45-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

45-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 45-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Автомобил қайси йўналишларда ҳаракатланиши мумкин?

Автомобил қайси йўналишларда ҳаракатланиши мумкин?
  1. Барча йўналишлар бўйича
  2. Фақат ўнгга
  3. Тўхташ ва светофорнинг яшил чироғини кутиш
  4. Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Барча йўналишлар бўйича

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади. ЙҲҚ 8-боби 8.14-бандига мувофиқ, ҳайдовчилар ва пиёдалар тартибга солувчининг ишораси ва кўрсатмаларига улар светофор ишоралари, йўл белгилари ва чизиқларига зид келган тақдирда ҳам амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

2-савол. Шундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро бўлмаган автобусларнинг қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?

Шундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро бўлмаган автобусларнинг қандай юқори тезлик…
  1. 60 км/соат
  2. 90 км/соат
  3. 50 км/соат
  4. 70 км/соат
  5. 80 км/соат
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 80 км/соат

ЙҲҚ 11-бобининг 79-банди 3-хатбошига мувофиқ, бошқа автобуслар (шаҳарлараро ва микроавтобуслардан ташқари), тиркамали енгил автомобиллар, мотосикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

3-савол. Қайси йўл чизиғи ҳайдовчининг ҳушёрлигини оширади?

Қайси йўл чизиғи ҳайдовчининг ҳушёрлигини оширади?
  1. B
  2. D
  3. C
  4. A
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. A

ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.31 бандига асосан: 1.31 — Аҳоли пунктларидан ташқарида йўлларнинг транспорт воситалари тез ҳаракатланадиган хавфли бурилишларида ҳамда аҳоли пунктларининг пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашувда ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида термопласт ёрдамида чизиладиган «Шовқин чизиқлари»дан фойдаланилиши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

4-савол. Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасига ўрнатилган ўриндиқлар, юкхонаси пастки қисмидан қанча баландликда маҳкамланган бўлиши керак?

  1. 0.3 - 0,5 метр
  2. 0.8 - 0,9 метр
  3. 0.6 - 0,7 метр
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 0.3 - 0,5 метр

ЙҲҚ 26 – боби 153 – бандига асосан: Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасининг борти 1,3 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Бунда юкхонанинг пастки қисмидан 0,3 — 0,5 метр баландликда маҳкамланган ўриндиқлар жиҳозланган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

5-савол. Қайси белгиларда ойнинг жуфт кунларида тўхташ мумкин?

Қайси белгиларда ойнинг жуфт кунларида тўхташ мумкин?
  1. Ҳар иккисида мумкин
  2. Ўнгдаги расмда
  3. Чапдаги расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар иккисида мумкин

ЙҲҚ 1 илова: 3.29. “Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган”
(хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно). ЙҲҚ 1 илова: 3.30. “Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган”
(хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3.29 ва 3.30 белгилари фақат тўхтаб туришни тақиқлайди, тўхташни эмас. Шунинг учун иккала белгида ҳам ойнинг жуфт кунларида тўхташ мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

6-савол. Чапга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёдаларга йўл бериши керакми?

  1. Ҳа, барча ҳолларда ўтказилиши керак
  2. Ҳа, агарда пиёдалар ўтиш жойи бўлса
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳа, барча ҳолларда ўтказилиши керак

Йўл ҳаракати қоидаларининг 96 бандига асосан, чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

7-савол. Қайси белги «Бир томонлама ҳаракатланиш йўлининг охири» деб аталади?

Қайси белги «Бир томонлама ҳаракатланиш йўлининг охири» деб аталади?
  1. 1
  2. 4
  3. 2
  4. 5
  5. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 4

ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 5.6 “Бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири”.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

8-савол. Бош мия жароҳатланишининг асосий аломатлари:

  1. Амнезия - хотиранинг йўқолиши, содир бўлган жароҳатланиш билан боғлиқ ва ҳаётдаги баъзи воқеалар хотирасидан ўчади
  2. Қайт қилиш бир-икки марта, оғир ҳолатларда кўпроқ бўлиши мумкин
  3. Барчаси ҳолатлар тўғри
  4. Ҳушдан кетиш бир неча сониядан бир неча соатгача бўлиши мумкин
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барчаси ҳолатлар тўғри

Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, бош мия жароҳатланишининг асосий аломатлари қуйидагилар:
-Ҳушдан кетиш бир неча сониядан бир неча соатгача бўлиши мумкин;
-Қайт қилиш бир - икки марта, оғир ҳолатларда кўпроқ бўлиши мумкин;
-Амнезия - хотиранинг йўқолиши, содир бўлган жароҳатланиш билан боғлиқ ва ҳаётидаги баъзи воқеалар хотирасидан ўчади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

9-савол. Ҳаракат тезлигини танлашда ҳайдовчига тақиқланади?

