13-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

13-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 13-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Кўк рангли ялт-ялт этувчи маёқчалари ва махсус товушли ишораси ёқилган махсус транспорт воситаси чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?

Кўк рангли ялт-ялт этувчи маёқчалари ва махсус товушли ишораси ёқилган махсус транспорт воситаси чорраҳани…
  1. Охирги
  2. Биринчи
  3. Иккинчи
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Биринчи

ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан: Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига
Шунингдек, уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

2-савол. Қайси автомобил ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўғри тўхтади?

Қайси автомобил ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўғри тўхтади?
  1. Ҳар иккала расмда
  2. 1-расмда
  3. 2-расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 2-расмда

ЙҲҚнинг 7-боб. 41-банд 1-хатбошига асосан: 41. Светофор (реверсивдан ташқари)нинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), тўхташи керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

3-савол. Агар ҳайдовчи кескин тормоз бермасдан ҳаракатни тўхтата олмаса, светофорнинг яшил ишорасидан кейин ёнган сариқ ишорасида ҳаракатни давом эттиришга рухсат бериладими?

  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади

ЙҲҚ 7-боби 42-бандига асосан, сариқ ишора ёнганда тўхташ чизиғи олдида, бундай чизиқ бўлмаганда эса чорраҳанинг қатнов қисми билан кесишган жойида кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

4-савол. Қайси расмда сариқ автомобил ҳайдовчиси қизил автомобилга йўл бериши керак?

Қайси расмда сариқ автомобил ҳайдовчиси қизил автомобилга йўл бериши керак?
  1. Иккала расмда
  2. Биринчи расмда
  3. Иккинчи расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Иккала расмда

ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ва 106-бандига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

5-савол. Қайси белги билан хавфли йўлнинг узунлиги кўрсатилади?

Қайси белги билан хавфли йўлнинг узунлиги кўрсатилади?
  1. 2
  2. 4
  3. 5
  4. 3
  5. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 4

ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг бешинчи хатбошисига асосан: 7.2.1. “Таъсир оралиғи”. Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

6-савол. Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашидан олдин қандай амалларни бажариши керак?

  1. Транспорт воситасининг созлигини ва тўла жихозланганлигини текшириши
  2. Санаб ўтилган ҳамма ҳаракатларни бажариши
  3. Тегишли йўналишдаги бурилишнинг ёруғлик кўрсаткичи билан ишора бериши
  4. Ҳаракатланиш бошланиши хавфсиз бўлишига ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Ҳаракатланиш бошланиши хавфсиз бўлишига ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак

Йўл ҳаракати қоидаларининг (ЙҲҚ) тегишли бандига мувофиқ, ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан олдин ҳар доим манёвр хавфсиз эканлигига ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига (пиёдалар, бошқа транспорт воситалари) халақит бермаслигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши шарт. Ҳаракат бошлашдан олдин бурилиш кўрсаткичини ёқиш мажбурий бўлса-да, у ҳайдовчига ҳаракатланишда устунлик бермайди — асосий шарт бошқаларга хавф ва халақит туғдирмасликдир

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

7-савол. Қайси ҳолатларда жабрланувчига юрак-ўпка реанимациясини бошлаш керак?

  1. Юрак соҳасида оғриқ сезилганда ва нафас олиш қийинлашганда
  2. Хушидан кетишда, нафас олиш фаолиятидан қатъий назар
  3. Хушидан кетишда, нафас олиш фаолияти ва қон айланиши тўхтаганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Хушидан кетишда, нафас олиш фаолияти ва қон айланиши тўхтаганда

Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, жабрланувчига юрак-ўпка реанимациясини, хушидан кетишда, нафас олиш фаолияти ва қон айланиши тўхтаганда бошлаш керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

8-савол. Қайси расмларда қувиб ўтиш кўрсатилган?

Қайси расмларда қувиб ўтиш кўрсатилган?
  1. Фақат биринчи расмда
  2. Барча расмларда
  3. Фақат биринчи, иккинчи ва тўртинчи расмларда
  4. Фақат биринчи ва иккинчи расмларда
  5. Фақат биринчи ва учинчи расмларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Фақат биринчи ва иккинчи расмларда

ЙҲҚ 1-илова 1-боб. Умумий қоидалар:
Қувиб ўтиш – бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш жараёни.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

9-савол. Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси тўғрига ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?

Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси тўғрига ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?
  1. Енгил ва юк автомобиллари ҳайдовчилари
  2. Автобус ва мотоцикл ҳайдовчилари
  3. Енгил автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Енгил автомобил ҳайдовчиси

Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;

олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Ушбу вазиятда мотоциклга ўнгга, енгил автомобилга тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

10-савол. Автомагистралда шатакка олишга рухсат бериладими?

  1. Эгилувчан улагич билан рухсат берилади.
  2. Исталган усулда рухсат этилган
  3. Тақиқланади.
  4. 50 км/с тезлик билан рухсат этилган.
  5. Фақат қисман ортиш усули билан ёки қаттиқ улагич билан рухсат берилади.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Исталган усулда рухсат этилган

ЙҲҚ 24-боби 145-банди: Шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: рул бошқаруви ишламаётган транспорт воситаларини (қисман ортиш усули билан шатакка олиш бундан мустасно); икки ва ундан кўп транспорт воситаларини; шатакка олинган ва шатакка олган транспорт воситаларининг улагич билан бирга умумий узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлса; ишчи тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич билан ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади); икки ғилдиракли мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан, шунингдек, бундай мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини; йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.

Йўл ҳаракати қоидаларида автомагистралларда шатакка олишга чекловлар йўқ.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

11-савол. Енгил автомобил бурилишда ағдарилиб кетишга қарши турғунроқ:

  1. Йўловчилари билан юксиз
  2. Йўловчисиз, бироқ юқори юкхонасидаги юки билан
  3. Йўловчи ва юки билан
  4. Йўловчисиз ва юксиз
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Йўловчисиз ва юксиз

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, йўлнинг бурилиш қисмларида оғирлик маркази пастроқ бўлганлиги сабабли, юксиз ва йўловчиларсиз енгил автомобил ағдарилишга қарши турғунроқ ҳисобланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

12-савол. Қайси йўл белгилари йўлнинг тор қисмида ҳайдовчига устунлик беради?

Қайси йўл белгилари йўлнинг тор қисмида ҳайдовчига устунлик беради?
  1. Фақат B
  2. A ва B
  3. Фақат D
  4. Фақат C
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат D

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.7 белгига асосан, «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

13-савол. Белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган йўналишли транспорт воситаларининг ҳайдовчилари пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида оқ хасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юборишлари керакми?

  1. Барча ҳолларда ўтказиб юборишлари керак
  2. Ўтказиб юборишлари керак эмас
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Барча ҳолларда ўтказиб юборишлари керак

ЙҲҚ 17-боби 113-бандига мувофиқ, барча ҳолларда, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

14-савол. Йўловчиларни тушириш учун қайси транспорт воситалари тўғри тўхтади?

Йўловчиларни тушириш учун қайси транспорт воситалари тўғри тўхтади?
  1. Мотоцикл
  2. Енгил автомобиль
  3. Автобус
  4. Барча транспорт воситалари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Енгил автомобиль

ЙҲҚ 13-боби 91-банди 8-хатбошига мувофиқ, пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

15-савол. Мазкур белги билан белгиланган ҳудудда қандай чекланишлар киритилган?

Мазкур белги билан белгиланган ҳудудда қандай чекланишлар киритилган?
  1. Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш
  2. Енгил автомобилларнинг тунда тўхтаб туришини тақиқлайди
  3. Кириб, чиқиб кетиш ҳаракати тақиқланади
  4. Ҳаракат тезлигини 5км/с ошмаслиги кераклигини билдиради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш

ЙҲҚ 20-боби 124-бандига асосан, турар-жой даҳаларида механик транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш, двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш, рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 29-дарс «Турар жой даҳалари» →

16-савол. Ушбу ётиқ чизиқ нимани билдиради?

Ушбу ётиқ чизиқ нимани билдиради?
  1. Сунъий йўл нотекислигини
  2. Йўналишли таксилар тўхтайдиган жойни
  3. Велосипед йўлкасини
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Сунъий йўл нотекислигини

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.29 йўл чизиғига асосан, сунъий йўл нотекислигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

17-савол. Автомобил ҳайдовчиси қайрилиб олмоқчи:

Автомобил ҳайдовчиси қайрилиб олмоқчи:
  1. Трамвайга йўл бериб қайрилиб олади
  2. Чорраҳадан биринчи бўлиб ўтади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Трамвайга йўл бериб қайрилиб олади

Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 101 бандига асосан, агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу вазиятда автомобил ҳайдовчиси трамвайга йўл бериб, қайрилиб олади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

18-савол. Қайси белгилар ахборот-ишора белгилари ҳисобланади?

Қайси белгилар ахборот-ишора белгилари ҳисобланади?
  1. 3 ва 4
  2. 1 ва 2
  3. 1 ва 4
  4. 2 ва 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 2 ва 3

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.15 белгига асосан, «Тўхтаб туриш жойи».
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.41 белгига асосан, «Фото ва видео қайд этиш».

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

19-савол. Светофорнинг қайси ишорасида автомобилнинг ҳайдовчиси қайрилишни тугаллаши мумкин?

Светофорнинг қайси ишорасида автомобилнинг ҳайдовчиси қайрилишни тугаллаши мумкин?
  1. Яшилда
  2. Қизилда
  3. Исталганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшилда

ЙҲҚ 15-боби 102-бандига мувофиқ, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи ундан чиқишда светофор ишораларидан қатъи назар, мўлжалланган йўналишда ҳаракатланишни давом эттириши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланиш йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишораларига амал қилиши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →

20-савол. Кўрсатилган белгилардан қайси бири болалар деб номланади?

Кўрсатилган белгилардан қайси бири болалар деб номланади?
  1. 3
  2. 2
  3. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 2

ЙҲҚ 1 илова: 1.21. “Болалар”. Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимолини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

13-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 14-билет →

Қўнғироқ қилиш