61-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
61-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 61-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қайси йўл асосий йўл ҳисобланади?
- Ҳар бир йўналишда ҳаракатланиш учун бир бўлакли йўлга нисбатан кўп бўлакли қатнов қисми бўлган йўл
- Тупроқли йўлга нисбатан қопламали йўл ёки тегишли белгилар билан белгиланган йўл
- Уч томонлама чорраҳада туташиб келган йўлга нисбатан ҳар икки томонга давом этувчи йўл
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тупроқли йўлга нисбатан қопламали йўл ёки тегишли белгилар билан белгиланган йўл
ЙҲҚ 1-боби 6-банди 12-тушунчасига асосан, асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
2-савол. Қайси қўшимча ахборот белгиси транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойига қўйиш усулини кўрсатади?
- 4
- 3
- 1
- 2
- 5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 3
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг ўн тўққизинчи хатбошисига асосан: 7.6.2. “Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули”.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
3-савол. Ётиқ узлуксиз сариқ чизиқ «Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўхташга рухсат этади:
- Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига ва йўналишсиз енгил таксиларга
- Автобусларга ва троллейбусларга
- Йўловчиларни туширадигаи барча транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига ва йўналишсиз енгил таксиларга
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 - тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз саккизинчи хатбошисига асосан: 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
4-савол. Секинюрар транспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига фақат темир йўл бошлиғининг рухсати билан ҳаракат тезлиги қуйидагидан кам бўлганда йўл қўйилади
- 3 км/соат
- 30 км/соат
- 5 км/соат
- 8 км/соат
- 10 км/соат
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 8 км/соат
ЙҲҚ 18-боби 118-банди 9-хатбошига асосан, темир йўл дистанцияси бошлиғининг рухсатисиз тезлиги соатига 8 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
5-савол. Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси:
- Биринчи галда ҳаракатланишга устунликка эга
- Йўл бериши керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўл бериши керак
ЙҲҚ 15-боби 100-бандига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
6-савол. Бу белги билан белгиланган йўл қисмларида ажратувчи бўлакнинг узилиш жойида қайрилишга рухсат этиладими?
- Фақат тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган транспорт воситаларига рухсат этилади
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 19-боби 121-банди 4-хатбошига мувофиқ, автомагистралларда ажратувчи минтақанинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш тақиқланади.
7-савол. Транспорт воситаларининг тротуар ва пиёдалар йўлкаси бўйлаб ҳаракатланишига йўл қўйиладими?
- Йўл қўйилмайди, чунки бу пиёдаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин
- Йўл қўйилади, агар бу пиёдаларнинг ҳаракатига халал бермаса
- Тротуарда турган бошқа транспорт воситасини айланиб ўтиш учун йўл қўйилади
- Бевосита шу тротуар ёки йўлкаларда жойлашган савдо ёки бошқа корхоналарга хизмат кўрсатишда йўл қўйилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Бевосита шу тротуар ёки йўлкаларда жойлашган савдо ёки бошқа корхоналарга хизмат кўрсатишда йўл қўйилади
ЙҲҚ 10-боби 72-бандига мувофиқ, қоидаларнинг 88, 166-бандларида кўзда тутилганлардан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг тротуарлар, пиёдалар йўлкаларида механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек, тротуарлар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун бошқа имконияти бўлмаган транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминланган бўлиши шарт.
8-савол. Бундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро қатнайдиган автобусларнинг қандай энг юқори тезликда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- 50 км/соат
- 70 км/соат
- 60 км/соат
- 80 км/соат
- 90 км/соат
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 90 км/соат
ЙҲҚ 11-боби 79-банди 2-хатбошига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
9-савол. Мотоциклларни шатакка олишга рухсат этиладими?
- Текис жойларда рухсат этилади
- Ён кажаваси бўлмаган мотоциклларга рухсат этилади
- Тақиқланади
- Ён кажавали мотоциклларга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ён кажавали мотоциклларга рухсат этилади
ЙҲҚ 24-боби 145-бандининг бешинчи хатбошисига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: кажавасиз мотоцикллар билан, шунингдек бундай мотоциклларни.
10-савол. Бу йўл белгиси билдиради:
- Аҳоли яшайдиган жойдаги манзилга томон ҳаракатланиш йўналишини
- Охири берк кўчага олиб борадиган йўлни
- Баландликда ёки тезланиш бўлагида қўшимча бўлакнинг тугаганини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Охири берк кўчага олиб борадиган йўлни
ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг ўттиз олтинчи хатбошисига асосан: 5.19.1. “Охири берк йўл”. Йўлнинг кўрсатилган йўналишда охири берклигини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
11-савол. Шатакка олинган енгил автомобилда йўловчиларни ташиш мумкинми?
- Тақиқланади
- Эгилувчи ва қаттиқ улагичда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Эгилувчи ва қаттиқ улагичда рухсат этилади
ЙҲҚ 24-боби 143 - бандига мувофиқ, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш тақиқланади, енгил автомобилда эса тақиқланмаган.
12-савол. Қуйидаги белги тагидаги қўшимча ахборот белгиси ҳайдовчига нима ҳақида хабар беради?
- Тўхтаб туриш пайтида юргизгични ўчириш тақиқланади
- Юргизгични ўчириш шарти билан тўхтаб туриш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Юргизгични ўчириш шарти билан тўхтаб туриш
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг йигирманчи хатбошисига асосан: 7.7. “Двигателни ишлатмасдан тўхтаб туриш жойи”. 5.15 белгиси билан белгиланган тўхтаб туриш жойида транспорт воситаларининг двигателини ишлатмасдан тўхтаб туришига рухсат этилганлигини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
13-савол. Мазкур ётиқ чизиқ нимани англатади?
- Реверсив ҳаракатланиш бўлагининг чегарасини
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлакни
- Махсус автомобиллар ҳаракатланадиган бўлакни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Реверсив ҳаракатланиш бўлагининг чегарасини
ЙҲҚ 2-иловаси 1-Бўлимининг ўн биринчи хатбошисига асосан: 1.9 - реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади.
14-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?
- Қизил автомобил айни вақтда кўк билан
- Сариқ автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобил айни вақтда кўк билан
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
15-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўк автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
16-савол. Темир йўл кесишмасидан ўтишда ҳайдовчи нимага амал қилиши керак?
- Йўл белгилари ва чизиқларига
- Темир йўл кесишмаси навбатчисининг кўрсатмалари ва ишораларига
- Шлагбаумнинг ҳолатига ва ёруғлик ишорасига
- Барча санаб ўтилган талабларга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Барча санаб ўтилган талабларга
ЙҲҚ 18-бобининг 117-бандига асосан, темир йўл кесишмасига яқинлашиб уни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчи кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига, светофорлар ишораларига, йўл белгиларига, йўл чизиқларига, шлагбаум ҳолатига амал қилиши ва яқинлашаётган поезд (локомотив, дрезина) йўқлигига ишонч ҳосил қилиш шарт.
17-савол. Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин нимага ишонч ҳосил қилиши керак?
- Қувиб ўтаётган транспорт воситасидан анча тезроқ ҳаракатланишига
- Шу бўлак бўйича олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси чапга бурилиш (қайта тизилиш) ҳақида ишора бермаганига
- У чиқишга мўлжалланган йўл қисми 1000 м масофада бўш эканлигига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Шу бўлак бўйича олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси чапга бурилиш (қайта тизилиш) ҳақида ишора бермаганига
ЙҲҚ 12-боби 82-банди 3-хатбошига асосан, қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи шу тасмада орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
18-савол. Узунасига кетган сидирға чизиғи билан тўхтаган транспорт воситалари ўртасидаги масофа қуйидагидан кам бўлган жойларда транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади:
- 4,0 м
- 2,0 м
- 6,0 м
- 5,0 м
- 3,0 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 3,0 м
ЙҲҚ 13-боби 91-банди 7-хатбошига асосан, қуйидаги жойларда тўхташ тақиқланади: – тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.
19-савол. Бензин буғидан заҳарланишнинг аломатлари қандай?
- Кўз ўнги қоронғилашади, бош айланади, мувозанат йўқолади, йиқилади. Томир уриши секинлашади. Оёқ-қўл совийди
- Мастга ўхшаб ҳаракатланади, бош айланади, оғрийди, кўнгил айнийди, қайт қилади, мушаклари тортишади. Нафас олиш секинлашади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Мастга ўхшаб ҳаракатланади, бош айланади, оғрийди, кўнгил айнийди, қайт қилади, мушаклари тортишади. Нафас олиш секинлашади
Этилланган бензин (тетраэтилқўрғошин қўшилган бензин)нинг бирдан катта миқдори ҳавога ажралишидан ўткир заҳарланиш келиб чиқади ва унда кўнгил айниш, қусиш, ҳолсизланиш, бош айланиши, иштаҳанинг йўқолиши ҳоллари юзага келади. Оғизда металл таъми, тилда ёт жизм сезилиши кабилар ўзига хос белгиларидан биридир. Оғир ҳолатларда асабийлашиш, чайқалиб юриш, алаҳсираш, кўриш ва эшитишга оид галлюсинасиялар ва томир тортишлар кузатилади. Этилланмаган бензиндан ҳам заҳарланиш мумкин. Шу каби заҳарланишнинг аломатлари этилланган бензиндан заҳарланишни эслатади, бироқ енгилроқ тарзда ўтади.
20-савол. Юк автомобилининг юкхонасида 8 нафардан кўп одамларни ташиш қайси ҳайдовчиларга рухсат берилади?
- «D» ва «С» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифадаги транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчиларга
- «С» тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи гувоҳномаси бўлиб, шу автомобилда уч йиллик иш даврига эга бўлган ҳайдовчиларга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. «D» ва «С» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифадаги транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчиларга
ЙҲҚ 26-боби 152-бандига асосан: Юк автомобилининг юкхонасида одам ташиш “С” тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлганда эса, “С” ва “Д” тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифага тааллуқли транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилиши керак. Ҳарбий ҳайдовчиларга юк автомобилларида одам ташишга рухсат бериш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
61-билетни онлайн ечиш