Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш · 40-билет, 8-савол
Куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда йўлда қолдирилган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилмалар ва ҳоказолар белгиланиши керак:
Жавоб вариантлари
- Барча санаб ўтилган ҳоллар бажарилиши керак✓ Тўғри жавоб
- Қизил ёки сариқ ёриткич чироқлари билан
- Йўналтирувчи ва теварагини ўровчи мосламалар билан
- Тегишли йўл белгилари билан
Изоҳ
ЙҲҚ 29-боби 182-бандига асосан: Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бошқа шахслар ишлар олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбур. Бундай жойлар, шунингдек йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса, қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан белгиланиши керак. Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган бўлиши керак.
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.