Транспорт воситаларининг жойлашуви · 38-билет, 20-савол

Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?

Жавоб вариантлари

  1. Йўл ётиқ чизиғи билан
  2. Барча санаб ўтилган усуллар билан✓ Тўғри жавоб
  3. Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши ёки «Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгилари билан
  4. Ҳайдовчининг ўзи томонидан қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситаларининг ўлчамларини ва улар ўртасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ҳисобга олиб

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 10 боби 64 бандига асосан, релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
Трамвай йўли, ажратувчи тасма, узлуксиз 1.1, 1.3 йўл чизиқлар ёки узуқ-узуқ томони чапда жойлашган 1.11 йўл чизиғи билан ажратилган йўлларда қарама-қарши йўналишга чиқиш тақиқланади.

Саволдаги белгилар

Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.

«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш