50-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

50-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 50-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қайси ҳолларда Сизга ҳаракатни давом эттириш тақиқланади, ҳатто таъмирлаш устахонасига ҳам, агарда фаралар ва орқа габарит чироқлар носоз бўлса?

  1. Фақат етарлича кўринмаслик шароитида
  2. Ҳар икки санаб ўтилган ҳолда
  3. Куннинг қоронғу вақтида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳар икки санаб ўтилган ҳолда

Йўл ҳаракати қоидаларининг 12 бандига асосан, ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

2-савол. Бу йўл чизиғи нимани билдиради?

Бу йўл чизиғи нимани билдиради?
  1. Якка 40 км/соат дан кам тезлик билан ҳаракат қилувчи икки ғилдиракли мотоцикллар, велосипедчилардан ташқари барча транспорт воситаларини қувиб ўтишни тақиқловчи ҳудудга
  2. Қатнов қисмининг торайишига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт оқимини ажратувчи 1,1 ёки 1,11 чизиғига яқинлашаётганини
  3. Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қатнов қисми бўлагига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қатнов қисмининг торайишига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт оқимини ажратувчи 1,1 ёки 1,11 чизиғига яқинлашаётганини

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.19 чизиғига асосан, қатнов қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш тасмаларининг сони камайган) жойига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 – 1.18.3 белгилари билан қўлланилиши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

3-савол. Сиз учта бўлаги бўлган икки томонлама ҳаракатли йўл бўйлаб кетаяпсиз, ўрта бўлакка ўтишга қандай ҳолда рухсат этилади?

  1. Фақат чапга бурилиш ёки орқага қайрилиш учун
  2. Барча санаб ўтилган ҳолларда
  3. Фақат қувиб ўтиш учун
  4. Фақат айланиб ўтиш учун
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча санаб ўтилган ҳолларда

ЙҲҚ 10-боби 66-бандига асосан: Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

4-савол. Қуйидаги ҳолларнинг қайси бирида темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади?

  1. Қишлоқ хўжалиги машинасини механик транспорт воситасига юклаб олиб ўтиш ҳолатида
  2. Тезлиги 8 км/соат дан кўп бўлган транспорт воситалари
  3. Светофорнинг тақиқловчи ишорасида шлагбаум очиқ турган ҳолатда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Светофорнинг тақиқловчи ишорасида шлагбаум очиқ турган ҳолатда

ЙҲҚ 18 – боби 118 – бандининг иккинчи хатбошисига асосан, темир йўл кесишмасига қуйдаги ҳолларда кириш тақиқланади: шлагбаум ҳолатидан қатъи назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

5-савол. Серқатнов ҳаракатда транспорт воситасини кескин тормозлаш:

  1. Серқатнов ҳаракатда бошқаришнинг одатдаги усули ҳисобланади
  2. Автомобилнинг фақат техник ҳолатида кўринади
  3. Орқадан келаётганларнинг уриб кетишини келтириб чиқариши мумкин
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Орқадан келаётганларнинг уриб кетишини келтириб чиқариши мумкин

ЙҲҚ 11-боби 81-бандининг тўртинчи хатбошисига асосан, ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади: йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

6-савол. Тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргич бўлмаган қандай транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?

  1. Фақат «N2, N3» тоифали транспорт воситаси
  2. Фақат «M2; M3; N1» тоифали транспорт воситаси
  3. Фақат «M1» тоифали транспорт воситаси
  4. Ҳамма санаб ўтилган транспорт воситаларидан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Ҳамма санаб ўтилган транспорт воситаларидан

ЙҲҚ 3 – иловаси 7.10 – бандига асосан: Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса улардан фойдаланиш тақиқланади:

М2, М3 тоифадаги – фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси – йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М1, Н1, Н2, Н3, тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутучаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М3, Н2, Н3 тоифадаги – ўзи юруб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак;

О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда – ташқи нур қайтаргичлар;

кажавали мотоциклларда – тиббиёт қутучаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

7-савол. Йўл ёқаси мавжуд бўлганда ҳайдовчи транспорт воситасини қаерда тўхтатиши керак?

  1. Йўл чеккасида, йўл ёқасидан 0,5 м масофада
  2. Йўл ёқаси устида
  3. Қатнов қисмининг четида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўл ёқаси устида

ЙҲҚ 13-боби 88-бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

8-савол. Чуқур кечувдан ўтгач, ҳайдовчи нима қилиши шарт?

  1. Тезланиш билан юқорироқ узатмаларда ҳаракатланишга
  2. Қисқа масофа оралиғида тормоз тепкисини бир неча бор босиб тормоз механизми фрикцион устқопламаларини қуритиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қисқа масофа оралиғида тормоз тепкисини бир неча бор босиб тормоз механизми фрикцион устқопламаларини қуритиши

Сув тўсиқларидан ўтгандан кейин, тормоз колодкаларини қуритиш лозим. Тормоз тепкисини кўп маротаба қисқа-қисқа босиб, тормоз механизмининг фриксион устқопламаларини қуритиш автомобилнинг барча ғилдираклари тормозларининг самарадорлигини қайта тиклайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

9-савол. Ушбу йўл белгиси қўшимча ахборот белгиси билан нимани билдиради?

Ушбу йўл белгиси қўшимча ахборот белгиси билан нимани билдиради?
  1. Енгил автомобиллар ва мотоциклларни тўхтаб туришга қўйиш жойи ва усули
  2. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи кўрсаткич қатнов қисмининг четида баланд тўсиқ, тоши борлигини билдиради
  3. Транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойига автомобилни кўрсатилган усулда қўйиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Енгил автомобиллар ва мотоциклларни тўхтаб туришга қўйиш жойи ва усули

ЙҲҚ 1-иловасига асосан: 7.6.1-7.6.9. “Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули”. 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини, 7.6.2 - 7.6.9 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни қўйиш усулини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

10-савол. Манёвр вақтида ҳайдовчи ҳар доим огоҳлантирувчи ишораси бериши керакми?

  1. Фақат агар унинг орқасида бошқа транспорт воситаси ҳаракатланаётган ҳолда
  2. Фақат у ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини чалғитмаган ҳолларда
  3. Фақат серқатнов ҳаракатли йўлда
  4. Фақат агар унинг транспорт воситаси бурилишини кўрсатувчи чироқлар билан жиҳозланган ҳолда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат у ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини чалғитмаган ҳолларда

ЙҲҚ 8-боби 45 - ва 46-бандларига мувофиқ, ҳайдовчи манёврни бажаришдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши шарт. Ишоралар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

11-савол. Қоидаларнинг қандай ҳолларида туманга қарши орқа чироқларни қўллашга рухсат берилади?

  1. Транспорт воситаси билан шатакка олганда
  2. Санаб ўтилган барча ҳолларда
  3. Куннинг қоронғи вақтида
  4. Етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин
  5. Саф таркибида ҳаракатланганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин

ЙҲҚ 23-боби 140-бандига мувофиқ, туманга қарши орқа фара чироқларини фақат етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

12-савол. Одамларни қуйидаги ҳолларда ташишга рухсат этилади:

  1. Юк ташиладиган тиркамаларда
  2. Болаларни юк автомобилининг юкхонасида
  3. Тракторларда
  4. Барча ҳолларда ташиш тақиқланади
  5. Тиркама-уйчада
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Барча ҳолларда ташиш тақиқланади

ЙҲҚнинг 26-боб. 159-банд 2 ва 4-хатбошига асосан: 159. Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;
Тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар юкхонасида.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

13-савол. Юк автомобили ҳайдовчисига қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат берилади?

Юк автомобили ҳайдовчисига қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат берилади?
  1. Тўғрига ва ўнгга
  2. Ўнгга чапга ва орқага
  3. Барча йўналишларга
  4. Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тўғрига ва ўнгга

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белгига асосан, «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки рухсат этилган тўлиқ вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.4. йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
ЙҲҚнинг 56 бандига асосан, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Ушбу ҳолатда белги талаби бўйича, юк автомобилига тўғрига ҳаракатланиш тақиқланмайди, шунингдек, юк автомобили шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган қатнов қисмининг ўнг четки ҳолатини эгаллаганлиги учун ўнгга ҳаракатланишга ҳам рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

14-савол. Қайси жавобда рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари тўғри кўрсатилган?

Қайси жавобда рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари тўғри кўрсатилган?
  1. «Б»
  2. «А» ва «Б»
  3. «А»
  4. «В»
  5. «А» ва «В»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. «А» ва «Б»

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 4-хатбошига асосан, 3.18.1 "Ўнгга бурилиш тақиқланган" белгиси қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

15-савол. Светофорнинг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилган?

Светофорнинг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилган?
  1. Трамвайга ва мотоциклга
  2. Мотоциклга, енгил автомобилга ва юк автомобилига
  3. Енгил ва юк автомобилларига
  4. Барча транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Енгил ва юк автомобилларига

ЙҲҚ 7-боби 32-банди 3-хатбошига асосан, светофорнинг қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

16-савол. Бу йўл белгиси нимани билдиради?

Бу йўл белгиси нимани билдиради?
  1. «Километр белгиси» вазифасини бажаради
  2. Йўл (маршрут) рақамини кўрсатади
  3. Энг яқин аҳоли яшайдиган жойгача бўлган масофани кўрсатади
  4. ДАНнинг энг яқин маҳкамасигача бўлган масофани кўрсатади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўл (маршрут) рақамини кўрсатади

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлими 5.29.1 "Йўл рақами" белгисига мувофиқ, — йўлга берилган рақам, белгиланган тартибда тасдиқланган йўл(маршрут) рақамини кўрсатиш учун қўлланилади. 5.29.1 белгиси йўлнинг бошланишида ўрнатилади ва ҳар 15-20 км қайтарилади. Яшил рангдаги белгилар автомагистралларга ўрнатиш учун мўлжалланган.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

17-савол. Реверсив ҳаракатланиш амалга ошириладиган ҳаракат бўлаклари чегараларини белгилаш учун бу ётиқ чизиқларнинг қай биридан фойдаланилади?

Реверсив ҳаракатланиш амалга ошириладиган ҳаракат бўлаклари чегараларини белгилаш учун бу ётиқ чизиқларнинг…
  1. 2-чизиқ
  2. 2- ва 3-чизиқ
  3. 3-чизиқ
  4. 1-чизиқ
  5. 3- ва 4-чизиқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 2-чизиқ

ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимининг ўн биринчи хатбошисига асосан: 1.9 – реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди;
реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

18-савол. «Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўсиқнинг усти бўйлаб узлуксиз сариқ чизиқ чизилган жойда йўловчиларни туширишга рухсат бериладими?

«Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўсиқнинг усти бўйлаб узлуксиз сариқ чизиқ чизилган жойда…
  1. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари йўқ бўлганда рухсат берилади
  2. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига рухсат берилади
  3. Рухсат берилади
  4. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига рухсат берилади

ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 – тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади.
ЙҲҚ 1 – иловаси 3 – бўлимининг ўттиз саккизинчи хатбошисига асосан: 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
Шунга кўра, йўловчиларни туширишни тўхташ тақиқланган жойни билдирувчи 3.27 белгиси билан биргаликда сариқ сидирға чизиқ чизилган жойда фақатгина белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари амалга ошириши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

19-савол. Юк автомобилининг юкхонасида қанча миқдорда одамларни ташишга рухсат берилади?

  1. Ташилаётган одамлар сони ўтириш учун жиҳозланган ўринлар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак
  2. 20 кишидан ортиқ эмас
  3. Маъмуриятнинг кўрсатмасига кўра
  4. Ҳайдовчининг хоҳишига кўра
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ташилаётган одамлар сони ўтириш учун жиҳозланган ўринлар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак

Юк автомобилининг юкхонасида ташилаётган одамлар сони ўтириш учун жиҳозланган ўринлар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

20-савол. Санаб ўтилган қайси ҳолларда транспорт воситасидан фойдаланиш мумкин?

  1. Ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилганда
  2. Ташқи ёритгичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламайди ёки ифлосланган
  3. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритгичлари ўрнатилган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритгичлари ўрнатилган

ЙҲҚ 3 – иловаси 3 – бўлимининг 3.1 – бандига асосан: ташқи ёритгичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг конструксияси талабига мос келмаса. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритқичларини ўрнатишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

50-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 51-билет →

Қўнғироқ қилиш