57-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

57-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 57-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. 5% ли йод эритмаси (йод настойкаси) нима учун қўлланилади?

  1. Яра ўта даражада ифлосланганда яранинг бутун юзасига суртиш учун
  2. Биринчи даражали кимёвий куйишда терига суртиш учун
  3. Яра атрофидаги терини ишлов бериш учун
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Яра атрофидаги терини ишлов бериш учун

Ёд настойкаси жароҳат ичида тўқиманинг кимёвий шикастланишига олиб келади. Ушбу қоришма суртилганда терининг ташқи қатлами шикастланмайди, балки фойдали равишда дезинфекция қилинади ва бу жараённи боғлашдан аввал амалга ошириш керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

2-савол. Трамвай ҳайдовчиси ҳаракатланаётганида светофорнинг ушбу ишорасига мувофиқ бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керакми?

Трамвай ҳайдовчиси ҳаракатланаётганида светофорнинг ушбу ишорасига мувофиқ бошқа йўналишлардан…
  1. Керак эмас
  2. Керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Керак

ЙҲҚ 15-боби 101 - бандига асосан, светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

3-савол. Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?

Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?
  1. Барча йўналишларга
  2. Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади
  3. Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади

ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

4-савол. Сирпанчиқ йўлда карбюраторнинг дроссель заслонкасини кескин очиш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?

  1. Юргизгич ишлашдан тўхтаб қолишига
  2. Карбюратор қисмлари ишдан чиқишига
  3. Автомобилнинг ёнга сирпаниб кетишига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Автомобилнинг ёнга сирпаниб кетишига

Дроссел заслонкасининг очилиши газ педалини босганда юз беради. Текис йўлда дросселни кескин очишда етакловчи ғилдираклар жойидан жимлай айланади ва автомобилнинг ёнига оғишини келтириб чиқариши мумкин. Газ педалини кескин босиш карбюраторни бузилиш эҳтимолидан йироқ. Аксинча, газ педалига босилганда двигател ишини тўхтатмайди, балки кучлироқ ишлай бошлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

5-савол. Қайси белги велосипед йўлкасини кўрсатади?

Қайси белги велосипед йўлкасини кўрсатади?
  1. A
  2. B
  3. C
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. C

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.5 белгига асосан, «Велосипед йўлкаси». Фақат велосипед ва мопедларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаса, велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

6-савол. Тўхтаб туриш деб нимага айтилади?

  1. Транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш)
  2. Транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш

ЙҲҚнинг 1-боб. 6-банд 64-хатбошига асосан: тўхтаб туриш — транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатни 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

7-савол. Автомобил ҳайдовчисига қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?

Автомобил ҳайдовчисига қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Барча йўналишларга
  2. Фақат чапга
  3. Ўнгга ва чапга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат чапга

ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.6 бандига асосан: 5.6. «Бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири».
56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

8-савол. Йўналишли транспорт воситаларига бекатлардан ташқари жойларда йўловчи олиш ва туширишга (йўналишли таксилар бундан мустасно) рухсат этиладими?

  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚнинг 22-боб. 133-банд 2-хатбошига асосан: Йўналишли транспорт воситаларига бекатлардан ташқари жойларда йўловчи олиш ва тушириш тақиқланади (йўналишли таксилар бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

9-савол. Кимлар «йўл ҳаракати қатнашчиси» ҳисобланади?

  1. Бирор бир транспорт воситасини бошқараётган шахс
  2. Йўлда бўлган ва унда иш бажармаётган ҳар қандай шахс
  3. Йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс

ЙҲҚ 1-бобининг 6-банди 58-тушунчасига асосан, йўл ҳаракати қатнашчиси – йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этувчи шахс.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

10-савол. Қайси белги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради?

Қайси белги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради?
  1. Фақат А
  2. А ва Б
  3. Ҳаммаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат А

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.20 белгига асосан, «Пиёдалар ўтиш жойи». 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1 — 1.14.4 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

11-савол. Сон суягининг учдан бирининг пастки қисми синганда жароҳатланган одамни транспортда ташиш учун тахтакач қандай қўйилади?

  1. Иккита тахтакач оёқнинг икки томонидан тўпиқдан соннинг юқориги учдан бир қисмигача (синган жойдан 15-20 см юқоригача) қўйилади
  2. Тахтакачни соннинг бутун узунлигича тос-сондан тизза бўғинигача қўйиб, синган жой бинт билан қаттиқ боғлаб қўйилади
  3. Иккита тахтакач оёқнинг ички ва ташқи томонидан қўйилади. Биттасини оёқ тўпиғидан қўлтиқости чуқуригача, иккинчисини тўпиқдан сонгача
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Иккита тахтакач оёқнинг ички ва ташқи томонидан қўйилади. Биттасини оёқ тўпиғидан қўлтиқости чуқуригача, иккинчисини тўпиқдан сонгача

