51-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
51-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 51-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Толиқиш ҳайдовчининг диққатига ва эътиборига қандай таъсир қилади?
- Ҳайдовчининг диққати ва эътибори ошади
- Ҳайдовчининг диққатига ва эътиборига таъсир қилмайди
- Ҳайдовчининг диққати ва эътибори пасаяди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳайдовчининг диққати ва эътибори пасаяди
Ҳайдовчининг чарчаши, толиқиши шубҳасиз ҳаракат хавфсизлигига таъсир қилади. Ҳайдовчининг диққати пасаяди, реакция вақти ошади. Яхши ҳайдовчи вақти-вақти билан бошқарувнинг монотонлигини бартараф этиб, ҳаракатни тўхтатиб туриши керак. Кўпинча хавфсиз ҳаракатланиш учун зарур бўлган диққат даражасини тиклаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади.
2-савол. Расмда кўрсатилган чорраҳа- ...
- Тартибга солинган чорраҳа
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳа
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тартибга солинган чорраҳа
Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 бандига асосан, ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари билан бошқариладиган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.
Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
3-савол. Қайси жавобда шатакка олинган транспорт воситасидаги ёритиш асбобларини ёқишнинг тўғри ҳолати кўрсатилган?
- Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда исталган ёритиш чироқларини
- Аҳоли пунктларида габарит чироқлари
- Куннинг қоронғи вақтида ёки туман бўлган шароитда фараларнинг яқинни ёритиш чироқлари
- Авария ёруғлик ишоралари, у носоз бўлганда ёки бўлмаган ҳолларда унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Авария ёруғлик ишоралари, у носоз бўлганда ёки бўлмаган ҳолларда унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак
ЙҲҚ 8 – боби 50 – бандининг иккинчи хатбошисига асосан, авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак: шатакка олишида (шатакка олинган транспорт воситасида). ЙҲҚ 8 – боби 52 – бандига асосан: Шатакка олинган транспорт воситасида авария ёруғлик ишоралари бўлмаса ёки улар ишламаса унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак.
4-савол. Қуйидаги изоҳ қайси атамага тегишли? Техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш
- Йўл транспорт ҳодисаси
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
- Мажбурий тўхташ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Мажбурий тўхташ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, мажбурий тўхташ — техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракати охирги зарур чора бўлиб, қоидабузарлик деб эътироф этилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
5-савол. Миниладиган уй ҳайвонларини бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади?
- 18 ёш
- 16 ёш
- 12 ёш
- 14 ёш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 14 ёш
ЙҲҚнинг 28-боб. 165-бандга асосан: 165. Йўлда велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ва аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопед ва скутерни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
6-савол. Қайси автомобил чорраҳада бурилиш қоидасини бузди?
- Ҳар иккиси ҳам бузмаган
- Ҳар иккиси ҳам бузди
- Қизил автомобиль
- Кўк автомобиль
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қизил автомобиль
ЙҲҚнинг 9-боб. 61-банд ва 11-боб. 77-банд 3-хатбоши ҳамда 1-боб. 6-банд 35 ва 62-хатбошига асосан: 61. Секинлашиш бўлаги бор бўлган йўлда бурилмоқчи бўлган ҳайдовчи ўз вақтида ушбу тасмага қайта тизилиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак.
Йўлга чиқиш жойида тезлашиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи унда ҳаракатланиши ва қўшни тасмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, транспорт оқимига қўшилиши керак.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.
Мажбурий тўхташ — техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракати охирги зарур чора бўлиб, қоидабузарлик деб эътироф этилмайди.
Тўсиқ — йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм (бузилиб қолган транспорт воситаси, тушиб қолган юк, йиқилган дарахт ва бошқалар).
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
7-савол. Қайси ҳайдовчи тўхтаб туриш қоидасини бузди?
- Ҳеч ким бузмади
- Тротуарда тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси
- Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тротуарда тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси
Йўл ҳаракати қоидаларининг 88 бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 89 банди 3 хатбошига асосан, қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 — 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.
8-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси чорраҳадан биринчи бўлиб ўтади?
- Трамвай ҳайдовчиси
- Автомобил ва автобус ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Автомобил ва автобус ҳайдовчиси
ЙҲҚ 15-боби 100 - ва 101 - бандларига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
9-савол. Бу жойда автомобилнинг тўхтаб туришига рухсат берилганми?
- Тақиқланган
- Берилган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланган
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.28. "Тўхтаб туриш тақиқланган" белги талабига асосан, транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади. Унинг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, қайрилиб олиш жойигача, улар бўлмаганда – аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади.
10-савол. Ушбу кўрсатилган ҳолатда мотоцикл ҳайдовчиси сизга йўл бериши керакми?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳа
ЙҲҚ 20-боби 126-бандига асосан, турар-жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
11-савол. Бу «тўхташ» ётиқ чизиқ қайси йўл белгиси билан қўлланилади?
- «Йўл беринг» белгиси билан ва «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан
- «Йўл беринг» белгиси билан
- «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.12 чизиғига асосан, 1.12 (тўхташ чизиғи) – 2.5 "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган" белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади.
12-савол. Транспорт воситаси қияликда жойидан қўзғалишда тўхтаб туриш тормоз дастагини қай вақтда туширишни бошлаш керак?
- Ҳаракатни бошлашдан аввал
- Ҳаракатни бошлагандан сўнг
- Ҳаракатни бошлаш билан бир вақтда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳаракатни бошлаш билан бир вақтда
Тик баландликка ҳаракатланишни бошлаётганда автомобилни орқага силжишини (тўхтаб туриш тормози ҳаракатни бошлашдан олдин қўйиб юборилганда) ва двигателни ўчиб қолишини (тўхтаб туриш тормози ҳаракатни бошлагандан кейин қўйиб юборилгани) олдини олиш учун тўхтаб туриш тормози ҳаракатни бошлаш билан бир вақтда қўйиб юборилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
13-савол. Йўлнинг чапга бурилишига яқинлашганингизда, у ўйлаганингиздан кўра анча кескинроқ бўлиб чиқса, Сиз
- Тезликни ўзгартирмай ва йўл қатнов қисмининг чап ёқасидан ҳаракатни давом эттиришингиз керак
- Ҳаракат тезлигини камайтиришингиз керак
- Бурилишдан тезроқ ўтиш учун тезликни оширишингиз керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳаракат тезлигини камайтиришингиз керак
Бурилишда ўтаётган вақтда ҳайдовчи шуни инобатга олиши лозимки, автомобилнинг ҳаракат тезлиги катталашганида марказдан қочирма куч тезлик квадратига мос равишда ортади ва транспорт воситасини ағдарилишига олиб келиши мумкин.
14-савол. Қайси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўхтаб туриш қоидасини буздилар?
- «А» ва «Б»
- «В» ва «Г»
- Фақат «Г»
- «Б» ва «Г»
- «Б», «В» ва «Г»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. «Б», «В» ва «Г»
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.6.2 "Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули" қўшимча ахборот белгиси 5.15. "Тўхтаб туриш жойи" белгиси билан бирга тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотосиклларни қўйиш усулини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
15-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади?
- Кўк автомобил айни вақтда сариқ билан бирга
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобил айни вақтда сариқ билан бирга
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
16-савол. Бу йўл белгиси қандай номланади?
- Пиёдаларнинг қатнов қисмидан юриши мумкин бўлган ҳудуд
- Пиёдаларнинг йўл ёқасидан юриши мумкин бўлган ҳудуд
- Пиёдаларнинг тротуардан юриши мумкин бўлган ҳудуд
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Пиёдаларнинг йўл ёқасидан юриши мумкин бўлган ҳудуд
ЙҲҚ 1 илова: 1.35 “Пиёдаларнинг йўл ёқасидан юриши мумкин бўлган ҳудуд”.
17-савол. Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламасининг бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақт, лой, қор) ва имтиёз белгилари бўлмаса?
- Ўзини асосий йўлда деб ҳисоблаши керак
- Ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак
- Барчаси тўғри
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак
ЙҲҚ 16-боби 108-банди: Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламасининг бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақт, лой, қор ва бошқалар) ва имтиёз белгилари бўлмаса, унда у ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
18-савол. Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда иккитали узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Исталган томондан рухсат этилади
- Агар у ҳайдовчининг чап томонида бўлса рухсат этилади
- Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этилади
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.9 чизиғига асосан: 1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган тасмаларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади. Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.
19-савол. Бу ерда автомобилнинг тўхташига рухсат берилганми?
- Ойнинг жуфт кунларида тақиқланган
- Тақиқланган, чунки узуқ-узуқ ётиқ чизиғи билан тўхтаб турган ва автомобил орасидаги масофа 3 метрдан кам
- Рухсат берилган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Рухсат берилган
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.28 белги талабига асосан, “Тўхтаб туриш тақиқланган” белгиси фақат тўхтаб туришни тақиқлайди. Транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш билан боғлиқ бўлган ҳолларда транспорт воситасининг ҳаракатини тўхтатиш тақиқланмаган.
20-савол. Чорраҳадан иккинчи бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил трамвай билан бир вақтда
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобил трамвай билан бир вақтда
Йўл ҳаракати қоидаларининг 100 бандига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 101 бандига асосан, агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
51-билетни онлайн ечиш