Огоҳлантирувчи белгилар

1.23 йўл белгиси «Таъмирлаш ишлари»

1.23 йўл белгиси «Таъмирлаш ишлари»
1.23

1.23 белгиси нимани англатади

Йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойдан огоҳлантиради.

Қаерда ўрнатилади

Аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50–100 метр олдин, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150–300 метр олдин ўрнатилади. Зарур ҳолларда бошқа масофада ҳам қўйилиши мумкин — у ҳолда масофа белги остидаги 7.1.1 «Объектгача бўлган масофа» қўшимча белгисида кўрсатилади. Хавфли қисмнинг узунлиги 7.2.1 «Таъсир оралиғи» белгиси билан кўрсатилиши мумкин.

Аҳоли пунктларидан ташқарида бу белги такроран ўрнатилади: иккинчи белги хавфли қисм бошланишига камида 50 метр қолганда қўйилади.

Йўлда қисқа муддатли ишлар бажарилаётганда 1.23 белгиси иш жойидан 10–15 метр олдин, 7.1.1 қўшимча белгисисиз ўрнатилиши мумкин.

Ҳайдовчи нима қилиши керак

Шу белгига оид тест саволлари

Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.

Шу гуруҳдаги бошқа белгилар

Қўнғироқ қилиш