22-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

22-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 22-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Мускул ва пайларнинг эзилиши ҳамда чўзилиши аломатлари қандай?

  1. Жароҳатланган жойда оғриқ сезилади
  2. Жароҳатланган жойда шиши пайдо бўлади, оғриқ сезилади, баъзан шу жойда майда капилляр қон томирлари ёрилиб, қон қуйилишлари натижасида кўкариш пайдо бўлади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Жароҳатланган жойда шиши пайдо бўлади, оғриқ сезилади, баъзан шу жойда майда капилляр қон томирлари ёрилиб, қон қуйилишлари натижасида кўкариш пайдо бўлади

Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, мускул ва пайларнинг эзилиши ҳамда чўзилиши аломатлари, жароҳатланган жойда шиш пайдо бўлиши, оғриқ сезилиши, баъзан шу жойда майда капилляр қон томирлари ёрилиб, қон қуйилиши натижасида кўкариш пайдо бўлиши ҳисобланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

2-савол. Яхмалак бўлганда шатакка олишга рухсат этиладими?

  1. Тақиқланади
  2. Фақат қаттиқ улагичда рухсат этилади
  3. Сирпанишга қарши воситаларни қўллаб эгилувчан улагичда фақат битта транспортга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат қаттиқ улагичда рухсат этилади

ЙҲҚ 24 – боби 145 – бандининг олтинчи хатбошисига асосан, шатакка олиш қуйдаги ҳолатларда тақиқланади: йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

3-савол. Автомобил ҳайдовчиси ўзиб кетишни қайси йўналиш бўйича тўғри бажаради?

Автомобил ҳайдовчиси ўзиб кетишни қайси йўналиш бўйича тўғри бажаради?
  1. «А» ва «Б» йўналиши бўйича
  2. «Б» йўналиши бўйича
  3. «А» йўналиши бўйича
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. «Б» йўналиши бўйича

ЙҲҚнинг 22-боб. 132-банди 2 ва 3 - хатбошига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

4-савол. Агар автомобилнинг баландлиги (юки билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлса ҳайдовчи:

Агар автомобилнинг баландлиги (юки билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлса ҳайдовчи:
  1. Бошқа йўналиш бўйича йўл қисмини айланиб ўтиши керак
  2. Автохўжалик раҳбаридан юришга рухсат олиши керак
  3. ДЙҲХХдан юришга рухсатнома олиши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Бошқа йўналиш бўйича йўл қисмини айланиб ўтиши керак

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.13 "Чекланган баландлик" белгисига мувофиқ, габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

5-савол. Қуруқ об-ҳаво шароитида асфалт-бетон қопламали йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ёмғир томчилаб қолганда нима қилиши керак?

  1. Ёмғир тезлашиб кетмасдан тезроқ ҳаракат қилиши
  2. Тезликни ўзгартирмасдан ҳаракатни давом эттириш
  3. Тезликни камайтириш ва эҳтиёт бўлиши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тезликни камайтириш ва эҳтиёт бўлиши керак

Ёмғир томчилай бошлаганда, ҳайдовчилар айниқса эҳтиёткор бўлишлари керак, чунки йўлдаги чанг, мой, резина қуруми ва шунга ўхшашлар ёмғир суви билан аралашиб, сирпанчиқ қатламни ҳосил қилади, кейинчалик эса бу қатлам ёмғир билан ювилиб кетади.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

6-савол. Қайси ётиқ йўл чизиғи автомобил йўлларида 3D кўринишидаги пиёдалар ўтиш жойини билдиради?

Қайси ётиқ йўл чизиғи автомобил йўлларида 3D кўринишидаги пиёдалар ўтиш жойини билдиради?
  1. «В»
  2. «А»
  3. «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. «В»

ЙҲҚ 2 илова: 1.29.3 — автомобил йўлларида “3Д” кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойи.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

7-савол. Агар барча транспорт воситалари 80 км/соат тезлик билан ҳаракат қилса, ҳайдовчилардан қай бири қоидаларнинг талабларини бузади?

Агар барча транспорт воситалари 80 км/соат тезлик билан ҳаракат қилса, ҳайдовчилардан қай бири қоидаларнинг…
  1. Мотоцикл ва юк автомобилининг ҳайдовчилари
  2. Мотоцикл ҳайдовчиси
  3. Ҳамма ҳайдовчилар
  4. Ҳеч ким бузмайди
  5. Мотоцикл ва енгил автомобилнинг ҳайдовчилари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Ҳеч ким бузмайди

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлими 3.24 белги талабига асосан, “Юқори тезлик чекланган” белгиси транспорт воситаларининг юқори тезлигини чеклайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

8-савол. Қайси расмда ҳайдовчи йўловчиларни тушириш учун ўз автомобилини тўғри тўхтатди?

Қайси расмда ҳайдовчи йўловчиларни тушириш учун ўз автомобилини тўғри тўхтатди?
  1. Чапдаги расмда
  2. Иккала расмда
  3. Ўнгдаги расмда
  4. Иккала расмда нотўғри тўхтатди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Иккала расмда нотўғри тўхтатди

ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан: пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда; қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

9-савол. Қайси йўл белгилари чапга бурилишни тақиқлайди?

Қайси йўл белгилари чапга бурилишни тақиқлайди?
  1. Фақат «А» ва «Б»
  2. Барчаси
  3. Фақат «А» ва «Г»
  4. Фақат «А»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат «А» ва «Г»

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.7.1 белгига асосан, «Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш». Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқиш. Чапга бурилишни тақиқлайди.
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.10.2 белгига асосан, «Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлга чиқиш».Чапга бурилишни тақиқлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

10-савол. Куннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат бериладими?

  1. Тақиқланади
  2. Алоҳида эҳтиёткорлик билан боришга рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 2 – боби 12 – бандининг учинчи хатбошисига асосан: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси ( автопоезд таркибида ) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

11-савол. Шатакка олиш тақиқланади?

  1. Яхмалакда, қаттиқ улагич билан
  2. Ён кажаваси бор мотоциклларни
  3. Ён кажаваси йўқ мотоциклларни
  4. Улагич билан бирга транспорт воситаларининг умумий узунлиги 20 метр бўлганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ён кажаваси йўқ мотоциклларни

ЙҲҚ 24-боби 145-бандининг бешинчи хатбошисига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: кажавасиз мотоцикллар билан, шунингдек бундай мотоциклларни.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

12-савол. Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:

Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:
  1. Иккинчи бўлиб
  2. Биринчи бўлиб
  3. Охирги бўлиб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Охирги бўлиб

Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.
Ушбу чорраҳани трамвай биринчи, қизил автомобил иккинчи, яшил автомобил учинчи ва кўк автомобил охирги бўлиб кесиб ўтади.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

13-савол. Қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. «А» йўналишида
  2. «А», «Б» ва «В» йўналишларида
  3. «Б» йўналишида
  4. «Б» ва «В» йўналишларида
  5. «В» йўналишида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. «А», «Б» ва «В» йўналишларида

ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг 1.11 ётиқ чизиғи фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади. Қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади. 1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

14-савол. Йўлнинг ёритилмаган қисмларида қоронғи вақтда тўхтаганда габарит чироқлари бузуқ бўлса:

  1. Транспорт воситасини йўлдан ташқарига чиқариш, агар бунинг иложи бўлмаса мазкур қоидалар талабларига биноан уни белгилаш лозим
  2. Ўнгроққа олиш ва яқинни ёритувчи фарани ёқиш зарур
  3. Яқинни ёритувчи фараларни ёқиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Транспорт воситасини йўлдан ташқарига чиқариш, агар бунинг иложи бўлмаса мазкур қоидалар талабларига биноан уни белгилаш лозим

ЙҲҚ 23 – боби 136 – банди: Сутканинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек, етарлича кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит фара чироқлари ёқилган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

15-савол. Сирпанчиқ йўлда юргизгич билан тормозлашни қўллаш орқа узатмали автомобил учун:

  1. Автомобилнинг турғунлигини камайтиради
  2. Автомобилнинг турғунлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди
  3. Автомобилнинг турғунлигини оширади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Автомобилнинг турғунлигини оширади

Сирпанчиқ йўлда тўхтатиш тепкисини узуқ-узуқ босиб, узатма ва илашиш механизмини ажратмаган, двигател билан тормозланишни ишлатган ҳамда ғилдиракларнинг блокировкаси (сирғаниш) га йўл қўймаган ҳолда тўхтатиш лозим.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

16-савол. Аҳоли яшайдиган жойларда рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан зиёд автомобилларнинг ҳаракатланишига қайси бўлакдан рухсат этилади?

  1. Бошқа бўлакларда қатнов кўп бўлганда исталган бўлакдан
  2. Исталган бўлакдан, бироқ агар рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракати учун бир йўналишда учта ва ундан ортиқ бўлак бўлса, у ҳолда четки чап бўлакка фақат чапга бурилиш, орқага қайрилиш учун ўтишга
  3. Иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқин бўлакдан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқин бўлакдан

ЙҲҚ 10-боби 67-бандига мувофиқ, бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап тасмани эгаллашга рухсат этилади. Бошқа ҳолларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап тасмасида ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

17-савол. Чорраҳани охирги бўлиб кесиб ўтади:

Чорраҳани охирги бўлиб кесиб ўтади:
  1. Сариқ
  2. Яшил
  3. Кўк
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Сариқ

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

18-савол. Ҳаракатланишга рухсат этилган барча транспорт воситалари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

Ҳаракатланишга рухсат этилган барча транспорт воситалари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
  1. Автомобиллар ва мотоцикл
  2. Автомобиллар ва трамвай
  3. Барча транспорт воситалари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Автомобиллар ва мотоцикл

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

19-савол. Ҳайдовчи қайси расмда қоидани бузмай тўхтаган?

Ҳайдовчи қайси расмда қоидани бузмай тўхтаган?
  1. Чапдаги расмда
  2. Ҳар иккала расмда
  3. Ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳар иккала расмда

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлими 2.5-бандига асосан, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси ўрнатилган жойда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхташи шарт. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

20-савол. Сунъий ёритилган туннелларда ҳаракатланаётганда қоидалар ҳайдовчига қандай мажбурият юклайди?

  1. 40 км/с дан ошмайдиган тезлик билан ҳаракатланишни
  2. Мажбурий тўхташ ёритгичини ёқишни
  3. Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқларини ёқиш
  4. Товушли хабар беришни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқларини ёқиш

ЙҲҚ 23-боби 134-бандининг биринчи хатбошисига асосан, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлининг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак: барча механик транспорт воситалари - узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

22-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 23-билет →

Қўнғироқ қилиш