2-модул: Йўл белгилари · 43 тадан 8-дарс
Ахборот-кўрсаткич белгилари
Кўрсаткичлар, ҳудудлар ва йўл маслаҳатлари
- видео 33 дақ
- 54 савол
Мавзу ҳақида қисқача
- Ахборот-кўрсатгич белгилари маълум ҳаракат тартибларини киритади ёки бекор қилади ҳамда аҳоли пунктлари ва бошқа манзилларнинг жойлашуви ҳақида маълумот беради (1-илова, 5-гуруҳ).
- 5.1 «Автомагистрал» белгиси автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради; 5.2 белгиси автомагистралнинг охирини билдиради (5.1, 5.2-белгилар, 1-илова).
- 5.5 «Бир томонлама ҳаракатли йўл» белгиси транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисмини билдиради; 5.6 белгиси унинг охири (5.5, 5.6-белгилар, 1-илова).
- 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган йўналишларни кўрсатади; бошқа йўналишлар тақиқланади. Четки чап тасмадан чапга бурилишга рухсат берувчи белги қайрилиб олишга ҳам рухсат беради (5.8.1, 5.8.2-белгилар, 1-илова).
- 5.16.1 ва 5.16.2 «Пиёдалар ўтиш жойи» белгилари: 1.14.1 — 1.14.2 чизиғи бўлмаганда 5.16.2 йўлнинг ўнг томонида ўтиш жойининг олд чегарасига, 5.16.1 чап томонда орқа чегарасига ўрнатилади (5.16.1, 5.16.2-белгилар, 1-илова).
- 5.22 белгиси аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиби талабларига амал қилинадиган жойнинг номи ва бошланишини билдиради; 5.23 белгиси шу талаблар бекор қилинган жойни билдиради (5.22, 5.23-белгилар, 1-илова).
- 5.24 белгиси аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиби талабларига амал қилинмайдиган аҳоли пунктининг бошланишини билдиради; 5.25 белгиси унинг охири (5.24, 5.25-белгилар, 1-илова).
- 5.38 «Турар жой даҳаси» белгиси турар жой даҳаларида ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради; 5.39 белгиси турар жой даҳасининг охирини билдиради (5.38, 5.39-белгилар, 1-илова).
- Светофор қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 белгиси ўрнатилган бўлса, тақиқловчи ишорада ўнгга бурилиш мумкин; ҳайдовчилар бошқа транспорт воситаларига ва йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл беради (5.42-белги, 1-илова).
Мавзу бўйича машқ
Тренажёр «Ахборот ишора белгилари» мавзуси саволларини очади: 54 савол. 90% дан юқори натижа ўтилган машқ ҳисобланади.
Бу дарсдаги белгилар
Мавзу бўйича қисқа роликлар
Битта мавзу — 1–2 дақиқалик битта ролик.
5.1Автомагистрал
5.2Автомагистралнинг охири
5.3Автомобиллар учун мўлжалланган йўл
5.10.1Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл- 5.10.2-5.10.3Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл
5.10.4Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлнинг охири
5.11.1Қайирилиш жойи
5.11.2Қайирилиш оралиғи
Яна 17 та ролик
- 5.12-5.15Автобус ва троллейбус тўхташ жойи · Тўхтаб туриш жойи
- 5.16.1, 5.16.2Пиёдалар ўтиш жойи
- 5.17.1-5.17.4Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи · Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи
5.18Тавсия этилган тезлик- 5.19.1-5.19.3Охири берк йўл, кўча
- 5.20.1, 5.20.2Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи
5.20.3Ҳаракатланиш тасвири- 5.21.1, 5.21.2Йўналиш кўрсаткичи · Йўналишлар кўрсаткичи
5.22Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши
5.23Аҳоли яшайдиган жойнинг охири
5.24Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши
5.25Аҳоли яшайдиган жойнинг охири
5.26Манзил номи
5.27Масофалар кўрсаткичи
5.28Километр белгиси- 5.29.1, 5.29.2Йўл рақами
- 5.30.1-5.30.3Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши
Мавзу бўйича ЙҲҚ бандлари
Ўзбекистон ЙҲҚ расмий матнида:








