33-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

33-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 33-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Куннинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилган қисмида аҳоли яшаш жойларида ҳаракатланаётган механик транспорт воситасида қайси чироқлар ёқилган бўлиши керак?

  1. Фараларнинг яқинни ёритувчи чироқлари (туманга қарши фаралар) ёки габарит чироқлар
  2. Фараларнинг яқинни ёритувчи чироқлари
  3. Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқлари ёки габарит чироқлар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фараларнинг яқинни ёритувчи чироқлари

ЙҲҚ 23-боби 135-бандига асосан, қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: йўл ёритилган бўлса.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

2-савол. Транспорт воситаси ушбу таниқлик белгиси билан белгиланади:

Транспорт воситаси ушбу таниқлик белгиси билан белгиланади:
  1. Кар-соқов ёки кар ҳайдовчилар бошқараётган
  2. Оғир вазнли ва йирик ўлчамда
  3. Хавфли юклар ташиётган
  4. Ногирон бошқараётган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Хавфли юклар ташиётган

ЙҲҚ 29-боби 176-банди 7-изоҳига асосан, "Хавфли юк" — хавфли юкни ташиётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига ўрнатилган ўлчами 690 х 300 миллиметр, ўнг қисми 400 х 300 миллиметр бўлган зарғалдоқ рангли, чап қисми эса юкнинг хавфли хусусиятини билдириб турган белгилар туширилган қора ҳошияли (кенглиги 15 миллиметр) оқ рангдаги тўртбурчак шаклидаги белги.

Мавзу бўйича видеодарс: 42-дарс «Таниб белгилари» →

3-савол. Пиёдаларга йўлни пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида кесиб ўтишга рухсат этиладими?

  1. Рухсат этилади
  2. Йўлнинг қатнов қисми четига тўғри бурчак остида, унинг иккала томони яхши кўриниб турадиган, кўриниш масофасида ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўлларда кесиб ўтиш рухсат этилади.
  3. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўлнинг қатнов қисми четига тўғри бурчак остида, унинг иккала томони яхши кўриниб турадиган, кўриниш масофасида ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўлларда кесиб ўтиш рухсат этилади.

ЙҲҚ 4-боби 17-бандига асосан, пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

4-савол. Ўтиш навбати қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

Ўтиш навбати қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
  1. Автобус, мотоцикл, юк автомобили
  2. Мотоцикл, автобус, юк автомобили
  3. Автобус, юк автомобили, мотоцикл
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Мотоцикл, автобус, юк автомобили

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

5-савол. Ушбу белги...

Ушбу белги...
  1. Олдинда ҳаракатланиш серқатновлиги ҳақида огоҳлантиради
  2. Олдинда транспорт воситаларнинг тирбандлиги ҳақида огоҳлантиради
  3. Олдинда транспорт воситалари орасида хавфсиз оралиқни таъминлаш лозимлиги ҳақида огоҳлантиради.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Олдинда транспорт воситаларнинг тирбандлиги ҳақида огоҳлантиради

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.32 "Тирбандлик". Ушбу йўл белгиси вақтинчалик ёки тасвири ўзгарадиган ҳолатда тирбандлик ҳосил бўлган йўл ёки чорраҳага кириш олдидан йўлни ёки чорраҳани айланиб ўтиш имконияти бўлган жойга ўрнатилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

6-савол. Қайси расмдаги ҳайдовчилар тўхташ қоидасини буздилар?

Қайси расмдаги ҳайдовчилар тўхташ қоидасини буздилар?
  1. 3
  2. 1
  3. 1,3
  4. 1,2
  5. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 1,3

ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан: Тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари) Ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

7-савол. Агар пневматик юритманинг зичлиги бузилиб, компрессор ишламай турганда бошқарув асбобларининг эркин ҳолатида ҳаво босимининг 30 дақиқада қанча МПа-га пасайишига сабаб бўлса, тормоз тизими носоз ҳисобланади?

  1. 0,035
  2. 0,06
  3. 0,05
  4. 0,055
  5. 0,025
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 0,05

ЙҲҚ 3-иловасининг 1.4-бандига мувофиқ, агар двигател ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлигини бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда — 30 дақиқада, уланганида — 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МПа дан кўпга пасайишига сабаб бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

8-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қайрилишни тўғри бажаради?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қайрилишни тўғри бажаради?
  1. Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси
  2. Ҳар икки ҳайдовчи
  3. Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳар икки ҳайдовчи

ЙҲҚ 9-боби 59-банди мувофиқ, чорраҳадан ташқаридаги қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиб олиш учун етарли бўлмаса, ушбу манёврни қатнов қисмининг ўнг четидан (йўлнинг ўнг ёқасидан) амалга ошириш мумкин. Бу ҳолда ҳайдовчи бир йўналишдаги ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

9-савол. Ўзиб кетиш деб нимага айтилади?

  1. Транспорт воситасининг бир йўналишдаги транспорт воситаси тезлигидан ортиқ тезликда ҳаракатланиши
  2. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ҳаракат
  3. Кам тезлик билан қўшни қаторда ҳаракатланаётган бир ёки бир нечта транспорт воситасидан ўзиб кетиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Транспорт воситасининг бир йўналишдаги транспорт воситаси тезлигидан ортиқ тезликда ҳаракатланиши

ЙҲҚ 1 – боби 6 – бандига асосан: Ўзиб кетиш — транспорт воситасининг бир йўналишдаги транспорт воситаси тезлигидан ортиқ тезликда ҳаракатланиши

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

10-савол. Иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, автомобилнинг йўлни чап томонида тўхтаб туришига рухсат этиладими?

Иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, автомобилнинг йўлни чап томонида…
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади

ЙҲҚнинг 13-боб. 88-банд 2-хатбоши ва 91-банд 13-хатбошига асосан: Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
91. Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

11-савол. Автомагистралда ажратувчи бўлакнинг узилишларига киришга рухсат этиладими?

  1. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига рухсат этилади
  2. Фақат орқа бурилиш учун рухсат этилади, тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган юк автомобилларнинг ҳайдовчилари бундан мустасно
  3. Тақиқланади
  4. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

ЙҲҚ 19-боби 121-банди 4-хатбошига мувофиқ, автомагистралларда ажратувчи минтақанинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

12-савол. Йўлнинг сирпанчиқ қисмида руль чамбарагини кескин бурганда ҳосил бўладиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи қандай эҳтиёт чораларини кўриши керак?

  1. Тормоз тепкисини босиш
  2. Илашмани узиш
  3. Руль чамбарагини зудлик билан сирпанаётган томонга буриш ва тезда автомобилни ҳаракат йўналишини тўғрилаб олиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Руль чамбарагини зудлик билан сирпанаётган томонга буриш ва тезда автомобилни ҳаракат йўналишини тўғрилаб олиш

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, Йўлнинг сирпанчиқ қисмида рул чамбарагини кескин бурганда ҳосил бўладиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи, рул чамбарагини зудлик билан, лекин бир текисда сирпанаётган томонга буриш ва тезда автомобилни ҳаракат йўналишини тўғрилаб олиш чораларини кўриши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

13-савол. Белгилардан қайси бири бевосита йўлнинг хавфли қисми олдига ўрнатилади?

Белгилардан қайси бири бевосита йўлнинг хавфли қисми олдига ўрнатилади?
  1. 4
  2. 1
  3. 3
  4. 2
  5. 5
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 5

ЙҲҚ 1-бўлимига мувофиқ, 1.3.1 "Бир изли темир йўли" белгиси бевосита шлагбаум билан жиҳозланмаган бир изли темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

14-савол. Йўл ҳаракати қоидалари бўйича «ёнлама оралиқ масофа»ни кўрсатинг:

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича «ёнлама оралиқ масофа»ни кўрсатинг:
  1. Фақат «В»
  2. Фақат «Б»
  3. «А» ва «В»
  4. Фақат «А»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «А» ва «В»

Йўл ҳаракати қоидаларининг 73-бандига асосан, ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганда тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

15-савол. Ушбу белгиларидан қайсилари вақтинчалик йўл белгилари ҳисобланади:

Ушбу белгиларидан қайсилари вақтинчалик йўл белгилари ҳисобланади:
  1. «2» ва «3»
  2. «3» ва «4»
  3. «1» ва «4»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. «2» ва «3»

ЙҲҚ 1-иловаси изоҳига асосан, айрим йўл белгилари вақтинчалик сифатида сариқ фонда қўлланилиши мумкин. Расмда 2 (кириш тақиқланган) ва 3 (светофор) белгилари вақтинчалик (сариқ) кўринишда берилган; 4-белги (асосий йўл) доимий белги ҳисобланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

16-савол. Занжирли бўлган қишлоқ хўжалик, йўл қурилиши ва механик транспорт воситаларига темир йўл кесишмасидан ўтишга рухсат этиладими?

  1. Агар темир йўл бошлиғининг рухсати бўлса, рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Механик транспорт воситаларига юклаб олиб ўтишга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Механик транспорт воситаларига юклаб олиб ўтишга рухсат этилади

ЙҲҚ 18-боби 118-банди 8-хатбошига асосан, транспорт ҳолатига келтирилмаган қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, қурилиш ва бошқа машина ҳамда механизмларни кесишма орқали олиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

17-савол. Велосипед йўлкаси билан кесишувга қанчадан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади?

  1. 30 метр
  2. 15 метр
  3. 10 метр
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 10 метр

ЙҲҚ 13-боби 91-банди: Велосипед йўлкаси билан кесишувда ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

18-савол. Пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида йўлнинг қатнов қисмидан ажратувчи бўлак бўлганда пиёдаларнинг ўтишларига рухсат этиладими?

  1. Йўлнинг ҳар икки томони кўринадиган жойларда рухсат этилади
  2. Фақат аҳоли пунктларида рухсат этилади
  3. Тақиқланади
  4. Фақат аҳоли пунктларидан ташқарида рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

ЙҲҚ 4-боби 17-банди 2-хатбошисига асосан, пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш рухсат этилади. Ажратувчи минтақали йўлларда тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

19-савол. Давлат ЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз қандай юқори ўлчамдаги баландлик билан ҳаракатланишига йўл қўйилади?

  1. 5,0 м
  2. 4,5 м
  3. 4,0 м
  4. 2,5 м
  5. 3,8 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 4,0 м

Габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

20-савол. Қайси белги йўлнинг кичик радиусли бурилиш жойига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради?

Қайси белги йўлнинг кичик радиусли бурилиш жойига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради?
  1. 2
  2. 5
  3. 3
  4. 4
  5. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 5

ЙҲҚ 1 илова: 1.11.1, 1.11.2. “Хавфли бурилиш”. 1.11.1 ўнгга, 1.11.2 - чапга йўл белгилари йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниши чекланган бурилиш жойини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

33-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 34-билет →

Қўнғироқ қилиш