43-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
43-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 43-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Кўкрак қафасининг кўп қисми жароҳатланганда уни қаердан бошлаб бинт билан боғлаш керак?
- Кўкрак қафасининг ўртасидан
- Қўлтиқ остидан
- Кўкрак қафасининг қуйи қисмидан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўкрак қафасининг қуйи қисмидан
Кўкрак қафасининг кенг яраланишида жабрланувчига таранг боғич боғланади. Кўкрак қафасининг қуйироқ қисмларидан бошлаб бинт ўралади. Нафас чиқариш пайтида мустаҳкамланади.
2-савол. Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида...
- Ҳаракатланаётган транспорт воситаларига нисбатан айланага кириб келаётган транспорт воситалари устунликка (имтиёзга) эга
- Ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга
Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 банди 3 хатбошига асосан, айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
3-савол. Қайси белги кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилаётган транспорт воситаларига йўл бериш мажбуриятини юклайди?
- 1
- 4
- 5
- 2
- 3
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 4
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.4 “Йўл беринг” белгисида ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
4-савол. Ушбу белги ахборот беради:
- Чорраҳадан ўнгга ва чапга бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган
- Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш ҳақида
- Сиз ўнгга ёки чапга бурилишингиз кераклигини кўрсатади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш ҳақида
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.35 белгига асосан, «Реверсив ҳаракатланиш». Бир ёки бир неча тасмаларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
5-савол. Қуйидаги белгилардан қайси бири енгил автомобиллар ҳаракати деб номланади?
- 1
- 2
- 3
- 4
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 2
ЙҲҚ 1 илова: 4.4. “Енгил автомобиллар ҳаракати”. Енгил автомобиллар, автобус, мотоцикллар, мопедлар, скутерлар, белгиланган йўналишли транспорт воситалари ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатланишига рухсат этилишини билдиради. Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли, уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга энг яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
6-савол. Қайси белги шлагбаумли темир йўл кесишмасига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантиради?
- 4
- 2
- 1
- 5
- 3
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 4
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.1 "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси" белгиси шлагбаум билан жиҳозланган темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.
7-савол. Қуйидаги жойда сариқ автомобилга қувиб ўтишга рухсат берадими?
- Тақиқланади
- Рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат берилади
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.20 бандига асосан: 3.20. «Қувиб ўтиш тақиқланган». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.
8-савол. Бу белгида қайси транспорт воситаларини қувиб ўтишни тақиқлайди?
- Енгил автомобиллар, мотоцикллар ва тўла вазни 3,5 т дан кам бўлган юк автомобиллари. Тўла вазни 3,5 т дан кўп бўлган юк автомобиллари
- Ҳаммаси
- Ҳаммасини, 40 км/соат дан кам тезликда якка ҳаракат қилаётганлардан ташқари
- Тўла вазни 3,5 т дан кўп бўлган юк автомобиллари
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳаммасини, 40 км/соат дан кам тезликда якка ҳаракат қилаётганлардан ташқари
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.20 белги талабига асосан, "Қувиб ўтиш тақиқланади" белгиси бўлганда, соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.
9-савол. Йўналтиргичлар билан кўрсатилган қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилган?
- «Б»
- «А»
- «А» ва «Б»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. «А»
ЙҲҚ 1- иловасининг 5-бўлимидаги 5.11.1 белги "Қайрилиш жойи" белгиси бўлиб чапга бурилиш тақиқланади.
10-савол. Ётиқ чизиқларнинг сидирға чизиғини босиб ўтишга рухсат этиладими?
- Фақат шундай ҳолда рухсат этилади, агар чизиқ йўл қатнов қисмининг четларини билдирса
- Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этилади
- Чизиқ бир йўналишдаги ҳаракат бўлакларининг чегарасини билдирганда фақат манёвр қилишда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат шундай ҳолда рухсат этилади, агар чизиқ йўл қатнов қисмининг четларини билдирса
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошиларига асосан: 1.1 қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради; 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
11-савол. Бу ётиқ чизиқ нимани англатади?
- Транспорт воситалари оқими ажраладиган жойдаги йўналтирувчи оролчани
- Транспорт воситалари оқими қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчани
- Транспорт воситалари тўхтаб туриш қисмининг чегарасини
- Қатнов қисмидаги хавфли жойларда пиёдалар учун оролчани
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Транспорт воситалари оқими қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчани
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 16.3 чизиғи транспорт оқимларини қўшиладиган жойларида йўналтирувчи оролчаларни билдиради.
12-савол. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари автобус ёки троллейбусга йўл беришлари керак:
- Аҳоли пунктларида, агар у белгиланган тўхташ жойидан (бекатлардан) ҳаракатни бошласа
- Агар у ҳаракатни тўхташ жойидан бошласа
- Агар у «тиғиз» соатда маршрут бўйича ҳаракат қилса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Аҳоли пунктларида, агар у белгиланган тўхташ жойидан (бекатлардан) ҳаракатни бошласа
ЙҲҚ 22-боби 133-бандига асосан, ҳайдовчилар аҳоли пунктларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Ўз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
13-савол. Қайси шартларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
- Ишчи тормоз тизими самарадорлиги талабга жавоб бермайди
- Гидравлик тормоз тизимидан суюқлик оқаётган бўлса
- Компрессор пневматик тормоз тизимида ўрнатилган босимни таъминлай олмаган ҳолатда
- Кўрсатилган барча ҳолатларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Кўрсатилган барча ҳолатларда
ЙҲҚ 3 – иловаси 1 – бўлимнинг 1.3 ва 1.4 – бандларига асосан, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:
Гидравлик тормоз юрутмасининг зичлиги (герметиклиги) бузулган бўлса.
Двигател ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юрутмасининг зичлигини бузулиши, бошқарув қисмлари уланмаганда – 30 дақиқада, уланганида – 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МПа дан кўпга пасайишига сабаб бўлса, ғилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса.
ЙҲҚ 2 – боби 12 – бандининг учинчи хатбошисига асосан: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси ( автопоезд таркибида ) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда – олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш тақиқланади.
Шу билан барча кўрсатилган шартлар асосида транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
14-савол. Чорраҳадан иккинчи бўлиб қайси автомобил ўтади?
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Оқ автомобил сариқ билан бир вақтда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 14-дарс «Чорраҳа: асосий йўл тўғри» →
15-савол. 90 км/соат тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?
- 15 м
- 35 м
- 25 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 25 м
Ҳайдовчининг реаксия вақти кўплаб омилларга боғлиқ, одатда 0,4 дан 1,6 сония орасида. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳайдовчининг реаксия вақти ўртача 1 сония деб тахмин қилинади. Шунинг учун ҳаракат хавфсизлигининг шартларини таъминлаш мақсадида тезликни танлаётган ҳайдовчи соатига 90 километр тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси бир сонияда тахминан 25 метр масофани босиб ўтишини ҳисобга олиши керак (тенг ҳолатда 90 000 метр/соат ёки 90 000 метр : 3 600 сония = тахминан бир сонияда 25 метр).
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
16-савол. Ҳайдовчи ҳаракат тезлигини танлашда нимани ҳисобга олиши керак?
- Йўл ва об-ҳаво шароитини
- Барча санаб ўтилган омилларни
- Ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг ҳусусияти ва ҳолатини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча санаб ўтилган омилларни
ЙҲҚ 11-боби 77-банди 1-хатбошисига асосан, ҳайдовчи ҳаракатланишнинг серқатновлигини, транспорт воситасининг ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариши керак.
17-савол. Ҳайдовчи қайси расмда қоидалар талабларини бузмай туриб манёвр қилди?
- 1
- 2
- 3
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 1
ЙҲҚ 1-иловаси 4-бўлимидаги 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига". Фақат тўғри йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди. ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.5 "Бир томонлама ҳаракатли йўл" йўлнинг бутун кенглиги бўйича ҳаракат бир тарафга рухсат этилган, шунинг учун бу ерда қайрилиб олиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
18-савол. Ҳаракатланиш кимга рухсат этилган?
- Барча транспорт воситаларига
- Автомобил ва мотоциклга
- Мотоциклга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Мотоциклга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
19-савол. Ушбу белги нимани билдиради?
- Олдинда кўтарма кўприк борлигини
- Олдинда тик баландлик борлигини
- Сунъий йўл нотекислигини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Сунъий йўл нотекислигини
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 1.31 бандига асосан: 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги”. Йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради. Транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.
20-савол. Санаб ўтилган қайси ҳолларда эгилувчан улагичда шатакка олиш тақиқланади?
- Куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмаслик шароитида
- Фақат сирпанчиқда
- Фақат тоғли йўлларда
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат сирпанчиқда
Йўл ҳаракати қоидаларининг 145 бандига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
43-билетни онлайн ечиш