42-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
42-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 42-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Бу йўл чизиғи нимани билдиради?
- Йўллар остин-устун ўтадиган чорраҳаларни
- Ҳаракатланиш тезлиги 40 км/соатгача чекланган қисмини
- Йўл иншоотларининг ҳаракатдаги транспорт воситаларига хавф туғдирадиган тик бўлакларини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Йўл иншоотларининг ҳаракатдаги транспорт воситаларига хавф туғдирадиган тик бўлакларини
ЙҲҚ 2-иловасининг 2-бўлимига асосан, 2.1 тик чизиғи — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва ҳ. к.)ни билдиради.
2-савол. N1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг бошқарув қурилмасидаги қандай энг катта люфт йиғиндисига йўл қўйилади?
- 10 градус
- 30 градус
- 20 градус
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 20 градус
Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 2.1 бандига асосан, бошқарув қурилмасининг люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак: Н1 – 20 даража.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
3-савол. Ҳайдовчи автопоезд ҳаракатининг энг кенг бўлагини аниқлашда нимани ҳисобга олиши керак?
- Кенглиги бўйича транспорт воситасининг ўлчамларини, шунингдек тиркаманинг чайқалишини ҳамда унинг бурилиш марказига силжишини
- Фақат кенглиги бўйича автопоезднинг ўлчамларини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кенглиги бўйича транспорт воситасининг ўлчамларини, шунингдек тиркаманинг чайқалишини ҳамда унинг бурилиш марказига силжишини
Якка автомобил бошқаришнинг барча услублари автопоезд учун қўлланилиши мумкин, бироқ унинг катта вазни ва габаритлари (ташқи ўлчами) боис бир қатор хоссалар бор. Автопоезд - бу битта ярим тиркама ёхуд бир ёки бир неча тиркамали шатакчи транспорт воситасидир. Ҳаракат вақтида тиркама доим шатакчи автомобилнинг ҳаракат йўлидан четга силжиб туради ва қувиб ўтиш ҳамда қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат учун хавф-хатар туғдиради. Автопоезднинг манёвр қилиши якка автомобилга нисбатан ёмонроқ. Бурилиш вақтида автопоезд бурилиш маркази томон силжийда ва автопоэз ҳаракат бўлаги кенгайишини ҳайдовчи инобатга олиши лозим.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
4-савол. Шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш ёки айланиб ўтишга рухсат бериладими?
- Рухсат берилади, фақат светофор ўчган бўлса
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 18-боби 118-банди 7-хатбошига асосан, шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш тақиқланади.
5-савол. Бу чорраҳада чапга бурилишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади
ЙҲҚ 1-иловасининг 4–бўлимидаги 4.1.1 "Ҳаракатланиш тўғрига" белгиси фақат тўғри йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади. Белги қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади.
6-савол. Бу белгиларнинг қайси бири «Бир томонлама ҳаракатланиш йўлига чиқиш» ни билдиради?
- Биринчи ва бешинчи
- Иккинчи ва тўртинчи
- Учинчи ва бешинчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Биринчи ва бешинчи
ЙҲҚ 1 – иловаси 5 – бўлимининг саккизинчи хатбошисига асосан: 5.7.1, 5.7.2. “Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш”. Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқишни билдиради.
Бундай ҳолда, биринчи ва бешинчи белгилар “Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш” деб номланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
7-савол. Қандай ҳолларда аҳоли пунктларида товуш мосламаларидан фойдаланишга рухсат этилади?
- Йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун
- Қувиб ўтишда огоҳлантириш учун
- Ҳар иккала санаб ўтилган ҳолларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун
Йўл ҳаракати қоидаларининг 48 бандига асосан, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
8-савол. Қайси жавобда "авария ҳолатини юзага келтириш" атамаси таърифи тўғри кўрсатилган?
- Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳаракат йўналиши ёки тезлигини кескин ўзгартиришга, шунингдек, ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилиш
- Йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларининг олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳаракат йўналиши ёки тезлигини кескин ўзгартиришга, шунингдек, ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилиш
1-боб. 6-банд 2-хатбошига асосан: авария ҳолатини юзага келтириш — йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини ҳаракат йўналиши ёки тезлигини кескин ўзгартиришга, шунингдек, ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилиш.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
9-савол. Ҳамма бўлаклар банд бўлган серқатнов ҳаракатланиш вақтида қайрилиб олишга рухсат бериладими?
