Транспорт воситаларининг жойлашуви · 55-билет, 15-савол
Чорраҳани кесиб ўтишда трамвай йўли бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Йўл-йўлакай йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб рухсат этилади
- Агар трамвайга тўсқинлик қилмаса рухсат этилади
- Тақиқланади
- Бошқа бўлаклардан ҳаракат серқатнов бўлганда, айланиб ўтишда, йўл-йўлакай йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб қувиб ўтишга рухсат этилади.(агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилмаган бўлса) Бунда трамвайга халал бермаслик керак✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 69-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай йўлидан, шу йўналишдаги бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак. Қарама-қарши йўналишдаги трамвай йўлидан ҳаракатланиш тақиқланади.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Аҳоли яшайдиган жойларда рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан зиёд автомобилларнинг ҳаракатланишига қайси бўлакдан рухсат этилади?
- Сиз учта бўлаги бўлган икки томонлама ҳаракатли йўл бўйлаб кетаяпсиз, ўрта бўлакка ўтишга қандай ҳолда рухсат этилади?
- Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?
- Икки томонлама ҳаракатли йўлда учта бўлак бор, сиз ўнгга бурилишингиз зарур. Сиз ушбу манёврни қайси бўлакдан амалга оширасиз?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.