47-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

47-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 47-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Механик транспорт воситасининг эгаси ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганида қандай ҳужжат билан бошқаришга рухсат этилади?

  1. ID карта
  2. Биометрик пасспорт
  3. Эгалик ҳуқуқи
  4. Барча жавоблар тўғри
  5. Биринчи ва иккинчи жавоблар тўғри
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. Биринчи ва иккинчи жавоблар тўғри

ЙҲҚнинг 2-боб. 7-банд 17-хатбошига асосан: Механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжати, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки йўл варақаси, ташилаётган юкнинг ҳужжатлар бундан мустасно), транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳайдовчидан талаб этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 2-дарс «Ҳайдовчининг вазифалари» →

2-савол. Ҳаракатланиш тартибини кўрсатинг:

Ҳаракатланиш тартибини кўрсатинг:
  1. 1-трамвай, 2-трамвай, сариқ автомобил, қора автомобил
  2. 1-трамвай сариқ автомобил билан бир вақтда, 2-трамвай қора автомобил билан бир вақтда
  3. 1-трамвай сариқ автомобил билан бир вақтда, қора автомобил, 2-трамвай
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 1-трамвай сариқ автомобил билан бир вақтда, 2-трамвай қора автомобил билан бир вақтда

ЙҲҚнинг 16-боб. 105-бандига асосан: 105. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

3-савол. Чорраҳадан тўғрига ҳаракатланмоқчисиз - сизнинг ҳаракатингиз:

Чорраҳадан тўғрига ҳаракатланмоқчисиз - сизнинг ҳаракатингиз:
  1. Биринчи ўтаман
  2. Автобусга йўл бераман
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Биринчи ўтаман

ЙҲҚ 1 илова: 2.1. “Асосий йўл”. Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда олдин ўтиш ҳуқуқини беради. Белги асосий йўл бошига ва чорраҳаларнинг бевосита олдига ўрнатилади. ЙҲҚ 16-боби 104-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

4-савол. Аҳоли яшайдиган йўллардан ташқарида йўлнинг қатнов қисмида ҳайдовчилар транспорт воситаларини қаерда ҳаракатлантиришлари керак?

  1. Фақат ўнг бўлак бўйлаб. Чап бўлак ўтиш фақат чапга буриш ва бурилиш учун рухсат этилади
  2. Иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ жойда
  3. Хоҳлаган бўлак бўйлаб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ жойда

ЙҲҚ 10-боби 67-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда ҳамма аҳоли пунктларида айрим турдаги транспорт воситалари учун ушбу Қоидаларда белгилангандан юқори тезликда ҳаракатланиш рухсат этилган йўл қисмларида ҳайдовчилар транспорт воситаларини мумкин қадар қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ олиб ҳаракатланишлари керак. Ўнг тасмалар бўш бўлганда чап тасмаларни эгаллаш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

5-савол. Тўхтаб туриш қоидасини ким бузди?

Тўхтаб туриш қоидасини ким бузди?
  1. «А» ва «Б»
  2. Фақат «Б»
  3. Фақат «А»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат «Б»

«P» (6.4) белгиси остидаги 7.6.1 қўшимча ахборот белгиси — «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули» — барча турдаги транспорт воситалари тротуарга чиқмасдан, йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёқаси бўйлаб қўйилишини билдиради. «А» юк автомобили (3Т) қатнов қисмида, йўл четига параллел ҳолда тўғри турибди. «Б» енгил автомобил эса тротуарга чиқиб қўйилган, яъни белгида кўрсатилган усулга риоя қилмаган. Шунинг учун тўхтаб туриш қоидасини фақат «Б» бузган.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

6-савол. Туманга қарши чироқлар ва орқа туманга қарши чироқлар бирга ёқилиши мумкин?

  1. Чекланган кўриниш шароитида
  2. Етарлича кўринмаслик шароитида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Етарлича кўринмаслик шароитида

Йўл ҳаракати қоидаларининг 140 бандига асосан, туманга қарши орқа фара чироқларини фақат етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин. Туманга қарши орқа фара чироқларини тўхташ фара чироқлари (стоп-сигнал)га улаш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

7-савол. Расмда кўрсатилган вазиятда қизил автомобил ҳайдовчиси ҳаракатни давом эттириш керакми?

Расмда кўрсатилган вазиятда қизил автомобил ҳайдовчиси ҳаракатни давом эттириш керакми?
  1. Ҳа
  2. Йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳа

ЙҲҚнинг 17-боб. 109-бандга асосан: 109. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмининг шу йўналишини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

8-савол. Қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилади?

Қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилади?
  1. «A» «B» «C»
  2. «D»
  3. «A» «B» «D»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. «D»

ЙҲҚ 7-боби 32-банди: Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклдаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради. Светофорнинг қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради. ЙҲҚ 1 илова: 3.18.2. “Чапга бурилиш тақиқланади”.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

9-савол. Бу белгидаги кўк фонда аҳоли яшайдиган жойнинг номи ёзилган қўшимча нимани билдиради?

Бу белгидаги кўк фонда аҳоли яшайдиган жойнинг номи ёзилган қўшимча нимани билдиради?
  1. Бу манзил шу аҳоли яшайдиган жойдан ташқарида жойлашганини ва у манзилга автомагистрал бўлмаган, бошқа йўл орқали борилишни
  2. Кўрсатилган манзил мазкур аҳоли яшайдиган жойда жойлашган
  3. Кўрсатилган аҳоли манзилига ҳаракатланиш автомагистрал бўйлаб амалга оширилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Бу манзил шу аҳоли яшайдиган жойдан ташқарида жойлашганини ва у манзилга автомагистрал бўлмаган, бошқа йўл орқали борилишни

ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг ўттиз саккизинчи ва олтмиш саккизинчи хатбошиларига асосан: 5.21.1. «Йўналиш кўрсаткичи». Аҳоли пунктида ўрнатилган 5.20.1 йўл белгисидаги яшил, кўк ранг кўрсатилган аҳоли пунктига ёки объектга ушбу аҳоли пунктидан чиқгандан сўнг автомагистрал ёхуд бошқа йўл орқали ҳаракатланиш мумкинлигини англатади, оқ ранг эса кўрсатилган объект шу аҳоли пунктида жойлашганлигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

10-савол. Кўк автомобилга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Кўк автомобилга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат орқа йўналишда
  2. Чап ва орқа йўналишда
  3. Барча йўналишларда
  4. Тўғрига, чап ва орқа йўналишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Чап ва орқа йўналишда

ЙҲҚ 10-бобининг 66-бандига мувофиқ, ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

11-савол. Қиш вақтида орқа етакчи кўприкли автомобилда чуқур бўлиб қолган ғилдирак изидан қандай чиқиш мумкин?

  1. Унча катта бўлмаган тезлиқда чиқиш, биринчи галда бошқарув чамбарагини чиқиш томоннинг рўпарасига, кейин эса чиқиш томонига шиддат билан буриш керак
  2. Издан чиқишни иложи борича тезроқ бошлаш, дастлаб бошқарув чамбарагини чиқиш томонига, кейин эса рўпарасига буриш керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Унча катта бўлмаган тезлиқда чиқиш, биринчи галда бошқарув чамбарагини чиқиш томоннинг рўпарасига, кейин эса чиқиш томонига шиддат билан буриш керак

Тупроқли йўлда чуқур қор бўйлаб олдиндан танланган пастги узатмада рул чамбарагини кескин бурмасдан ва тўхтамасдан ҳаракатда бўлиш ушбу участкада юзага келувчи катта қаршилик кучини бартараф қилиш учун зарур бўлган қувват запаси билан таъминлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

12-савол. Шатакка олиш қандай ҳолларда тақиқланган?

  1. Яхмалакда эгилувчан улагичда
  2. Ён кажавали мотоцикллар билан
  3. Яхмалакда қаттиқ улагичда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яхмалакда эгилувчан улагичда

ЙҲҚ 24-боби 145-бандининг олтинчи хатбошисига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

13-савол. Болаларни ташишда транспорт воситаси қайси таниқлик белгиси билан белгиланади?

