55-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

55-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 55-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Светофорнинг милтилловчи сариқ ишораси нима ҳақида огоҳлантиради?

  1. Барча жавоблар тўғри
  2. Чорраҳа тартибга солинмаганлиги тўғрисида
  3. Ҳаракатланишга рухсат беради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Барча жавоблар тўғри

Йўл ҳаракати қоидаларининг 31 банди 6 хатбошига асосан, милтилловчи сариқ ишора эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

2-савол. Ушбу светофор қайси ҳаракатланишни тартибга солиш учун қўлланади?

Ушбу светофор қайси ҳаракатланишни тартибга солиш учун қўлланади?
  1. Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситалар учун мўлжалланган бўлак бўйича
  2. Қатнов қисмидаги ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгарадиган бўлаклар бўйича
  3. Қатнов қисмининг бутун кенглиги бўйича
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қатнов қисмидаги ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгарадиган бўлаклар бўйича

ЙҲҚ 7-боби 35-бандига асосан, қатнов қисмидаги ҳаракат йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган тасмаларида транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш учун Х шаклидаги қизил ишорали ва пастга йўналган йўналтиргич кўринишидаги яшил ишорали реверсив светофорлар қўлланилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

3-савол. Қайси ҳайдовчи тўхташ қоидасини бузди?

Қайси ҳайдовчи тўхташ қоидасини бузди?
  1. Иккиси ҳам бузмади
  2. Юк автомобил
  3. Енгил автомобил
  4. Иккиси ҳам бузди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Иккиси ҳам бузди

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз биринчи хатбошисига асосан: 3.27. "Тўхташ тақиқланган". Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг ўттиз биринчи хатбошисига асосан: 7.18. "Ногиронлар мустасно". Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ "Ногирон" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

4-савол. Кўрсатилган белгилардан қай бири автопоездни билдириш учун ўрнатилади?

Кўрсатилган белгилардан қай бири автопоездни билдириш учун ўрнатилади?
  1. Ўнг белги
  2. Чап белги
  3. Ҳар икки белги
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳар икки белги

ЙҲҚ 29-боби 176-бандида берилган 1-изоҳга асосан, "Автопоэзд" — юк автомобиллари ва ғилдиракли трактор (1,4 тонна ва ундан юқори)ларда тиркама бўлганда, шунингдек туташтирилган автобус ва троллейбус кабиналари томининг олд қисми ўртасига бир қатор қилиб 150 дан 300 миллиметргача оралиқда кўндаланг жойлашган учта зарғалдоқ рангли чироқ ёки ичидан ёритиладиган, томонларининг ҳар бири 250 миллиметр бўлган сариқ рангли учбурчак шаклидаги белги.

Мавзу бўйича видеодарс: 42-дарс «Таниб белгилари» →

5-савол. Қайси жавобда рухсат берилган ҳаракат йўналиши тўғри кўрсатилган?

Қайси жавобда рухсат берилган ҳаракат йўналиши тўғри кўрсатилган?
  1. Фақат орқага бурилиш
  2. Фақат тўғрига
  3. Тўғрига ва орқага бурилиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат тўғрига

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлими 3-хатбошига асосан, вақтинчалик (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда, ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

6-савол. Сирпанчиқ йўлда ҳаракатланаётганда карбюраторнинг дроссел заслонкасини бирданига очиш хавфи нимадан иборат?

  1. Юргизгич ўчиб қолади
  2. Ёнилғи сарфи анча ортади
  3. Юргизгич тирсакли вал айланишининг юқори частотасини оширади
  4. Автомобилнинг ёнга сирпаниши вужудга келиши мумкин
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Автомобилнинг ёнга сирпаниши вужудга келиши мумкин

Дроссел заслонкасининг очилиши газ педалини босганда юз беради. Текис йўлда дросселни кескин очишда етакловчи ғилдираклар жойидан жимлай айланади ва автомобилнинг ёнига оғишини келтириб чиқариши мумкин. Газ педалини кескин босиш карбюраторни бузилиш эҳтимолидан йироқ. Аксинча, газ педалига босилганда двигател ишини тўхтатмайди, балки кучлироқ ишлай бошлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

7-савол. Секинлашиш бўлаги бўлган йўлларда бурилмоқчи бўлган ҳайдовчи қачон тезликни камайтириши лозим?

