1.21 йўл белгиси «Болалар»

1.21 белгиси нимани англатади
Болалар муассасаси (мактаб, боғча, болаларнинг дам олиш маскани ва шу кабилар) яқинида болалар қатнов қисмига чиқиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Қаерда ўрнатилади
Аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50–100 метр олдин, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150–300 метр олдин ўрнатилади. Зарур ҳолларда бошқа масофада ҳам қўйилиши мумкин — у ҳолда масофа белги остидаги 7.1.1 «Объектгача бўлган масофа» қўшимча белгисида кўрсатилади. Хавфли қисмнинг узунлиги 7.2.1 «Таъсир оралиғи» белгиси билан кўрсатилиши мумкин.
Аҳоли пунктларидан ташқарида бу белги такроран ўрнатилади: иккинчи белги хавфли қисм бошланишига камида 50 метр қолганда қўйилади.
Вақтинча йўл белгиси сифатида сариқ фонда бўлиши мумкин (масалан, йўл ишлари пайтида).
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Болалар йўлга тўсатдан чиқиб қолиши мумкин — тезликни пасайтириб, исталган пайтда тўхташга тайёр туриш керак.
- Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдидаги пиёдалар ўтиш жойи оқ-қизил 1.14.4 чизиғи билан белгиланади.
- Болалар гуруҳини ташиётган транспорт воситасининг таниқлик белгисида ҳам 1.21 белгисидаги болалар тасвири ишлатилади (ЙҲҚ 176-банд).
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Кўрсатилган белгилардан қайси бири болалар деб номланади?
Тўғри жавоб: 2
13-билет, 20-саволни очишТўғри жавоб: Вақтинчалик белги ҳисобланади
15-билет, 4-саволни очишБу белги қайерлардан олдин ўрнатилди?
Тўғри жавоб: Мактаб ва болаларнинг дам олиш масканлари олдиндан
36-билет, 10-саволни очишБолаларни ташишда транспорт воситаси қайси таниқлик белгиси билан белгиланади?
Тўғри жавоб: 3
47-билет, 13-саволни очиш