Болаларни ташишда транспорт воситаси қайси таниқлик белгиси билан белгиланади?
  1. 3
  2. 1
  3. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 3

ЙҲҚ 29-боби 176-бандида келтирилган 3-изоҳга асосан, "Болалар гуруҳини ташиш" — болалар гуруҳини ташкилий ташишда, транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига қизил ҳошияли, ичига 1.21 йўл белгисидаги болалар тимсолининг тасвири туширилган, сариқ рангдаги, томонлари тенг бўлган тўртбурчак (квадрат) кўринишидаги белги. Тўртбурчакнинг томонлари 250 — 300 миллиметргача, ҳошиянинг кенглиги тўртбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 42-дарс «Таниб белгилари» →

14-савол. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига қайсилар киради?

  1. Трамвайлар ва троллейбуслар
  2. Белгиланган йўналишлар бўйича ҳаракатланадиган автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва йўналишли таксилар
  3. Автобуслар ва йўналишли таксилар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Белгиланган йўналишлар бўйича ҳаракатланадиган автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва йўналишли таксилар

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 18-тушунчасига асосан, йўналишли транспорт воситаси — белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси).

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

15-савол. Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини (конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситаларида) тақмасликка рухсат берилади:

  1. Орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчиларга
  2. Хомиладор аёлларга
  3. Ҳомиладор аёлларга ва автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болаларга
  4. Автомобилнинг орқа ўриндиқдаги 12 ёшгача бўлган болаларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳомиладор аёлларга ва автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болаларга

ЙҲҚ 2-боби 9-банди: Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
- автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);
- ҳомиладор аёллар;
- саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда).

Мавзу бўйича видеодарс: 2-дарс «Ҳайдовчининг вазифалари» →

16-савол. Автомобил ҳайдовчиси қайси йўналиш бўйича тўғри бурилмоқда?

Автомобил ҳайдовчиси қайси йўналиш бўйича тўғри бурилмоқда?
  1. Ҳар иккала йўналиш бўйича нотўғри
  2. Ҳар иккала йўналиш бўйича
  3. Иккинчи йўналиш бўйича
  4. Биринчи йўналиш бўйича
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Биринчи йўналиш бўйича

ЙҲҚнинг 22-боб. 132-банди 2 ва 3 - хатбошига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

17-савол. Оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган транспорт воситаларининг аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида қандай тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади

  1. 60 км/соатдан оширмасдан
  2. 40 км/соатдан оширмасдан
  3. Ташиш шартлари билан келишилганда Давлат ЙҲХ хизмати рухсат этганидан оширмасдан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ташиш шартлари билан келишилганда Давлат ЙҲХ хизмати рухсат этганидан оширмасдан

ЙҲҚ 11-боби 80-банди 4-хатбошига асосан, ҳар қандай йўлларда хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

18-савол. Ҳайвонларни йўлда ҳайдаб боришга қоидага кўра рухсат этилади

  1. Исталган вақтда.
  2. Куннинг қоронғу вақтида.
  3. Куннинг ёруғ вақтида.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Куннинг ёруғ вақтида.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 171 бандига асосан, ҳайвонларни йўлда, асосан сутканинг ёруғ вақтида ҳайдаб борилиши керак. Подачилар ҳайвонларни мумкин қадар йўлнинг йўл ёқасида олиб юришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →

19-савол. Юк ташиш тақиқланади, агар:

  1. Юк транспорт воситасининг габаритларидан 1 м. ортиқ чиқиб турса
  2. Ташилаётган юк вазни шу транспорт воситаси учун ишлаб чиқарган корхона белгилаган катталикдан ортиқ бўлса
  3. Барча айтилган ҳолларда
  4. Юк энининг чекка нуқтаси олдинги ёки орқа габарит чироқнинг ташқи чеккасидан 0,4 м дан ортиқ чиқиб турса
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ташилаётган юк вазни шу транспорт воситаси учун ишлаб чиқарган корхона белгилаган катталикдан ортиқ бўлса

ЙҲҚ 27-боби 160-бандига асосан: Ташилаётган юкнинг вазни ва ўқларга тушадиган оғирлик миқдорининг тақсимланиши ишлаб чиқарган корхона томонидан ушбу транспорт воситаси учун белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

20-савол. Ушбу чорраҳада автобус ҳайдовчиси кимга йўл бериши керак?

Ушбу чорраҳада автобус ҳайдовчиси кимга йўл бериши керак?
  1. Кўк автомобилга
  2. Қизил автомобилга
  3. Ҳеч кимга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобилга

Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

47-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 48-билет →

Қўнғироқ қилиш