Транспорт воситаларининг жойлашуви · 50-билет, 3-савол

Сиз учта бўлаги бўлган икки томонлама ҳаракатли йўл бўйлаб кетаяпсиз, ўрта бўлакка ўтишга қандай ҳолда рухсат этилади?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат чапга бурилиш ёки орқага қайрилиш учун
  2. Барча санаб ўтилган ҳолларда✓ Тўғри жавоб
  3. Фақат қувиб ўтиш учун
  4. Фақат айланиб ўтиш учун

Изоҳ

ЙҲҚ 10-боби 66-бандига асосан: Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.

«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш