60-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

60-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 60-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. «Рухсат этилган тўла вазн» нима?

  1. Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови). Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва ҳ.к.) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнлари йиғиндиси киради
  2. Транспорт воситасида ташиладиган юкнинг ишлаб чиқарган корхона йўл қўйган техник тавсифномаси сифатида белгиланадиган вазни
  3. Транспорт воситасининг ҳақиқий вазни
  4. Транспорт воситасининг юк кўтариши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови). Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва ҳ.к.) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнлари йиғиндиси киради

ЙҲҚ 1-бўлим 6-бандини 43-тушунчасига асосан, рухсат этилган тўлиқ вазн — жиҳозланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови).

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

2-савол. Бу белгида ҳаракатланиш рухсат этилади:

Бу белгида ҳаракатланиш рухсат этилади:
  1. Фақат автомобил ва автобус ҳайдовчиларига
  2. Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига
  3. Фақат автомобил ҳайдовчисига
  4. Фақат автомобил ва мотоцикл ҳайдовчиларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.4 "Енгил автомобиллар ҳаракати" белгисида енгил автомобил ифодаланган бўлса ҳам, белги енгил автомобиллардан ташқари барча турдаги автобуслар, мотоцикллар ва тўла вазни 3,5 тоннадан кам бўлган юк автомобилларининг ҳаракатланишига рухсат этиб, тўла вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автомобиллари ва тракторлар ҳаракатланишини тақиқлайди. Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли, уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги тадбиқ этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

3-савол. Автомагистралда қатнов қисмининг четини билдирувчи сидирға оқ чизиқни босиб ўтишга рухсат этиладими?

Автомагистралда қатнов қисмининг четини билдирувчи сидирға оқ чизиқни босиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Агар автомагистралда ҳаракатланиш серқатнов бўлса, тақиқланади
  3. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Рухсат этилади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.2 (энли сидирға чизиқ) – автомагистралларда қатнов қисми четини билдиради. 1.2 чизиғини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

4-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. 1- ва 2-трамвайлар айни вақтда сариқ автомобил билан, яшил, кўк, қизил автомобиллар
  2. Яшил автомобил айни вақтда 2-трамвай билан; 1-трамвай, кўк, сариқ, қизил автомобиллар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 1- ва 2-трамвайлар айни вақтда сариқ автомобил билан, яшил, кўк, қизил автомобиллар

ЙҲҚ 16-боби 104, 107-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

5-савол. Ҳаракатланишга рухсат этилган барча транспорт воситалари қайси жавобда кўрсатилган?

Ҳаракатланишга рухсат этилган барча транспорт воситалари қайси жавобда кўрсатилган?
  1. Трамвай ва мотоцикл
  2. Барча транспорт воситалари
  3. Трамвай, юк автомобили ва мотоцикл
  4. Автомобиллар ва мотоцикл
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча транспорт воситалари

ЙҲҚ 7-боби 32-бандига мувофиқ, йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доира шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгиси билан тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради. Қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

6-савол. Аҳоли пунктларида маълум ҳаракат тезлигига риоя этаётган йирик ўлчамли транспорт воситасининг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?

Аҳоли пунктларида маълум ҳаракат тезлигига риоя этаётган йирик ўлчамли транспорт воситасининг ҳайдовчиси…
  1. Ҳаракатни давом эттириши
  2. Тўхташи ва орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаракатни давом эттириши

ЙҲҚ 12-боби 87 бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган, катта ҳажмли ёки катта ҳажмли юк ташиётган транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак. Аҳоли пунктларида эса юқорида келтирилган талаблар йўқ, у ҳаракатни давом эттириши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

7-савол. Мазкур вазиятда қувиб ўтишга рухсат этилганми?

Мазкур вазиятда қувиб ўтишга рухсат этилганми?
  1. Ҳамма ҳолларда рухсат этилган
  2. Тақиқланган
  3. 40 км/соатдан кам тезлик билан ҳаракатланаётган фақат якка транспорт воситаларига рухсат этилган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланган

ЙҲҚ 12-боби 86-банд 4-хатбошисига асосан, темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда қувиб ўтиш тақиқланади. Аҳоли пунктларидан ташқарида такрорланадиган иккинчи 1.2 белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр (кўпи билан 100 метр) қолганда ўрнатилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

8-савол. Сиз чапга бурилишга ёки қайрилишга қарор қилдингиз. Орқа кўринадиган кўзгуга қараб, билдингизки, ортингиздаги ҳайдовчи сизни қувиб ўтмоқчи. Сизнинг бундан кейинги ҳаракатингиз?

  1. Сизнинг ортингиздан келаётган ҳайдовчи сизни қувиб ўтиб кетгандан сўнггина бурилишнинг чап кўрсаткичини ёқиш
  2. Бурилишнинг чап кўрсаткичини ёқиш ва қатнов қисмида қулай жойлашиб олишдан фойдаланиб, манёвр қилишга киришиш
  3. Бурилишнинг чап кўрсаткичини ёқиш, ўзини қувиб ўтишга имкон бериши ва сўнг манёвр қилишга киришиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Сизнинг ортингиздан келаётган ҳайдовчи сизни қувиб ўтиб кетгандан сўнггина бурилишнинг чап кўрсаткичини ёқиш

ЙҲҚ 12-боби 84-бандига асосан: Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

9-савол. Ўнг ва чап ғилдиракларининг шиналари турлича ейилган автомобилга тормоз бериш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?

  1. Автомобилнинг ағдарилиб кетиши мумкин даражада сирпаниб кетишига
  2. Нақш изларининг кўчиб кетишига
  3. Тормоз барабанларининг қизиб кетишига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Автомобилнинг ағдарилиб кетиши мумкин даражада сирпаниб кетишига

Бир ўқда ўрнатилган (чап ва ўнг) шиналар нақшининг устки шакли ва унинг ёйилганлик даражаси барча ҳолларда бир хил бўлиши лозим, чунки бу ҳол тормозланаётганда автомобилнинг мувозанатини таъминловчи шартлардан бири ҳисобланади. Ушбу тартиб инобатга олинмаса, тормозланиш вақтида ҳар хил тормоз кучлари юзага келиб, мувозанатни йўқотишга олиб келувчи ҳолларни вужудга келтиради. Автомобилнинг ейилган шина нақши томони олдинга интилиб, акс томони орқада қолади. Бу ҳолда автомобил бир томонга силжиб, мақбул бўлмаган шароитларда мувозанатини йўқотиб, ағдарилиши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

10-савол. Йўловчи ташишга мўлжалланмаган юк автомобилида юкни кузатиб борувчи ёки қабул қилиб олувчи шахсларнинг ташилишига рухсат бериладими?

  1. Тақиқланади
  2. Агар борт баландлигидан пастда жойлашган қулай ўриндиқ бўлса рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Агар борт баландлигидан пастда жойлашган қулай ўриндиқ бўлса рухсат берилади

Одам ташиш учун мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида фақат юкни олиш учун бораётган ёки уни кузатиб бораётган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилади, бунда улар борт сатҳидан пастда ўтириш учун ўриндиқлар билан таъминланган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

11-савол. Қувиб ўтиш нима?

  1. Эгаллаган ҳаракатланиш бўлагидан чиқиб олдинда кетаётган транспорт воситасидан ўзиб кетиш
  2. Кам тезлик билан қўшни қаторда ҳаракатланаётган бир ёки бир қанча транспорт воситаларидан ўзиб кетиш
  3. Бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 24-тушунчасига асосан, қувиб ўтиш — бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

12-савол. Қайси белги йўлнинг бир томонламали ҳаракатланиш йўл қисмини кўрсатади?

Қайси белги йўлнинг бир томонламали ҳаракатланиш йўл қисмини кўрсатади?
  1. 4
  2. 1
  3. 3
  4. 5
  5. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 3

ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 5.5. “Бир томонлама ҳаракатли йўл”. Транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисмини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

13-савол. Ҳайдовчи, агар унинг транспорт воситаси 40 км/соатга тенг ёки ундан ортиқ тезлик билан баландликка чиқа олмаса, нима чора кўриши керак?

Ҳайдовчи, агар унинг транспорт воситаси 40 км/соатга тенг ёки ундан ортиқ тезлик билан баландликка чиқа…
  1. Қўшимча бўлакка қайта тизилиши
  2. Асосий бўлак бўйича, агар унда бошқа транспорт воситалари йўқ бўлса, ҳаракатланишни давом эттириши
  3. Агар баландликнинг давомлилиги 30 м дан ошмаса, асосий бўлак бўйича ҳаракатланишни давом эттириши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Қўшимча бўлакка қайта тизилиши

ЙҲҚ 1-иловаси 5-боби: 5.8.3. банди: «Тасманинг бошланиши». Йўлнинг секинлашиш бўлаги ёки баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасманинг бошланиш қисми. Агар белгига 4.7 “Энг кам тезлик” белгисининг тасвири тушган бўлса, кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий тасмадан қўшимча тасмага қайта тизилиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

14-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. Сариқ чорраҳага чиқади ва яшилни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; яшил, кўк айни вақтда қизил билан, сариқ
  2. Яшил, кўк айни вақтда қизил, сўнг сариқ
  3. Кўк, айни вақтда қизил билан, яшил, сариқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Яшил, кўк айни вақтда қизил, сўнг сариқ

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

15-савол. Қайси расмда ҳайдовчи ўнгга тўғри буриляпти?

Қайси расмда ҳайдовчи ўнгга тўғри буриляпти?
  1. 1
  2. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 1

ЙҲҚ 7-боби 32-бандига асосан, йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доира шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгиси билан тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради. Қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

16-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси тўхташ қоидасини бузди?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси тўхташ қоидасини бузди?
  1. Фақат автомобил ҳайдовчиси
  2. Фақат мотоцикл ҳайдовчиси
  3. Ҳар иккиси бузди
  4. Ҳеч ким бузмади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат мотоцикл ҳайдовчиси

ЙҲҚ 22-боби 132-бандига мувофиқ, агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

17-савол. Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига трамвай йўли бўйича ҳаракатланишга рухсат этиладими?

Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига трамвай йўли бўйича ҳаракатланишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади

ЙҲҚ 10-боби 69-бандига мувофиқ, бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай йўлидан, шу йўналишдаги бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

18-савол. Чизиқлар билан бўлакларга ажратилган йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қандай амалга оширилиши керак?

  1. Қатъий бўлаклар бўйича, узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга фақат қайта тизилишда рухсат этилади
  2. Агар қатнов қисмида тиркамали автомобиллар бўлмаса ва бунда анча тор ҳаракат оралиғини сақлаш мумкин бўлса, бўлаклар бўйича қатъий эмас
  3. Агар қатнов қисми транспорт воситаларидан холи бўлса, бўлак бўйича қатъий эмас
  4. Агар транспорт воситаларининг ўлчамлари энига катта бўлмаса, бўлак бўйича қатъий эмас
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Қатъий бўлаклар бўйича, узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга фақат қайта тизилишда рухсат этилади

Йўл ҳаракати қоидаларининг 70 бандига асосан, агар қатнов қисми йўл чизиқлари билан тасмаларга ажратилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъий равишда белгиланган тасмаларда амалга оширилиши керак. Фақат қайта тизилишда узуқ-узуқ чизиқларни босиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

19-савол. Болдир суяги ўртасидан синганда транспортда олиб юриш учун тахтакач ёки унинг ўрнига ўтувчи нарса қандай қўйилади?

  1. Синган жойга қўйиладиган шина ёки унинг ўрнини босувчи нарсани сиқиб боғлаш керак
  2. Товон тагидан то сон ўртасигача оёқнинг ички ва ташқи томонидан иккита шина қўйиш керак. Синган жойни, тизза ва болдир-оёқ кафти бўғинларини қимирлатмаслик лозим
  3. Шинани икки томондан бутун болдир узунлигида товондан то тизза бўғинигача қўйиш керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Товон тагидан то сон ўртасигача оёқнинг ички ва ташқи томонидан иккита шина қўйиш керак. Синган жойни, тизза ва болдир-оёқ кафти бўғинларини қимирлатмаслик лозим

Суяк синиқларининг бир бирига нисбатан қўзғалмаслигини таъминлаш учун болдирни икки тахтакач орасида маҳкамлаб, болдир-товон бўғин ва тизза бўғинининг ҳаракатини чегаралаш лозим.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

20-савол. Қандай шароитларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?

  1. Санаб ўтилган барча ҳолларда
  2. Ёритиш асбоблари ўрнида мазкур ёритиш асбобларининг турига мос келмайдиган лампалардан фойдаланилганда
  3. Ёритиш чироқлари йўналиши бузилган бўлса
  4. Ташқи ёритиш асбоблари ва ёруғлик қайтаргичлар ифлосланганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Санаб ўтилган барча ҳолларда

ЙҲҚ 3-иловаси 3-бўлимининг 3.2, 3.3. ва 3.4-бандларига асосан: 3.2. Ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилган бўлса фойдаланиш тақиқланади. 3.3. Агар ташқи ёритқичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламаётган ёки ифлосланган бўлса фойдаланиш тақиқланади. 3.4. Ёритиш асбобларида нур сочувчиси бўлмаса ёхуд тегишли ёруғлик асбоблари турига мос бўлмаган нур сочувчи ва лампалардан фойдаланилган бўлса фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

60-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 61-билет →

Қўнғироқ қилиш