36-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

36-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 36-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Туманга қарши чироқлардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

  1. Санаб ўтилган барча ҳолларда
  2. Етарли кўринмайдиган шароитларда
  3. Механик транспорт воситасини шатакка олганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Санаб ўтилган барча ҳолларда

ЙҲҚ 23 – боби 137 – бандига асосан, қуйидаги ҳолларда туманга қарши чироқларни қўллаш мумкин: етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек, узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи фара чироқлари билан; шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи фара чироқлари ўрнига механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида).

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

2-савол. Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади:

  1. Пиёдаларнинг ўтиш жойларида ва уларга 10 м дан кам қолганда
  2. Транспорт воситалари пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда
  3. Ҳовлидан чиқадиган жойларда
  4. Темир йўл кесишмаларида
  5. Барча санаб ўтилган жойларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. Барча санаб ўтилган жойларда

ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг иккинчи, бешинчи ва ўнинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: туннелларда, темир йўл кесишмаларида; пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда; транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

3-савол. Ҳаракатланиш қайси йўналишга рухсат этилган?

Ҳаракатланиш қайси йўналишга рухсат этилган?
  1. Ҳаракатланиш тақиқланади
  2. Барча йўналишда рухсат этилади
  3. Фақат тўғрига ва ўнгга
  4. Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаракатланиш тақиқланади

ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

4-савол. Турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар:

  1. Бошқа ҳаракат қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга
  2. Бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши керак

Йўл ҳаракати қоидаларининг 126 бандига асосан, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 29-дарс «Турар жой даҳалари» →

5-савол. Қайси расмда пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси йўлнинг қатнов қисмида қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?

Қайси расмда пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси йўлнинг қатнов қисмида қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?
  1. 1,2
  2. 2
  3. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 1

ЙҲҚ 4-боби 16-бандига асосан: Пиёдаларнинг ташкилий жамланмасига йўлнинг қатнов қисмида бир қаторда тўрт кишидан ортиқ бўлмасдан, фақат транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бўйлаб ўнг томондан ҳаракатланишга рухсат этилади. Жамланманинг олди ва орқасида чап томондан қизил байроқча, сутканинг қоронғи вақтида ёки етарлича кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқ кўтарган кузатувчилар бўлиши шарт. Болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат сутканинг ёруғ вақтида ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

6-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади?

Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади?
  1. Яшил автомобил
  2. Қизил автомобил
  3. Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

7-савол. Темир йўл изларини қаерда кесиб ўтишга рухсат берилади?

  1. Кўриниш иккала йўналишда 1000 метрдан кам бўлмаган жойларда
  2. Ҳайдовчининг нуқтаи назарича энг қулай жойларда
  3. Темир йўл бекатига 1000 метрдан кам бўлмаган масофада
  4. Кесиб ўтиш учун белгилаб қўйилган жойларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Кесиб ўтиш учун белгилаб қўйилган жойларда

ЙҲҚ 18 – боби 116 – бандига асосан: Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина) ларга йўл бериб кесиб ўтишлари мумкин.
Шунга кўра, темир йўлларни исталган жойда кесиб ўтиш мумкин эмас, фақат белгиланган жойларда, яъни темир йўл кесишмаларидан ўтиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

8-савол. Ҳаракатланиш бўлаги:

  1. Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги
  2. Йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
  3. Йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) 1.1 ётиқ чизиғи билан белгиланган қисми
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ҳаракатланиш тасмаси — автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама тасмаси.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

9-савол. Йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналиши томонига чиқиш қачон тақиқланади?

  1. Икки томонлама ҳаракатли, қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимлари иккита узлуксиз чизиқлар билан ажратилган, 4та бўлакли йўлларда
  2. Икки томонлама ҳаракатли, 4та ёки ундан кўп бўлакли йўлларда
  3. Юқоридаги барча ҳолларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Юқоридаги барча ҳолларда

ЙҲҚ 10-боби 65-бандига мувофиқ, тўрт ва ундан ортиқ тасмали, ҳаракат икки томонлама бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмаларга чиқиш тақиқланади. ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига мувофиқ, 1.3 ётиқ чизиғи тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш тасмаси бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади. 1.3 ётиқ чизиғини кесиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

10-савол. Бу белги қайерлардан олдин ўрнатилди?

Бу белги қайерлардан олдин ўрнатилди?
  1. Бозорлар олдиндан
  2. Вокзал олдиндан
  3. Мактаб ва болаларнинг дам олиш масканлари олдиндан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Мактаб ва болаларнинг дам олиш масканлари олдиндан

ЙҲҚ 1 илова: 1.21. “Болалар”. Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимолини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

11-савол. Тақиқловчи белги тагига ўрнатилган қўшимча ахборот белгиси нима мақсадда қўйилган?

Тақиқловчи белги тагига ўрнатилган қўшимча ахборот белгиси нима мақсадда қўйилган?
  1. Белгидан унинг амал қилиш ҳудудигача бўлган оралиқни аниқлаш учун
  2. Тақиқловчи белги амал қилиш ҳудудини аниқлаш учун
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Белгидан унинг амал қилиш ҳудудигача бўлган оралиқни аниқлаш учун

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.1.1. "Обектгача бўлган масофа" қўшимча ахборот белгиси 3.20. "Қувиб ўтиш тақиқланган" белгидан йўл ҳаракатига тегишли чеклов киритиладиган жойгача бўлган масофани кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

12-савол. Сиз чорраҳадан чапга бурилмоқчисиз. Ушбу вазиятда кимга йўл берасиз?

Сиз чорраҳадан чапга бурилмоқчисиз. Ушбу вазиятда кимга йўл берасиз?
  1. Ҳеч кимга
  2. Фақат қизил автомобилга
  3. Фақат автобусга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳеч кимга

Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

13-савол. Ҳайдовчилардан қай бири йўловчиларни тушириш учун тўғри тўхтади?

Ҳайдовчилардан қай бири йўловчиларни тушириш учун тўғри тўхтади?
  1. Кўк ва қизил автомобилларнинг ҳайдовчилари
  2. Барча ҳайдовчилар
  3. Фақат кўк автомобиль ҳайдовчилари
  4. Мотоцикл ва кўк автомобиль ҳайдовчилари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Мотоцикл ва кўк автомобиль ҳайдовчилари

ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи, ўн иккинчи ва йигирма биринчи хатбошиларига асосан: 1.4 – тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

14-савол. Агар йўл бўлаги сидирға чизиқ билан ажратилиб, белги билан белгиланган бўлса, автобус ҳайдовчисининг бўлак бўйлаб ҳаракатланишига рухсат этиладими?

Агар йўл бўлаги сидирға чизиқ билан ажратилиб, белги билан белгиланган бўлса, автобус ҳайдовчисининг бўлак…
  1. Тақиқланади
  2. Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланса, рухсат этилади
  3. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланса, рухсат этилади

ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан: Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 - 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади. Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

15-савол. Қайси ҳолда қоидалар огоҳлантириш ишорасини беришни талаб қилмайди?

  1. Қўшни ҳаракат бўлагига ўтиш олдидан.
  2. Қатнов қисмининг чеккасида тўхташ олдидан
  3. «Хавфли бурилиш» белгиси билан белгиланган йўлнинг эгри бурилиш жойи олдидан.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «Хавфли бурилиш» белгиси билан белгиланган йўлнинг эгри бурилиш жойи олдидан.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 67-бандига мувофиқ:

Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта сафланишдан (бўлакка ўтишдан), бурилишдан (қайрилиб олишдан) ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишоралари (поворотниклар) орқали огоҳлантириш ишорасини бериши шарт.

«Хавфли бурилиш» (1.11.1, 1.11.2, 1.12.1, 1.12.2) огоҳлантирувчи белгилари билан белгиланган йўлнинг эгри жойларида ҳайдовчи ўз ҳаракат бўлагини ўзгартирмасдан, йўлнинг ўзини йўналиши бўйлаб кетаётган бўлса, манёвр бажарилмаётганлиги сабабли огоҳлантириш ишорасини (поворотникни) ёқиш талаб этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

16-савол. Қайси ҳайдовчи бурилишни тўғри бажарди?

Қайси ҳайдовчи бурилишни тўғри бажарди?
  1. Яшил
  2. Ҳар иккиси тўғри
  3. Кўк
  4. Ҳар иккиси нотўғри
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳар иккиси тўғри

ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбоши ҳамда 11-боб. 77-банд 3-хатбошига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

17-савол. Транспорт воситалари ихтиёрига берилган ваколатномаси бўлган шахс ўзининг иштирокида транспорт воситасини бошқа шахсга бошқаришни топшириши мумкинми

  1. Мумкин эмас
  2. Бу шахсда мазкур тоифали транспорт воситасини бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдирда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исм-шарифи кўрсатилган бўлса ёки мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса
  3. Мумкин
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Бу шахсда мазкур тоифали транспорт воситасини бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдирда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исм-шарифи кўрсатилган бўлса ёки мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса

ЙҲҚ 2-боби 8-бандига асосан: Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариши мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса.

Мавзу бўйича видеодарс: 2-дарс «Ҳайдовчининг вазифалари» →

18-савол. Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?

  1. Газ беришни камайтириб рул чамбараги билан бошқарувни барқарорлаштирасиз
  2. Газ педалини оҳиста босиб автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз
  3. Газ педалини кўпроқ босиб рул чамбарагини ўзгартирмасдан сирпанишдан олиб чиқасиз
  4. Тормозлаб туриб рул чамбарагини сирпанган томонга бурасиз
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Газ педалини оҳиста босиб автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз

Олди ғилдираклари етакловчи автомобилда бурилишда тормозлаганда олд ғилдираклардан орқа ғилдиракларнинг илгарилаб кетишидан орқа ғилдиракларнинг ён томонга сирпаниши ҳосил бўлади. Бу ҳолда, рул чамбараги ёрдамида ҳаракат йўналишини тўғрилаш ва ёқилғи узатишни бироз ошириш (ғилдиракларни жимлай айлантирмаган ҳолда) мақсадга мувофиқ бўлади.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

19-савол. Ушбу белги қайси моддаларга киради?

Ушбу белги қайси моддаларга киради?
  1. Органик пероксидлар
  2. Токсик моддалар
  3. Оксидловчи моддалар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Оксидловчи моддалар

ЙҲҚга 4-ИЛОВА 5.1 бандига асосан: 5.1 Оксидловчи моддалар.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

20-савол. Ҳайдовчи аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлда қувиб ўтилаётган ҳайдовчининг эътиборини жалб этиш учун фаралар чироқларини ўчириб ёқиш ва товуш ишораси беришни қўллаб тўғри қилдими?

  1. Тўғри
  2. Нотўғри
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тўғри

ЙҲҚ 8-боби 48 - 49 - бандларига мувофиқ, аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун товушли ишоралар қўлланилиши мумкин. Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга чироқларни ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

36-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 37-билет →

Қўнғироқ қилиш