56-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
56-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 56-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Сариқ автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- Иккинчи бўлиб
- Учинчи бўлиб
- Охирги бўлиб
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Охирги бўлиб
Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.
Ушбу чорраҳани яшил биринчи, қизил автомобил иккинчи, кўк автомобил учинчи ва сариқ автомобил охирги бўлиб кесиб ўтади.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
2-савол. Қайси транспорт воситалари йўналишли транспорт воситалари ҳисобланади?
- Йўловчиларни ташувчи исталган транспорт воситалари
- Автобуслар
- Белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси)
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси)
ЙҲҚ умумий қоидалар: Йўналишли транспорт воситаси - белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси).
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
3-савол. Ҳаракат қайси йўналишга рухсат этилган?
- Барча йўналишларга
- Тўғри ва ўнгга
- Фақат тўғрига
- Тўғрига, ўнгга ва чапга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўғри ва ўнгга
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.5 "Бир томонлама ҳаракатли йўл" белгиси транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисмини билдиради. Бурилишдан олдин ҳайдовчи қатнов қисмида тегишли чекка ҳолатни эгаллаши шарт: чапга бурилиш учун — энг чап четдаги ҳолатни. Расмда автомобиль ўнг четда турибди, шунинг учун бу ҳолатдан унга тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
4-савол. Темир йўл кесишмалари ва уларга яқин жойларда қувиб ўтишга тегишли қандай йўл ҳаракати қоидалари амал қилади?
- Темир йўл кесишмаларида ва уларга 100 метрдан кам масофа қолганда қувиб ўтиш тақиқланади
- Қувиб ўтиш фақат темир йўл кесишмаларидан кейин тақиқланади
- Темир йўл кесишмаларида, уларга 100 метрдан кам масофа қолганда ва темир йўл кесишмаларидан кейин 100 метр давомида қувиб ўтиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Темир йўл кесишмаларида ва уларга 100 метрдан кам масофа қолганда қувиб ўтиш тақиқланади
Йўл ҳаракати қоидаларининг 86 бандига асосан, қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда.
5-савол. Транспорт воситалари ушбу таниқлик белгилари билан белгиланади:
- Хавфли юклар ташиётган
- Кар ёки кар-соқов ҳайдовчилар бошқараётган
- Ногирон бошқараётган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ногирон бошқараётган
ЙҲҚ 29-боби 176-банди 12-хатбошига асосан, "Ногиронлиги бўлган шахс" — биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётган, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ёки ногиронлиги бўлган болаларни ташиётган транспорт воситаларининг олд ва орқа томонларида — барча томонлари 150 миллиметрдан бўлган ва ичига 7.17 йўл белгисининг қора рангли тимсоли туширилган сариқ рангли квадрат кўринишидаги белги.
6-савол. Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатиш (бошланғич машғулот) қаерда амалга оширилади?
- Турар жой даҳаларида
- Аҳоли пунктларида
- Автомагистралда
- Ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда
ЙҲҚнинг 25-боб. 146-бандга асосан: 146. Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатишга ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда ўтказилиши керак.
7-савол. Бурилишда ҳаракат қилганда автопоезднинг тиркамаси силжийдими?
- Бурилиш марказидан бошқа томонга силжийди
- Бурилиш марказига силжийди
- Силжимайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Бурилиш марказига силжийди
Бурилишда автопоэзднинг тиркамаси бурилиш марказига томон силжийди. Бу тиркама ва тягачнинг ҳаракат траэкториялари фарқи билан боғлиқ: тиркама тягачга нисбатан кичикроқ радиус бўйлаб ҳаракатланади. Шу сабабли бурилишда габаритни ҳисобга олиш ва тиркаманинг ички томонга силжишини назарда тутиш керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
8-савол. Кўк автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- Иккинчи бўлиб
- Тўртинчи бўлиб
- Охирги бўлиб
- Биринчи бўлиб
- Учинчи бўлиб
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўртинчи бўлиб
ЙҲҚ 16-боби 104, 106-бандларига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига мувофиқ, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек, рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
9-савол. Қайси транспорт воситалари йўловчиларни тушириш учун нотўғри тўхтаган?
- Ҳамма транспорт воситалари
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
- Мотоцикл
- Ҳар икки автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қизил автомобил
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 - тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).
10-савол. Ён кажаваси бўлмаган мотоциклда болаларни ташишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
- Катта ёшдаги йўловчи бўлганда рухсат этилади
- 12 ёшга тўлган ва ундан катта болаларга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 12 ёшга тўлган ва ундан катта болаларга рухсат этилади
ЙҲҚ 26-боби 159-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларига асосан, одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: Мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг конструксиясида кўзда тутилган жойлардан ташқарида; 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида.
11-савол. Қайси ҳолларда автомобиллар шундай таниқлик белгилари билан белгиланади?
- Хавфли юклар ташиётган
- Икки йилгача ҳайдовчилик иш даврига эга бўлган ҳайдовчилар бошқараётган
- Ногиронлар бошқараётган
- Кар-соқов ёки кар ҳайдовчилар бошқараётганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Кар-соқов ёки кар ҳайдовчилар бошқараётганда
ЙҲҚ 29-боби 176-бандида келтирилган 4-изоҳга асосан, "Кар ҳайдовчи" — кар-соқов ёки кар ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонларида — ичига учи пастга йўналган ҳаёлий тенг томонли учбурчакнинг бурчаклари бўйича диаметри 40 миллиметр бўлган учта қора доира туширилган, диаметри 160 миллиметрни ташкил этадиган сариқ рангли доира кўринишида.
