда
ЙҲҚ 10-боби 67-бандига мувофиқ, тезлигини соатига 40 километрдан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезлигини бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари айланиб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишдан ёки рухсат этилган ҳолларда йўлнинг чап томонида тўхташдан бошқа ҳолларда фақат четки ўнг тасмада ҳаракатланишлари керак.
17-савол. Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади:
- Автомобилни тормозлаш ва тўлиқ тўхтатиш
- Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
- Автомобилни тормозлаб, йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон бурилиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
Ҳаракатланишда автомобил ўнг ғилдиракларининг юмшоқ ва нам йўл ёқасида чиқиши ўнг ва чап ғилдираклар илашиш коэффисиэнтларининг турлича бўлишига ва бу ўз навбатида автомобилнинг сирпаниб кетишига олиб келади. Бундай вазиятда тезликни пасайтирмай, яъни тормоз тепкисини босмай рул чамбарагини аста буриб қатнов қисмига йўналтириш керак. Ушбу ҳолатда тормозлаш ҳам автомобилнинг сирпанишига олиб келади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
18-савол. Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасига ўрнатилган ўриндиқлар, юкхона пастги қисмидан қанча баландликда махкамланган бўлиши керак?
- 0,8-0,9 метр
- 0,3-0,5 метр
- 0,6-0,7 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 0,3-0,5 метр
ЙҲҚ 26 – боби 153 – бандига асосан: Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасининг борти 1,3 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Бунда юкхонанинг пастки қисмидан 0,3 — 0,5 метр баландликда маҳкамланган ўриндиқлар жиҳозланган бўлиши керак.
19-савол. Ушбу белги амал қилган ҳудудда автобус ҳайдовчиси қувиб ўтиши мумкинми?
- Агар қувиб ўтилаётган транспорт воситалари соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракат қилаётган бўлсагина мумкин
- Мумкин эмас
- Қувиб ўтиш қоидаларига риоя қилиб барча ҳолларда мумкин
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қувиб ўтиш қоидаларига риоя қилиб барча ҳолларда мумкин
ЙҲҚ 1 – иловаси 3 – бўлимининг йигирма олтинчи хатбошисига асосан: 3.22. “Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган”. Тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради. (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).
Белги юк машиналари қувиб ўтишни тақиқлайди, шунга кўра, ушбу белги билан таъсир оралиғида автобусларга қувиб ўтишга барча ҳолларда рухсат берилади.
20-савол. Темир йўл кесишмасида умумий хатар ишораси сифатида қуйидаги ишоралар туркуми хизмат қилади:
- Иккита узун ва иккита қисқа товушли ишоралари
- Битта узун ва учта қисқа товушли ишоралари
- Учта узун ва учта қисқа товушли ишоралари
- Учта узун ва битта қисқа товушли ишоралари
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Битта узун ва учта қисқа товушли ишоралари
ЙҲҚ 18-боби 120-банди 6-хатбоши изоҳига асосан, битта узун ва учта қисқа товушли ишоралар умумий хатар ишораси ҳисобланади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
58-билетни онлайн ечиш