  1. Секинлашиш бўлаги ўтгунча
  2. Секинлашиш бўлагига ўтгач
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Секинлашиш бўлагига ўтгач

Йўл ҳаракати қоидаларининг 61 бандига асосан, секинлашиш бўлаги бор бўлган йўлда бурилмоқчи бўлган ҳайдовчи ўз вақтида ушбу тасмага қайта тизилиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

8-савол. Юк автомобиллари автомагистралда четки чап қаторида ҳаракатланишга рухсат этиладими?

  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 19-бўлими 121-банди 2-хатбошига асосан, автомагистралларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

9-савол. Тягач ҳайдовчиси нима қилиши керак?

Тягач ҳайдовчиси нима қилиши керак?
  1. Ўша тезлик билан ҳаракатни давом эттириши
  2. Қўли билан ўзини рўпара бўлакдан қувиб ўтишлари ҳақида ишора қилиши керак
  3. Хавфли бурилишдан 100 метр ўтиб туриб тўхташ ва орқасида тўпланган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Хавфли бурилишдан 100 метр ўтиб туриб тўхташ ва орқасида тўпланган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши

ЙҲҚ 12-боби 87 бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган, катта ҳажмли ёки катта ҳажмли юк ташиётган транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

10-савол. Қайси жавобда йўл белгилари гуруҳларининг кетма-кетлиги тўғри кўрсатилган?

  1. Юқоридаги барча жавоблар тўғри
  2. Огоҳлантирувчи, Имтиёз, Тақиқловчи, Буюрувчи, Ахборот-кўрсаткич, Сервис, Қўшимча ахборот
  3. Огоҳлантирувчи, Имтиёз, Буюрувчи, Тақиқловчи, Ахборот-кўрсаткич, Сервис, Қўшимча ахборот
  4. Тақиқловчи, Имтиёз, Буюрувчи, Ахборот-кўрсаткич, Огоҳлантирувчи, Сервис, Қўшимча ахборот
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Огоҳлантирувчи, Имтиёз, Тақиқловчи, Буюрувчи, Ахборот-кўрсаткич, Сервис, Қўшимча ахборот

ЙҲҚнинг 1-ИЛОВАсига асосан: Йўл белгилари 7 гуруҳга бўлинади. Улар қуйидагилар: 1. Огоҳлантирувчи белгилар; 2. Имтиёз белгилари; 3. Тақиқловчи белгилар; 4. Буюрувчи белгилар; 5. Ахборот-кўрсаткич белгилари; 6. Сервис белгилари; 7. Қўшимча ахборот белгилари.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

11-савол. Мазкур тик чизиқлар нимани англатади?

Мазкур тик чизиқлар нимани англатади?
  1. Бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради
  2. Йўлнинг кичик радиусли бурилишларини йўл четига ўрнатилган тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради

ЙҲҚ 2-иловасининг 2-бўлимига асосан, 2.6 тик чизиғи - бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 20-дарс «Тик чизиқлар» →

12-савол. Қайси транспорт воситаларини қатнов қисмнинг четида икки қатор қўйиш мумкин?

  1. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан кам бўлган, бевосита тротуарлар бўйлаб жойлашган савдо ва бошқа корхоналарга хизмат қилувчи юк автомобиллари
  2. Кажавали мотоцикллар
  3. Кажавасиз мотоцикллар, мопедлар ва велосипедлар
  4. «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган енгил автомобиллар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Кажавасиз мотоцикллар, мопедлар ва велосипедлар

ЙҲҚ 8-боби 89-банди асосан, транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан фақат параллел равишда, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

13-савол. Ҳайдовчига белгиланган траектория бўйича ҳаракатланиб, манёврлар бажаришга рухсат берилганми?

