34-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

34-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 34-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Ушбу ҳолатда қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Ушбу ҳолатда қувиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Агар қувиб ўтилаётган транспорт воситаси 40 км/соат дан кам тезлик билан ҳаракатланаётган бўлса, рухсат берилади
  3. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1-хатбошига асосан, 1.1 чизиғи қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш тасмаси чегарасини ва велосипедчилар учун тасманинг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. 1.1 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

2-савол. Автомобил ҳайдовчисига қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Автомобил ҳайдовчисига қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат A
  2. Барчаси
  3. Фақат B
  4. Фақат А ва B
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат B

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 4.1.4 банди ва 9-боб. 56-банд 1-хатбошига асосан: 4.1.4. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга».
56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

3-савол. Аҳоли пунктларидан ташқарида юк автомобил юкхонасида одамларни ташишда қандай энг юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади?

  1. 40 км/соат
  2. 50 км/соат
  3. 80 км/соат
  4. 70 км/соат
  5. 60 км/соат
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 60 км/соат

ЙҲҚ 11-боби 80-бандининг биринчи хатбошисига асосан, ҳар қандай йўлларда: юкхонасида одам ташиётган юк автомобилларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

4-савол. Қуйидаги белгилар қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?

Қуйидаги белгилар қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?
  1. Тўғрига, ўнгга ва қайрилишга
  2. Фақат чапга
  3. Фақат ўнгга
  4. Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тўғрига, ўнгга ва қайрилишга

ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимидаги 7.3.2 "Таъсир йўналишлари" қўшимча ахборот белгиси, чорраҳа олдида ўрнатилган 3.2. "Ҳаракатланиш тақиқланган" белгисининг таъсир йўналишини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

5-савол. Чорраҳадан иккинчи бўлиб ким ўтади?

Чорраҳадан иккинчи бўлиб ким ўтади?
  1. Кўк автомобил
  2. Трамвай
  3. Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Трамвай

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

6-савол. Сариқ узуқ-узуқ ётиқ чизиқ қайси йўл белгиси билан қўлланилиши мумкин?

Сариқ узуқ-узуқ ётиқ чизиқ қайси йўл белгиси билан қўлланилиши мумкин?
  1. «Тўхташ тақиқланган»
  2. «Ойнинг тоқ сонли кунларида тўхтаб туриш тақиқланган»
  3. «Тўхтаб туриш тақиқланган»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «Тўхтаб туриш тақиқланган»

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.10 чизиғи тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

7-савол. Қайси расмда иккита қатнов қисмига эга йўл кўрсатилган?

Қайси расмда иккита қатнов қисмига эга йўл кўрсатилган?
  1. Иккинчисида
  2. Иккала расмда
  3. Биринчисида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Иккинчисида

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

8-савол. Ушбу йўл нечта қатнов қисмига эга?

Ушбу йўл нечта қатнов қисмига эга?
  1. 4
  2. 1
  3. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 1

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, қатнов қисми — йўлнинг релссиз транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

9-савол. Қуйидаги чизиқ нимани билдиради?

Қуйидаги чизиқ нимани билдиради?
  1. Бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойи
  2. Велосипед йўлкаси йўлни кесиб ўтувчи жой
  3. Автомобиллар ўтадиган йўлни кесиб ўтувчи пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхташ мажбурий бўлган жой
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Велосипед йўлкаси йўлни кесиб ўтувчи жой

ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўн тўққизинчи хатбошисига асосан: 1.15 – йўлининг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

10-савол. Чорраҳани учинчи бўлиб ким ўтади?

Чорраҳани учинчи бўлиб ким ўтади?
  1. Кўк автомобил
  2. Қизил автомобил
  3. Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобил

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

11-савол. Ҳайдовчининг ўртача реаксия вақти деб қабул қилинган:

  1. Тахминан 1 сония
  2. Тахминан 5 сония
  3. Тахминан 0,2 сония
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тахминан 1 сония

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, ҳайдовчининг ўртача реаксия вақти тахминан 1 сония деб қабул қилинган.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

12-савол. Қайси ҳайдовчи биринчи бўлиб ҳаракатни давом эттиради?

Қайси ҳайдовчи биринчи бўлиб ҳаракатни давом эттиради?
  1. Кўк автомобил ҳайдовчиси
  2. Сариқ автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобил ҳайдовчиси

ЙҲҚнинг 15-боб. 99-банд ҳамда 7-боб. 43-банд 2-хатбошига асосан: 99. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Трамвай ҳайдовчилари ҳам ушбу Қоидага амал қилишлари керак.
Светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид бўлган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

13-савол. Юк автомобилига қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?

Юк автомобилига қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Чапга ва қайрилиб олишга
  2. Тўғрига ва чапга
  3. Фақат чапга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат чапга

ЙҲҚнинг 10-боб. 67-банд 3, 4 ва 5-хатбошиларига асосан: Аҳоли пунктларида ушбу банднинг биринчи хатбоши ва ушбу Қоидаларнинг 69, 123 ва 161-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракатланиш серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланиш қаторини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, тўхташ ёки тўсиқни айланиб ўтиш учун ўзгартиришга рухсат этилади.
Бироқ, бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда четки чап қаторни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда, шунингдек, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишга, юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади.
Бошқа ҳолларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

14-савол. Чорраҳани учинчи бўлиб кесиб ўтади:

Чорраҳани учинчи бўлиб кесиб ўтади:
  1. Сариқ автомобил
  2. Кўк автомобил
  3. Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Яшил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 14-дарс «Чорраҳа: асосий йўл тўғри» →

15-савол. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг йўналтиргичи яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси кимга йўл бериши керак?

  1. Қарама-қарши йўналишда тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига
  2. Ўнгдан келаётган транспорт воситаларига
  3. Бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига

Йўл ҳаракати қоидаларининг 100 бандига асосан, Светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

16-савол. Қайси транспорт воситалари ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади?

Қайси транспорт воситалари ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Трамвайга
  2. Ҳар иккисига
  3. Енгил автомобилга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Енгил автомобилга

ЙҲҚнинг 7-боб. 31-банд 2-хатбоши ҳамда 36-банд 2-хатбошига асосан: 31. Светофорнинг доирасимон ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради.
36. Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун «Т» ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин.
Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

17-савол. Қуйидагилар поездни тўхтатиш ишораси бўлиб хизмат қилади:

  1. Олдинга узатилган қўлларни юқорига ва пастга тебратиш
  2. Қўлларини олдинга узатиб туриш
  3. Қўлни (кундузи-бир парча ёрқин мато ёки аниқ кўринадиган бир нарса билан, тунда- машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш
  4. Қўлдаги таёқчани ёки қизил байроқни бошидан юқори кўтариб туриш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Қўлни (кундузи-бир парча ёрқин мато ёки аниқ кўринадиган бир нарса билан, тунда- машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш

ЙҲҚ 18-боби 120-банди 5-хатбоши изоҳига асосан, поезд машинистига тўхташ ишораси қўлни (кундузи ёрқин мато парчаси ёки аниқ кўринадиган бирор нарса билан, тунда эса машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш орқали берилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

18-савол. Мопед ҳайдовчиси мажбур:

  1. Кундузги вақтда ҳам яқинни ёритувчи чирокларни ёқиб юриши
  2. Барча санаб ўтилган жавоблар
  3. Мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари
  4. 16 ёшга тўлган бўлиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча санаб ўтилган жавоблар

ЙҲҚ 28-боби 165-банди: Йўлда велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ва аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопед ва скутерни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →

19-савол. Йўналтиргичларнинг қайсилари бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади?

Йўналтиргичларнинг қайсилари бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат «Б» йўналиш бўйлаб
  2. Фақат «В» йўналиш бўйлаб
  3. Фақат «Г» йўналиш бўйлаб
  4. Фақат «А» ва «Г» йўналишлари бўйлаб
  5. Фақат «А» йўналиш бўйлаб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Фақат «А» ва «Г» йўналишлари бўйлаб

ЙҲҚ 1-иловаси 4-бўлим 5-хатбошига асосан, 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига". Фақат тўғри йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудлар(жумладан, ёнилғи қуйиш шохобчалари)га бурилишни тақиқламайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

20-савол. Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:

Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:
  1. Учинчи бўлиб
  2. Охирги бўлиб
  3. Иккинчи бўлиб
  4. Биринчи бўлиб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Учинчи бўлиб

ЙҲҚ 6-боби 26-бандига мувофиқ, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл беришлари шарт. ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

34-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 35-билет →

Қўнғироқ қилиш