23-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
23-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 23-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Бу белги нимани билдиради?
- Юк автомобиллари, тракторлар, ўзиюрар машиналар учун, агар чорраҳада уларнинг ҳаракати йўналишлардан бирига тақиқланган бўлса, тавсия этиладиган ҳаракат йўналишини
- Тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган юк автомобилининг мажбурий ҳаракат йўналишини
- Фақат юк автомобиллари учун ҳаракат йўналишини
- Шаҳарлараро юк ташувчи юк автомобилларининг ҳаракат йўналишини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Юк автомобиллари, тракторлар, ўзиюрар машиналар учун, агар чорраҳада уларнинг ҳаракати йўналишлардан бирига тақиқланган бўлса, тавсия этиладиган ҳаракат йўналишини
ЙҲҚ 1 – иловасининг 5 – бўлимидаги 5.30.2 “Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши” белгисига асосан, юк автомобиллари ҳайдовчиларига энг қулай йўлни кўрсатади ва шу йўл бўйича ҳаракатланишни тавсия этади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
2-савол. Милтилловчи сариқ ишорали светофор:
- Тартибга солинган чорраҳа борлигидан хабардор қилади
- Тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади
- Светофор чироғи алмашувидан хабардор қилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади
ЙҲҚ 7-боби 31-бандига мувофиқ, милтилловчи сариқ ишора ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради;
3-савол. Транспорт воситалари қаттиқ улагичда шатакка олинганда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари орасидаги масофа қанча бўлиши керак?
- Қоидаларда белгиланмаган
- 4 метрдан 6 метргача
- 4 метрдан ошмаслиги
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 4 метрдан ошмаслиги
Йўл ҳаракати қоидаларининг 144 бандига асосан, эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 — 6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич билан шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак.
4-савол. Автомобилга ўрнатилган бу таниқлик белги нимани билдиради?
- Автомобил шифокор ҳайдовчига тегишли эканини
- Автомобил уйда тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланганини
- Автомобил ҳайдовчи ногиронга тегишли эканини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автомобил шифокор ҳайдовчига тегишли эканини
ЙҲҚ 26-боби 176-бандининг ўн учинчи хатбошисига асосан: “Шифокор” шифокор-ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига ўрнатиладиган, томонлари 140 миллиметр бўлган, кўк рангли, тўртбурчак ичида диаметри 90 миллиметрли оқ доирага қалинлиги 25 миллиметрли қизил хоч тасвири туширилган белги.
5-савол. Чорраҳани охирги бўлиб кесиб ўтади:
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Ушбу чорраҳани яшил автомобиль биринчи, кўк автомобиль иккинчи, қизил автомобиль охирги бўлиб кесиб ўтади.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
6-савол. Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантириш пайтида ҳайдовчи қандай талабларни бажариши керак?
- Габарит чироқларини ёқиш
- Бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиш
- Транспорт воситасида туманга қарши чироқлар бўлса, уларни ёқиш
- Ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермаслик. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлса, бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермаслик. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлса, бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиш
ЙҲҚ 9-боби 63-бандига мувофиқ, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
7-савол. Ташиладиган юк вазнини ва ўқлар бўйича тушадиган оғирликни тақсимлашни ким тартибга солиб туради?
- Давлат ЙҲХХ
- Мазкур транспорт воситасини тайёрловчи-корхона
- Автохўжалик маъмурияти
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Мазкур транспорт воситасини тайёрловчи-корхона
ЙҲҚ 27-боби 160-бандига асосан: Ташилаётган юкнинг вазни ва ўқларга тушадиган оғирлик миқдорининг тақсимланиши ишлаб чиқарган корхона томонидан ушбу транспорт воситаси учун белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.
8-савол. Енгил автомобил ҳайдовчиси қандай қоидаларни бузди?
- Фақат тўхташ қоидаларини
- Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида, кўприк, йўл ўтказгич ва эсткадаларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
9-савол. Аҳоли пунктларида рельссиз транспорт воситаларига, агар бир йўналишда учта ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлганда, қайси бўлакдан ҳаракатланишга рухсат этилади? Юк автомобиллари ҳисобга кирмайди
- Ҳар қандай бўлак бўйича
- Иложи борича қатнов қисмининг ўнг чеккасига яқин бўлак бўйича
- Чапки чеккадан ташқари ҳар қандай бўлак бўйича. Унга фақат бошқа бўлакларда ҳаракат серқатнов бўлганда, шунингдек, чапга бурилиш, орқага қайрилиш ва бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлда тўхташ учун ўтишга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Чапки чеккадан ташқари ҳар қандай бўлак бўйича. Унга фақат бошқа бўлакларда ҳаракат серқатнов бўлганда, шунингдек, чапга бурилиш, орқага қайрилиш ва бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлда тўхташ учун ўтишга рухсат этилади
ЙҲҚ 10-боби 67-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар гандай ёлда четки чап қаторни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлган ҳолларда, шунингдек, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишга, юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки гайрилиб олиш учун четки чап гаторни эгаллашга рухсат этилади.
10-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Яшил; кўк айни вақтда қизил билан; сариқ
- Сариқ чорраҳага киради ва яшилни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; кўк қизил билан бир вақтда
- Кўк айни вақтда қизил билан; яшил; сариқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Яшил; кўк айни вақтда қизил билан; сариқ
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
11-савол. Автомобилнинг қайси ғилдираги «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил?
- Орқа ғилдираклар
- Олдинги ғилдираклар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Орқа ғилдираклар
Инерсия кучи таъсири остида тормозлаш вақтида ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши рўй беради. Олд ўққа нисбатан оғирлик кўпаяди, орқа ўққа нисбатан камаяди. Тормозлаш суръати қанчалик баланд бўлса, ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши сезиларлироқ бўлади. Орқа ўқдан оғирлик камайиши билан ғилдиракни йўлга босувчи куч камаяди, шу сабабли ғилдиракнинг сирғаниши ( айланмасдан силжиши ) ва автомобилнинг сурулиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Олд ўқда оғирлик кўпайиши ғилдиракни йўлга босиш кучини кўпайтиради, шу сабабли, сирғалиш эҳтимоли камаяди.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
12-савол. Қайси ётиқ йўл чизиғи автомобил йўлларида 3D кўринишидаги баланд пиёдалар ўтиш жойини билдиради?
- «А»
- «Б»
- «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. «Б»
ЙҲҚ 2 илова: 1.29.2 — сунъий нотекислик (автомобил йўлларида “3Д” кўринишдаги БАЛАНД пиёдалар ўтиш жойини билдиради).
13-савол. Қуйидаги таъриф "транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш)" қайси атамага тегишли?
- Тўхтаб туриш
- Мажбурий тўхташ
- Йўл бериш
- Тўхташ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Тўхташ
ЙҲҚ умумий қоидалар 6-банди: тўхташ — транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш).
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
14-савол. Вазирлар Маҳкамасининг 172-сонли қарорига мувофиқ, Йўл ҳаракати қоидалари нечта банддан иборат?
- 216
- 186
- 184
- 220
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 186
ЙҲҚнинг 1-боб. 1-бандига асосан: Йўл ҳаракати қоидалари 186 та банддан иборат.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
15-савол. Энли узуқ-узуқ чизиқ кўринишидаги ётиқ чизиқ нимани билдиради?
- Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши учун белгиланган майдончаларни
- Қатнов қисми билан йўл ёқаси ўртасидаги чегарани
- Тезланиш ёки секинланиш бўлаги билан қатнов қисми асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тезланиш ёки секинланиш бўлаги билан қатнов қисми асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.8 чизиғи (энли узуқ-узуқ чизиқ) – тезлашиш ёки секинлашиш тасмаси билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий тасмаси ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва бошқалар). 1.8 чизиғини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
16-савол. Қорнидан ёпиқ жароҳат олган жабрланувчи қандай ташилади?
- Ярим ўтирган ҳолатда, тиззалари танага яқинлаштирилади
- Ёнбоши ёки орқасига ётқизилган ҳолатда, лат еган жойга иссиқ грелка қўйилади
- Ётқизилган ҳолатда, лат еган жойига совуқ нарса (муз, малҳам) қўйилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ётқизилган ҳолатда, лат еган жойига совуқ нарса (муз, малҳам) қўйилади
Қорин бўшлиғининг ёпиқ жароҳатлари ҳолларида гавданинг ҳолати оёқларни тиззаларидан букиб, ён тарафга қараб ётилади. Қорин қисмига муз халтачаси қўйилади.
17-савол. Икки томонлама ҳаракатли йўлда учта бўлак бор, сиз ўнгга бурилишингиз зарур. Сиз ушбу манёврни қайси бўлакдан амалга оширасиз?
- Ўрта бўлакдан, лекин фақат ўнг бўлак банд бўлган вақтда
- Ўнг ёки ўрта бўлакдан
- Ўнг бўлакдан
- Ўрта бўлакдан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ўнг бўлакдан
ЙҲҚ 9-боби 56-бандига мувофиқ, ҳайдовчи айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда ўнгга бурилишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ўнг ҳолатини эгаллаши шарт. Шу сабабли ўнгга бурилиш ўнг бўлакдан амалга оширилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
18-савол. Мотоцикл ҳайдовчиси қоидани бузаяптими?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўқ
ЙҲҚ 12-боби 86-банди: Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларда;
Қоидани бузмади, сабаби Мотоциклчи тепаликнинг охирида эмас.
19-савол. Ҳайдовчи яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбориши учун «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгисидан қандай масофада тўхташи керак?
- 2,5 м
- 5 м
- Бевосита «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки белги олдида
- 1,5 м
- 10 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бевосита «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки белги олдида
ЙҲҚ 18 – боби 119 – бандига асосан: Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
20-савол. Ушбу кесишмадан ўнгга бурилишга рухсат бериладими?
- Рухсат берилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат берилади
ЙҲҚ 1-илова: 5.19.1 – 5.19.4. “Охири берк йўл” белгиси йўлда кўрсатилган йўналишда охири берк эканлигини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
23-билетни онлайн ечиш