Ҳайдовчига белгиланган траектория бўйича ҳаракатланиб, манёврлар бажаришга рухсат берилганми?
  1. «Б» бўйича рухсат этилган
  2. Иккови бўйича ҳам рухсат этилган
  3. «А» бўйича рухсат этилган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Иккови бўйича ҳам рухсат этилган

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.5, 1.6 ётиқ чизиқларига асосан, 1.5 – икки ёки уч тасмали йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ тасмали йўлларда тасмаларнинг чегараларини ва бир йўналишдаги ҳаракатланиш бўлаги билан велосипед бўлаги чегарасини билдиради. 1.6 (яқинлашиш чизиғи – ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради. 1.5 ва 1.6 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

14-савол. Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади:

  1. Автомобилни тормозлаб, йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
  2. Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
  3. Автомобилни тормозлаш ва тўлиқ тўхтатиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш

Ҳаракатланишда автомобил ўнг ғилдиракларининг юмшоқ ва нам йўл ёқасида чиқиши ўнг ва чап ғилдираклар илашиш коэффисиэнтларининг турлича бўлишига ва бу ўз навбатида автомобилнинг сирпаниб кетишига олиб келади. Бундай вазиятда тезликни пасайтирмай, яъни тормоз тепкисини босмай рул чамбарагини аста буриб қатнов қисмига йўналтириш керак. Ушбу ҳолатда тормозлаш ҳам автомобилнинг сирпанишига олиб келади.

15-савол. Чорраҳани кесиб ўтишда трамвай йўли бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?

  1. Йўл-йўлакай йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб рухсат этилади
  2. Агар трамвайга тўсқинлик қилмаса рухсат этилади
  3. Тақиқланади
  4. Бошқа бўлаклардан ҳаракат серқатнов бўлганда, айланиб ўтишда, йўл-йўлакай йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб қувиб ўтишга рухсат этилади.(агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилмаган бўлса) Бунда трамвайга халал бермаслик керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Бошқа бўлаклардан ҳаракат серқатнов бўлганда, айланиб ўтишда, йўл-йўлакай йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб қувиб ўтишга рухсат этилади.(агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилмаган бўлса) Бунда трамвайга халал бермаслик керак

ЙҲҚ 10-боби 69-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай йўлидан, шу йўналишдаги бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак. Қарама-қарши йўналишдаги трамвай йўлидан ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

16-савол. Пиёда ялт-ялт этувчи маёқча ва махсус товушли ишораларни ёқиб келаётган транспорт воситаси яқинлашиб қолганда қандай йўл тутиши керак?

  1. Агар пиёдалар ўтиш жойида бўлса, қатнов қисмидан ўтиши
  2. Мумкин қадар тезроқ қатнов қисмидан ўтиб олиши
  3. Қатнов қисмидан ўтмаслиги
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Қатнов қисмидан ўтмаслиги

ЙҲҚ 4-бобининг 21-бандига асосан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, ушбу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

17-савол. Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
  1. Трамвай ва автомобил, мотоцикл
  2. Мотоцикл, трамвай ва автомобил
  3. Трамвай, мотоцикл, автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Мотоцикл, трамвай ва автомобил

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

18-савол. Шундай йўл белгиси бўлган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5т дан ошмайдиган юк автомобилларига қандай энг катта тезлик билан ҳаракат қилишга рухсат этилади?

Шундай йўл белгиси бўлган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5т дан ошмайдиган юк автомобилларига…
  1. 110 км/соат
  2. 100 км/соат
  3. 90 км/соат
  4. 60 км/соат
  5. 70 км/соат
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 100 км/соат

ЙҲҚ 11-боби 79-банди 1-хатбошига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

19-савол. Белгиланган йўналиш бўйлаб кетаётган автобус ҳайдовчиси ушбу шароитда йўл бериши керакми?

Белгиланган йўналиш бўйлаб кетаётган автобус ҳайдовчиси ушбу шароитда йўл бериши керакми?
  1. Керак.
  2. Керак эмас.
  3. Керак эмас, чунки у тўғрига кетаяпти
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Керак.

ЙҲҚ 16-боби 105-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу ҳолатда трамвай автобусга нисбатан устунликка эга. Шу сабабли, автобус ҳайдовчиси унга йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

20-савол. Қувиб ўтишни бажараётганда чапга бурилишни кўрсатувчи чироқни қачон ўчиришингиз керак?

  1. Қувиб ўтилаётган транспорт воситасидан ўзиб кетгандан сўнг исталган вақтда
  2. Ўз ихтиёрингизга ҳавола
  3. Манёврни тугаллагач, дарҳол
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Манёврни тугаллагач, дарҳол

ЙҲҚ 8-боби 46-бандига мувофиқ, бурилиш (чапга бурилиш) кўрсаткичлари билан берилаётган ишора манёврни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак. Ишоралар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

55-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 56-билет →

Қўнғироқ қилиш