- Исталган пайтда рухсат берилади
- Фақат чорраҳаларда рухсат берилади
- Фақат ҳаракатланиш учун бўлаклари учтадан кам бўлмаган йўлларда рухсат берилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Исталган пайтда рухсат берилади
ЙҲҚ 10 – боби 67 – бандининг иккинчи хатбошига асосан: Аҳоли пунктларида ушбу банднинг биринчи хатбоши ва ушбу Қоидаларнинг 69, 123 ва 161-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракатланиш серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланиш қаторини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, тўхташ ёки тўсиқни айланиб ўтиш учун ўзгартиришга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
10-савол. Рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини кўрсатинг:
- «Б» ва «В»
- Фақат «Б»
- «А» ва «Б»
- Фақат «В»
- Фақат «А»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. «А» ва «Б»
ЙҲҚ 1-иловаси 4-бўлим 5-хатбошига асосан, 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига". Фақат тўғри йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди. ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.27. "Тўхташ тақиқланган" белгиси тўғри йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади. 3.31 белгиси 3.27 белгининг амал қилиш ҳудудини охирини кўрсатади.
11-савол. Сиз рўпарадан яқинлашаётган юк автомобилига йўл беришингиз керакми?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўқ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 75 бандига асосан, агар бирор тўсиқ сабабли қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиш қийин бўлса, тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи йўл бериши керак.
12-савол. Ушбу белги қандай номланади?
- Ер усти автомобил қўйиш жойи
- Тўхтаб туриш жойи
- Ер ости автомобил қўйиш жойи
- Пуллик тўхтаб туриш жойи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Пуллик тўхтаб туриш жойи
ЙҲҚ 1 илова: 5.15.1. “Пуллик тўхтаб туриш жойи”.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
13-савол. Сирпанчиқ йўлда орқа етакчи автомобил учун тормозлашнинг қайси усули хавфсиз тўхташни таъминлайди?
- Улагични узмасдан тормоз тепкисини кескин босиш
- Улагични узган ҳолда тормозлаш
- Улагични узмасдан тормоз тепкисини кўплаб марта узуқ-узуқ босиш ва қўйиб юбориш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Улагични узмасдан тормоз тепкисини кўплаб марта узуқ-узуқ босиш ва қўйиб юбориш
Сирпанчиқ йўлда тўхтатиш тепкисини узуқ-узуқ босиб, узатма ва илашиш механизмини ажратмай, двигател орқали тормозланишни қўллаб ва ғилдиракларнинг блокировкаси (айланмасдан сирпаниши)га йўл қўймаган ҳолда тўхташ лозим.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
14-савол. Бу белги нимани билдиради?
- Ҳайдовчи рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак
- Бир томонлама ҳаракатли йўл қисмининг тамом бўлганини билдиради
- Рўпарадан келаётган транспорт воситаларига нисбатан биринчи ўтиш хуқуқини беради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳайдовчи рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак
ЙҲҚ 1-иловаси 2-бўлимининг ўнинчи хатбошисига асосан: 2.6. “Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги”. Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
15-савол. Кўрсатилган белги остидаги қўшимча ахборот белгиси қандай мақсадда ўрнатилган?
- ДЙҲХХ томонидан ҳаракат жараёни фото ва видео кузатуви олинган йўл қисмини билдиради
- Белгининг амал қилиш ҳудудида фото ва видео мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. ДЙҲХХ томонидан ҳаракат жараёни фото ва видео кузатуви олинган йўл қисмини билдиради
ЙҲҚ 1 – иловаси 7 – бўлимининг ўттиз иккинчи хатбошисига асосан: 7.19. “Фото ва видео қайд этиш”. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
16-савол. Сизга рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ юк автомобилида ҳаракатланиш:
- Фақат тўғрига
- Тўғрига ва ўнгга
- Барча йўналишларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат тўғрига
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.1 белгига асосан, «Ҳаракатланиш тўғрига». Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.4.1 белгига асосан, «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига татбиқ этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
17-савол. Бу белги нимани билдиради?
- Тўхтаб туриш жойига боришни
- Олдинда тирбандлик ҳақида
- Навбат билан ўтишни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Навбат билан ўтишни
ЙҲҚ 1 илова: 7.23. “Навбат билан ўтиш”.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
18-савол. Ушбу жойда автомобилни тўхтаб туриш учун қўйишга рухсат этиладими?
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўқ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда; қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).
19-савол. Қайси автомобиль чорраҳадан охирги бўлиб ўтади?
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
20-савол. Бу йўл белгиси нимани билдиради?
- Шлагбаум билан жиҳозланмаган бир изли темир йўл кесишмасини
- Шлагбаум билан жиҳозланган бир изли темир йўл кесишмасини
- Шлагбаум билан жиҳозланмаган икки ва ундан кўп изли темир йўл кесишмасини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Шлагбаум билан жиҳозланмаган икки ва ундан кўп изли темир йўл кесишмасини
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.3.2. "Кўп изли темир йўл" белгиси икки ва ундан ортиқ изли темир йўл белгилари шлагбаум билан жиҳозланмаган темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
42-билетни онлайн ечиш