Транспорт воситаларининг жойлашуви · 22-билет, 16-савол
Аҳоли яшайдиган жойларда рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан зиёд автомобилларнинг ҳаракатланишига қайси бўлакдан рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Бошқа бўлакларда қатнов кўп бўлганда исталган бўлакдан
- Исталган бўлакдан, бироқ агар рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракати учун бир йўналишда учта ва ундан ортиқ бўлак бўлса, у ҳолда четки чап бўлакка фақат чапга бурилиш, орқага қайрилиш учун ўтишга
- Иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқин бўлакдан✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 67-бандига мувофиқ, бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап тасмани эгаллашга рухсат этилади. Бошқа ҳолларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап тасмасида ҳаракатланиш тақиқланади.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Сиз учта бўлаги бўлган икки томонлама ҳаракатли йўл бўйлаб кетаяпсиз, ўрта бўлакка ўтишга қандай ҳолда рухсат этилади?
- Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?
- Икки томонлама ҳаракатли йўлда учта бўлак бор, сиз ўнгга бурилишингиз зарур. Сиз ушбу манёврни қайси бўлакдан амалга оширасиз?
- Уч бўлакли бўлган икки томонлама ҳаракатланадиган йўлларда рўпарадаги ҳаракат учун мўлжалланган четки чап бўлакка ўтишга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.