Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш · 35-билет, 8-савол

Транспорт воситаларидан фойдаланиш ва техник ҳолатига жавобгар мансабдор шахслар мажбур:

Жавоб вариантлари

  1. Барча санаб ўтилганларни бажаришга✓ Тўғри жавоб
  2. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқармасликка
  3. Техник ҳолати ва жиҳозлари қоидаларнинг талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини йўлга чиқармасликка
  4. Белгиланган муддатда тиббиёт кўригидан ўтмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўймасликка

Изоҳ

ЙҲҚ 29-боби 180-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан, транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахсларга қуйидагилар тақиқланади: техник носоз, тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки даврий давлат техник кўригидан ўтказилмаганлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш;
мастлик (гиёҳванд моддалар, алкагол ва бошқалар) ҳолатида ёки сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ёки бетоблик ҳолатида, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган, белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтмаган, транспорт воситалари эгаларининг Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаган шахсларни транспорт воситасини бошқаришга қўйиш.

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш