41-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
41-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 41-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Турар жой даҳаларида қандай ҳаракатлар тақиқланган?
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Фақат ўқув машғулотларини бажариш
- Фақат двигатель ишлаб турганда тўхтаб туриш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳолларда
Йўл ҳаракати қоидаларининг 124 бандига асосан, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади: механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш; двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш; рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.
2-савол. Қандай ҳолларда тўхтаб туриш тақиқланади?
- Пиёдаларнинг ўтиш жойи олдидан 10 метрдан кўп қолганда
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Қатнов қисми кесишмасининг чеккасидан 30 метрдан кўп қолганда
- Транспорт воситаларининг ҳаракатланишига имкон қолдирмайдиган киришга ёки чиқишга ва пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда
- Пиёдалар ўтиш жойидан кейин 1 метр масофа узоқликда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Транспорт воситаларининг ҳаракатланишига имкон қолдирмайдиган киришга ёки чиқишга ва пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда
ЙҲҚ 13-боб 91-бандига асосан: Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда;
қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишга) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.
3-савол. Санаб ўтилган қайси ҳолатларда транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?
- Мотоциклнинг бошқарув демпфери носоз
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- М1 тоифасидаги транспорт воситасининг руль бошқармаси люфт йиғиндиси 10 градусдан ортиқ
- Пневматик тормоз юритмасининг манометри ишламайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚ 3-иловасига асосан қуйидаги ҳолатларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади: 1-бўлимнинг 1.5-бандига асосан: Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса. ЙҲҚ 3-иловаси 2-бўлимининг 2.1 ва 2.3-бандларига асосан: Бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак: М1 – 10 градус М2, М3, Н1 - 20 градус Н2, Н3 -25 градус. Бошқарув қурилмасининг конструксиясида кўзда тутилган кучайтиргич ёки мотоциклларда тебранишни пасайтирувчи мослама (демпфер) носоз бўлса ёки умуман бўлмаса.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
4-савол. Қизил автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- Охирги бўлиб
- Учинчи бўлиб
- Биринчи бўлиб
- Иккинчи бўлиб
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Охирги бўлиб
ЙҲҚ 15-боби 99 - ва 101 - бандларига асосан, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Агар светофорнинг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
5-савол. Маёқчаси ёқиланган транспорт воситасига ҳаракатни тўғрига давом эттиришга рухсат бериладими?
- Рухсат берилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
25. Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
6-савол. Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларида қувиб ўтилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини жалб қилиш учун мумкин:
- Санаб ўтилганларнинг барчасидан фойдаланиш
- Фақат биргаликда ёруғлик ишоралари билан бирга товуш сигналларини қўллаш
- Фақат яқинни ёритувчи чироқни узоқни ёритувчи чироққа қисқа муддат орасида ўтказиш билан ишора бериш
- Товуш сигналидан фойдаланиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат яқинни ёритувчи чироқни узоқни ёритувчи чироққа қисқа муддат орасида ўтказиш билан ишора бериш
Йўл ҳаракати қоидаларининг 49 бандига асосан, қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 48 бандига асосан, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
7-савол. Бу белгилар нимани билдиради?
- «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган автомобиллар учун 30 м дан кейин тўхтаб туриш жойига келишини
- Мотокажавалардан ташқари транспорт воситалари учун 30 м ли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини
- «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган мотокажава ва автомобиллар учун 30 м ли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. «Ногирон» таниқлик белгиси бўлган мотокажава ва автомобиллар учун 30 м ли ҳудуддаги тўхтаб туриш жойини
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг бешинчи ва ўттизинчи хатбошиларига асосан: 7.2.1. “Таъсир оралиғи”. Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир ўралиғини кўрсатади. 7.17. “Ногиронлар”. 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 176-бандига мувофиқ “Ногирон” таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
8-савол. Бу хавфлилик белгиси қандай номланади?
- Органик проксидлар
- Тез алангаланадиган газлар ва суюкликлар
- Оксидловчи моддалар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Органик проксидлар
ЙҲҚга 4-ИЛОВА 5.2 бандига асосан: 5.2 Органик пероксидлар.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
9-савол. Қайси белги «Т» симон чорраҳада ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади?
- 1
- 3
- 4
- 2
- 5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 2
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими 1.31.3. "Бурилишнинг йўналиши" белгиси Т-Симон чорраҳада ёки йўл айрилишларида ҳаракатланиш йўналишини, таъмирланаётган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.
10-савол. Сиз енгил автомобилдан қайси жиҳозлар мавжуд бўлмаганда фойдаланишингиз мумкин?