12-савол. Агар йўл белгилари ва чизиқлари бошқа йўналишни кўрсатмаган бўлса, ҳайдовчилар ажратувчи бўлаги бўлмаган икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўллардаги хавфсизлик оролчалари, устунчалар ва йўл иншооти қисмлари (кўприк, йўл ўтказгич устунлари ва шунга ўхшашлар)ни қайси томондан айланиб ўтишлари керак?
- Фақат чап томондан айланиб ўтишлари керак
- Фақат ўнг томондан айланиб ўтишлари керак
- Ҳар иккала томондан айланиб ўтишлари керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат ўнг томондан айланиб ўтишлари керак
ЙҲҚнинг 10-боб. 76-бандга асосан: 76. Агар йўл белгилари ва чизиқлари бошқа йўналишни кўрсатмаган бўлса, ҳайдовчилар ажратувчи бўлаги бўлмаган икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўллардаги хавфсизлик оролчалари, устунчалар ва йўл иншооти қисмлари (кўприк, йўл ўтказгич устунлари ва шунга ўхшашлар)ни ўнг томондан айланиб ўтишлари керак.
13-савол. Қатнов қисмига бевосита туташган тротуар четида унга тўла ёки қисман чиқиш билан тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Барча транспорт воситаларига тақиқланади
- Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан зиёд бўлган фақат юк автомобилларига тақиқланади
- Фақат енгил автомобилларга ва мотоциклларга, пиёдаларнинг ҳаракатига халақит бермаса, рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат енгил автомобилларга ва мотоциклларга, пиёдаларнинг ҳаракатига халақит бермаса, рухсат этилади
ЙҲҚ 4-боби 15-банди 2-хатбошига мувофиқ, пиёдалар ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга рухсат этилади.
14-савол. Сирпанчиқ йўлда тормозлардан қандай фойдаланиш керак?
- Улагични ажратмай туриб секин тормоз бериши ва бошқарув рулининг кескин бурилишига йўл қўймаслиги
- Тормоз тепкисини узуқ-узуқ босиш билан кескин тормоз бериши
- Улагични ажратиш ва секин тормоз бериши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Улагични ажратмай туриб секин тормоз бериши ва бошқарув рулининг кескин бурилишига йўл қўймаслиги
Сирпанчиқ йўлда тўхтатиш тепкисини узуқ-узуқ босиб, узатма ва илашиш механизмини ажратмай, двигател орқали тормозланишни қўллаб ва ғилдиракларнинг блокировкаси (айланмасдан сирпаниши)га йўл қўймаган ҳолда тўхташ лозим.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
15-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Юк автомобили ҳайдовчиси
- Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Юк автомобили ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
16-савол. Ҳаракатда имтиёзга эга бўлади:
- Кўк автомобил, чунки ўзаро қайта тизилишда у чап томонда бўлади
- Қизил автомобил, чунки ўзаро қайта тизилишда у ўнг томонда бўлгани учун
- Кўк автомобил, чунки қизил ҳаракатланиш бўлагини чапга ўзгартиради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобил, чунки ўзаро қайта тизилишда у ўнг томонда бўлгани учун
ЙҲҚ 9-боби 55-бандига асосан, бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари бир вақтда қайта тизилаётганда, ҳайдовчи ўнг томондаги транспорт воситасига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
17-савол. Ҳайдовчи кўзи қамашган тақдирда қуйидагиларни бажариши шарт:
- Агар олдинда транспорт воситалари пайдо бўлса бўлакни ўзгартирмай тезликни камайтириши ёки тўхташи
- Узоқни ёритувчи чироқни ёқиши ва тўхташи
- Фалокат ёруғлик ишораларини ёқиши ва ҳаракат тасмасини ўзгартирмаган ҳолда тезликни камайтириши ва тўхташи
- Қатнов қисмининг иложи борича ўнг томонига ўтиб тўхташи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фалокат ёруғлик ишораларини ёқиши ва ҳаракат тасмасини ўзгартирмаган ҳолда тезликни камайтириши ва тўхташи
ЙҲҚ 23-боби 135-бандига мувофиқ, кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак.
18-савол. Ушбу йўл белгиси қандай мақсадда қўлланилади?
- Мажбурий тарзда тезликни камайтириш учун
- Кескин тормоз бериш учун
- Эҳтиёт чораларини кўриш учун
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Мажбурий тарзда тезликни камайтириш учун
ЙҲҚ 1 илова: 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги”. Йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради. Транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.
19-савол. Чорраҳада қайси автомобил йўл бериши керак?
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 107-банди: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
20-савол. Ушбу қўшимча ахборот йўл белгиси:
- Белгининг таъсир оралиғини билдиради
- Объектгача бўлган масофани билдиради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Объектгача бўлган масофани билдиради
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.1.3 ва 7.1.4 белгиларига асосан, «Объектгача бўлган масофа». Йўлдан четда жойлашган манзилгача бўлган масофани билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
56-билетни онлайн ечиш