52-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

52-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 52-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Бир йўналишда уч ва ундан ортиқ тасмали ҳарқандай йўлда юк автомобилларига четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади:

  1. Қувиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олишда
  2. Чапга бурилиш ва қайрилиб олишда
  3. Барча ҳолларда
  4. Қувиб ўтиш ва айланиб ўтишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Чапга бурилиш ва қайрилиб олишда

ЙҲҚ 10-боби 67-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ, тасмали ҳар қандай йўлда четки чап қаторни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда, шунингдек, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишга, юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

2-савол. Белги ва унинг остидаги қўшимча ахборот белгиси нима ҳақида огоҳлантиради?

Белги ва унинг остидаги қўшимча ахборот белгиси нима ҳақида огоҳлантиради?
  1. Олиб борилаётган ишлар муносабати билан йўл четида тўхташ тақиқланади
  2. Йўл ёқасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан унга чиқиш хавфли
  3. Йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигида йўл четида тўхтаб туриш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўл ёқасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан унга чиқиш хавфли

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлими 7.12 "Хавфли йўл ёқаси" белгисига мувофиқ, 1.23 "Таъмирлаш ишлари" белгиси билан қўлланилганда йўл ишлари бажарилаётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

3-савол. Қувиб ўтишга тааллуқли белгиларни кўрсатинг?

Қувиб ўтишга тааллуқли белгиларни кўрсатинг?
  1. B ва C
  2. A ва C
  3. A ва B
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. A ва C

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.20 белгига асосан, «Қувиб ўтиш тақиқланган». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.22 белгига асосан, «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган». Тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

4-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:

Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:
  1. Қизил автомобил
  2. Яшил автомобил
  3. Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Кўк автомобил

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

5-савол. Қоида бўйича неча ёшдан бошлаб енгил автомобилни бошқаришга рухсат этилади?

  1. 16 ёшдан
  2. 14 ёшдан
  3. 18 ёшдан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 18 ёшдан

ЙҲҚ 25-боби 149-бандига асосан: Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида: “Б” ва “С” тоифалари учун — 18 ёшга тўлган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 35-дарс «Ўқув ҳайдаш» →

6-савол. Қайси белги кесиб ўтган йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришни юклайди?

Қайси белги кесиб ўтган йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришни юклайди?
  1. 5
  2. 4
  3. 1
  4. 3
  5. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 3

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлими 2.4 белгисига асосан, "Йўл беринг!". Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

7-савол. Яшил автомобил чорраҳадан нечанчи бўлиб ўтади?

Яшил автомобил чорраҳадан нечанчи бўлиб ўтади?
  1. Биринчи
  2. Иккинчи
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Иккинчи

ЙҲҚ 15-боби 99-бандига асосан, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

8-савол. Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:

Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:
  1. Биринчи бўлиб айни бир вақтда қизил билан
  2. Учинчи бўлиб айни вақтда қизил билан
  3. Иккинчи бўлиб айни вақтда қизил билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Учинчи бўлиб айни вақтда қизил билан

ЙҲҚ 16 ва 6-боблардаги 105, 26-бандларига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

9-савол. Қайси белги йўлнинг хавфли бурилишига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради?

Қайси белги йўлнинг хавфли бурилишига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради?
  1. 4
  2. 1
  3. 2
  4. 3
  5. 5
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 2

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.11.2 “Хавфли бурилиш” белгиси йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниш чекланган бурилиш жойи ҳақида огоҳлантиради, 1.11.2-чапга.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

10-савол. Велосипедни бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади?

  1. 14 ёш
  2. 18 ёш
  3. 12 ёш
  4. 16 ёш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 14 ёш

ЙҲҚнинг 28-боб. 165-бандга асосан: 165. Йўлда велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ва аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопед ва скутерни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →

11-савол. Кўк ва Қора автомобиллар ҳайдовчиларига ўнгга бурилишни амалга оширишга рухсат этилганми?

Кўк ва Қора автомобиллар ҳайдовчиларига ўнгга бурилишни амалга оширишга рухсат этилганми?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 4.1.1 банди ва 4.Буюрувчи белгиларнинг 10-хатбошига асосан: 4.1.1. «Ҳаракатланиш тўғрига». 4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

12-савол. Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?

  1. Тормозлаб туриб рул чамбарагини сирпанган томонга бурасиз
  2. Газ беришни камайтириб рул чамбараги билан бошқарувни барқарорлаштирасиз
  3. Газ педалини кўпроқ босиб рул чамбарагини ўзгартирмасдан сирпанишдан олиб чиқасиз
  4. Газ педалини оҳиста босиб, автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб, автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Газ педалини оҳиста босиб, автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб, автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз

Олди ғилдираклари етакловчи автомобилда бурилишда тормозлаганда олд ғилдираклардан орқа ғилдиракларнинг илгарилаб кетишидан орқа ғилдиракларнинг ён томонга сирпаниши ҳосил бўлади. Бу ҳолда, рул чамбараги ёрдамида ҳаракат йўналишини тўғрилаш ва ёқилғи узатишни бироз ошириш (ғилдиракларни жимлай айлантирмаган ҳолда) мақсадга мувофиқ бўлади.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

13-савол. Сариқ машина ҳайдовчиси ўтиб кетаётган машина орқасида тўхтаган бўлса, «СТОП» белгисида ҳам тўхташи керакми?

Сариқ машина ҳайдовчиси ўтиб кетаётган машина орқасида тўхтаган бўлса, «СТОП» белгисида ҳам тўхташи керакми?
  1. Ҳа
  2. Йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳа

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 2.5 бандига асосан: 2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

14-савол. Ҳайдовчига транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари чегарасини билдирадиган узлуксиз чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?

Ҳайдовчига транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари чегарасини билдирадиган узлуксиз чизиқни кесиб…
  1. Тўхташ учун рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Ҳамма ҳолларда рухсат этилади, агар тўхтаб туриш жойида бошқа транспорт воситалари йўқ бўлса
  4. Кириш ва чиқиш учун рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1-хатбошига асосан, 1.1 чизиғи қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш тасмаси чегарасини ва велосипедчилар учун тасманинг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. 1.1 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

15-савол. Чорраҳадан охирги бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?

Чорраҳадан охирги бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
  1. Велосипед
  2. Автомобиль
  3. Автобус
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Автомобиль

Йўл ҳаракати қоидаларининг 105 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу чорраҳани велосипед биринчи, автобус иккинчи, кўк автомобил охирги бўлиб кесиб ўтади.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

16-савол. Расмда кўрсатилган ҳолатда қизил автомобилнинг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?

Расмда кўрсатилган ҳолатда қизил автомобилнинг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?
  1. Чапга бурилиш ишорасини ёқиши ва ўнг қаторни бўшатиши
  2. Ўнгга бурилиш ишорасини ёқиши ва ўнгга бурилиши
  3. Светофорнинг рухсат ишорасини кутиши ва тўғрига ўтиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ўнгга бурилиш ишорасини ёқиши ва ўнгга бурилиши

Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради. Светофорнинг қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →

17-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. Яшил, кўк, қизил
  2. Қизил, кўк, яшил
  3. Яшил айни вақтда қизил билан, кўк
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил, кўк, қизил

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

18-савол. Қайрилиш тақиқланади:

  1. Чорраҳалар олдига 15 метрдан яқинроқда
  2. Лоақал бир йўналишда йўлнинг 100 метрдан камроқ қисми кўринганда
  3. Йўлнинг лоақал бир йўналишида 100 метрдан камроқ қисми кўринадиган аҳоли пунктларидан ташқарида
  4. Чорраҳаларда ва уларга 15 метрдан яқинроқда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Лоақал бир йўналишда йўлнинг 100 метрдан камроқ қисми кўринганда

ЙҲҚ 9-боби 62-бандига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

19-савол. Юк автомобили ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидасини буздими?

Юк автомобили ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидасини буздими?
  1. Бузмади, агар унинг рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмаса
  2. Хато қилмади
  3. Бузди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Бузди

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.6.4 белгига асосан, «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.4 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотоциклларни қўйиш усулини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

20-савол. Қайси расмда ажратувчи минтақа кўрсатилган?

Қайси расмда ажратувчи минтақа кўрсатилган?
  1. А
  2. Ҳеч қайсида
  3. Б
  4. А ва Б
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳеч қайсида

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

52-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 53-билет →

Қўнғироқ қилиш