- Ўт ўчиргич
- Фалокат тўхташ белгиси
- Тиббий қутича
- Ғилдираб кетишга қарши мослама
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ғилдираб кетишга қарши мослама
Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.10 бандига асосан, М1, Н1, Н2, Н3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторлар тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет) билан жиҳозланмаган бўлса, фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
11-савол. Автомобил ҳайдовчиси тормоз педалини босганда сирпаниб кетишнинг хавфли оқибатларини олдини олиш учун мажбур:
- Улагич педалини босишга
- Тормоз педалини қаттиқ босишга
- Бошланган тормоз беришни тўхтатишга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бошланган тормоз беришни тўхтатишга
Автомобилнинг сирпанчиқ йўлда сурилиши орқа ғилдиракларининг блокировкаси сабабли тормозланишда вужудга келади. Бу ҳолда биринчи навбатда сурилиш сабабини бартараф этиш, яъни бошланган тормозланишни тўхтатиш лозим. Кейинчалик рул чамбарагини сурилиш томон буриб, ҳаракат йўналишини тўғрилаб олиш мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
12-савол. M2, M3 тоифали автотранспорт воситалари шина протекторлари нақшларининг қолдиқ баландлиги камида қанча бўлиши керак?
- 1,2 мм.
- 1,6 мм
- 2 мм.
- 0,8 мм.
- 2,5 мм.
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 2 мм.
ЙҲҚ 3 – иловаси 153 – бандига асосан:
Шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, О4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 1,0 мм дан кам бўлса; М1, Н1, О1, О2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 1,6 мм дан, кам бўлса; М2, М3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун - 2,0 мм дан кам бўлса;
Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун - 0,8 мм дан кам бўлса.
Изоҳ: тиркамалар шинаси нақшларининг қолдиқ баландлиги шатакчи транспорт воситаси шиналари учун белгиланган меъёр кабидир.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
13-савол. Кўрсатилган вазиятда енгил автомобилнинг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?
- Транспорт воситаларига йўл бериш, қатнов қисми четида тўхташи
- Транспорт воситаларига тўсқинлик қилмаслиги учун бурилишни тезроқ тугаллаши
- Ҳовлидан чиқишда пиёдани ва транспорт воситаларини ўтказиб юбориши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳовлидан чиқишда пиёдани ва транспорт воситаларини ўтказиб юбориши
ЙҲҚ 9-боби 54-бандига асосан, ҳайдовчи ёндош ҳудуд(ҳовлилар, маҳаллалар, турар жой даҳалари, транспорт воситаси тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар)дан йўлга чиқаётганда унда ҳаракатланаётган пиёдалар ва транспорт воситаларига, шунингдек, йўлдан чиқишда ҳаракатланиш йўналишини кесиб ўтаётган пиёдалар ва велосипедчиларга йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
14-савол. Тўсиқ деб нимага айтилади?
- Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм
- Йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи ҳар қандай омил
- Тирбандлик туфайли қатнов қисмида тўхтаб турган транспорт воситаси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм
ЙҲҚ умумий қоидалар: Тўсиқ - йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм (бузилиб қолган транспорт воситаси, тушиб қолган юк, йиқилган дарахт ва бошқалар).
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
15-савол. Чорраҳадан биринчи бўлиб ўтади:
- Сариқ автомобил
- Яшил автомобил
- Қизил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
16-савол. Қайси белги транспорт воситаларининг белгида кўрсатилгандан кам оралиқ масофада ҳаракатланишини тақиқлайди?
- 1
- 5
- 2
- 3
- 4
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 3
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.16 белгисига асосан, "Энг кам оралиқ" белгисида кўрсатилганидан кам оралиқ масофада ҳаракатланиш тақиқланади.
17-савол. Мазкур шароитда шатакка олишни амалга оширилишнинг йўл қўйилган энг юқори тезлиги қандай?
- 50 км/соат
- 80 км/соат
- 30 км/соат
- 70 км/соат
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 50 км/соат
ЙҲҚ 11-боби 80-банди 3-хатбошига асосан, ҳар қандай йўлларда механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
18-савол. Ушбу қўшимча ахборот белгиси қайси йўл белгиси билан қўлланилади?
- 2
- 3
- 4
- 1
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 4
ЙҲҚ 1 илова: 5.15.4 “Электр қувватлашли автомобил қўйиш жойи”.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
19-савол. Шу жойда тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, қуйидаги жойларда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).
20-савол. Қатнов қисми томонидан йўловчиларнинг тушиши ва чиқишига қайси ҳолларда рухсат этилади?
- Ҳайдовчининг хоҳишига кўра шу шарт биланки, бу хавф-хатардан ҳоли бўлса ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса
- Транспорт воситаси мажбурий тўхтаганда
- Тротуар томондан ёки йўл ёқасидан иложи бўлмаса шу шарт биланки бу ҳол хавф-хатарсиз бўлса ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тротуар томондан ёки йўл ёқасидан иложи бўлмаса шу шарт биланки бу ҳол хавф-хатарсиз бўлса ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса
ЙҲҚ 5-бобининг 23-банди 2-хатбошисига асосан, йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
41-билетни онлайн ечиш