Сон суяги синган ҳолда иккита тахтакач: бири – ташқари тарафда оёқ кафтидан то қўлтиқости чуқуригача, бошқаси – ички тарафда оёқ кафтидан то човгача қўйилади. Сон суяги синган ҳолда иммобилизасия воситаси бўлмаса, шикастланган оёқ соғоёққа маҳкамланиб қўйилади. Маҳкамловчи боғич синган суякни силжитмаслиги ва жабрланувчига қўшимча оғриқ етказмаслиги лозим. Маҳкамловчи боғич оёқнинг соғ қисмига боғланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

12-савол. Кундузги вақтда транспортнинг олд ёки орқа томонига 1 метрдан ортиқ чиқиб турган юк қандай белгиланади?

  1. Оқ байроқчалар билан
  2. Қизил байроқчалар билан
  3. «Катта ўлчамли юк» диагонали бўйича қизил ва оқ чизиқлари бўлган тахтача ёки байроқчалар билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «Катта ўлчамли юк» диагонали бўйича қизил ва оқ чизиқлари бўлган тахтача ёки байроқчалар билан

ЙҲҚ 27-боби 163-бандига асосан: Транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, ён томонга габаритнинг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк “Катта ўлчамли юк” таниқлик белгиси билан белгиланиши, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олди оқ рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

13-савол. Биринчи узатмада узоқ тезланишда юриш ёқилғи сарфига қандай таъсир этади?

  1. Ёқилғи сарфи ортади
  2. Ёқилғи сарфи камаяди
  3. Ёқилғи сарфи ўзгармайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ёқилғи сарфи ортади

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, биринчи узатмада узоқ тезланишда юриш ёқилғи сарфи ортишига сабаб бўлади.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

14-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
  1. Автобус ҳайдовчиси
  2. Трактор ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Автобус ҳайдовчиси

ЙҲҚ 1-иловаси 2-бўлими 2.7 белгиси "Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз". Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради. 2.6 белгиси эса,"рўпара ҳаракатнинг устунлиги" қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига киришни тақиқлайди. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

15-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:

Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
  1. Яшил, кўк, қизил
  2. Қизил чорраҳага чиқади ва кўкни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; яшил; кўк ва қизил бурилишни тугаллайди
  3. Қизил, кўк, яшил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қизил чорраҳага чиқади ва кўкни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; яшил; кўк ва қизил бурилишни тугаллайди

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

16-савол. Санаб ўтилган қайси ҳолларда ҳайдовчи орқадаги вазиятни эътиборга олиши керак?

  1. Ҳар қандай тормозлашда
  2. Фақат кескин тормоз беришда
  3. Фақат нам қоплама ёки яхмалакли йўлларда тормоз берганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар қандай тормозлашда

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, ҳайдовчи ҳар доим, жумладан кескин тормоз беришда ва нам қоплама ёки яхмалакли йўлларда тормоз берганда орқадаги вазиятни эътиборга олиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

17-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. Автобус, велосипед, енгил автомобил
  2. Енгил автомобил, автобус, велосипед
  3. Автобус, енгил автомобил, велосипед
  4. Велосипед, автобус, енгил автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Велосипед, автобус, енгил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

18-савол. Ҳайдовчи йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сонини белгилайдиган чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, бўлаклар сонини қандай аниқлаши керак?

  1. Қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзи аниқлайди
  2. Бундай йўлни икки бўлакли қарама қарши ҳаракат ташкил қилинган йўл деб қабул қилиши керак.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзи аниқлайди

Йўл ҳаракати қоидаларининг 10-боби 64-бандига асосан, рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

19-савол. Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
  1. Енгил автомобил, трамвай ва автобус
  2. Трамвай ва автобус, енгил автомобил
  3. Трамвай, енгил автомобил, автобус
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Енгил автомобил, трамвай ва автобус

ЙҲҚ 15-боби 100 - ва 101 - бандларига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Агар светофорнинг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

20-савол. «Реакция вақти» тушунчаси нимани билдиради?

  1. Ҳайдовчининг тормоз беришни бошлаган пайтдан транспорт воситасининг тўла тўхтагунича вақтни
  2. Ҳайдовчи хавфни кўрган пайтдан аниқ ҳаракатларни бўлгунча ўтилган вақт
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳайдовчи хавфни кўрган пайтдан аниқ ҳаракатларни бўлгунча ўтилган вақт

Ҳайдовчининг реаксия вақтига хавф-хатар кўринган пайтдан то хавф-хатарни бартараф қилиш чораси кўрилгунга қадар вақти тушунилади. Ҳайдовчининг ҳолати ва тажрибасига ҳамда ҳайдовчи шароитининг оғирлигига боғлиқ бўлган ҳолда бу 0,5 дан 1,5 сониягача бўлган вақтни ташкил қилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

57-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 58-билет →

Қўнғироқ қилиш