  1. Кескин тормоз бериш, агар бу ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун талаб қилинмаса
  2. Ушбу қоидаларга мувофиқ равишда транспорт воситасига ўрнатилган таниқлик белгида кўрсатилган тезликдан ошириш
  3. Иккала санаб ўтилган ҳаракат тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Иккала санаб ўтилган ҳаракат тақиқланади

ЙҲҚ 11-боби 81-бандига асосан, ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади: тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш; тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш; зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш; йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

10-савол. Велосипедчиларга велосипед йўлкаси бўлганда қатнов қисмидан ҳаракатланишга рухсат этиладими?

  1. Тақиқланади
  2. Бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса рухсат этилади
  3. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚнинг 28-боб. 168-банд 5-хатбошига асосан: 168. Велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади: велосипед йўлкаси бўлган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

11-савол. Автомобилга шу вазиятда тўхташга рухсат этиладими?

Автомобилга шу вазиятда тўхташга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади

ЙҲҚнинг 13-боб. 88-банд 1-хатбошига асосан: 88. Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

12-савол. Қайси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўхтаб туриш қоидасини буздилар?

Қайси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўхтаб туриш қоидасини буздилар?
  1. Ҳар икки ҳайдовчи
  2. Енгил автомобилининг ҳайдовчиси
  3. Юк автомобилининг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар икки ҳайдовчи

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз иккинчи хатбошисига асосан: 3.28. “Тўхтаб туриш тақиқланган”. Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 13-боби 88-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк автомобиллари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

13-савол. Агар автомобиль антиблокировкали (АБС) тормоз тизими билан жиҳозланган бўлса кескин тормоз беришни қандай амалга ошириш керак?

  1. Тормоз тепкисини узиб-узиб босиш йўли билан
  2. Тормоз тепкисини охиригача босиш ва автомобилни тўлиқ тўхтагунча тепкини қўйиб юбормаслик
  3. Тўхтаб туриш тормози тизимини қўллаш йўли билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тормоз тепкисини охиригача босиш ва автомобилни тўлиқ тўхтагунча тепкини қўйиб юбормаслик

Автомобил антиблокировкали тормоз тизими (АБС) билан жиҳозланган бўлса, ғилдиракларнинг қатнов қисми қопламаси билан илашишининг назорати шу тизимга юклатилган. Шунинг учун кескин тўхташда тормоз тепкисини охиригача босиб, автомобил тўлиқ тўхтагунча қўйиб юбормаслик керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

14-савол. Қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилган?

Қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилган?
  1. Ҳамма йўналишларга
  2. B ва C
  3. A ва B
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. B ва C

ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.11 банди ва 49-хатбошига асосан: 1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади;
1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

15-савол. Ўнгга бурилганда шу белги билан белгиланган бўлакка ўтишга рухсат этиладими?

Ўнгга бурилганда шу белги билан белгиланган бўлакка ўтишга рухсат этиладими?
  1. Агар бўлак қолган ҳаракат қисмидан ётиқ узлуксиз чизиқ билан ажратилмаган бўлса, рухсат этилади
  2. Рухсат этилади
  3. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Агар бўлак қолган ҳаракат қисмидан ётиқ узлуксиз чизиқ билан ажратилмаган бўлса, рухсат этилади

ЙҲҚ 22- боби 132- бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак. Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Бу ҳолда, агар йўлнинг бу қисми бошқа қисмидан узлуксиз чизиқ билан ажратилмаган бўлса, транспорт воситалари бурилиш пайтида ушбу йўл бўлагига қайта жойлашиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

16-савол. Қуйидаги белгилардан қайси бири ҳайдовчини бошқа хавф-хатарлар тўғрисида огоҳлантиради?

Қуйидаги белгилардан қайси бири ҳайдовчини бошқа хавф-хатарлар тўғрисида огоҳлантиради?
  1. А
  2. В
  3. Б
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. В

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.30 белгига асосан, «Бошқа хавф-хатарлар».

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

17-савол. Ҳаракатни бошлашдан аввал шаҳарлараро автобус ҳайдовчилари нима қилишлари керак?

  1. Йўловчиларга чиқиш, ундан тушиш ва унга жойлашиш тартиби ҳақида тушунтириш
  2. Йўловчиларга ҳалокат бўлганда чиқиш жойларидан фойдаланиш ҳақида тушунтириш
  3. Йўловчиларга ҳаракатланиш вақтида салон ичида юриш мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўловчиларга ҳалокат бўлганда чиқиш жойларидан фойдаланиш ҳақида тушунтириш

ЙҲҚ талабларига асосан, ҳаракатни бошлашдан аввал шаҳарлараро автобус ҳайдовчилари йўловчиларга ҳалокат (фавқулодда) ҳолатида чиқиш жойларидан фойдаланиш тартиби ҳақида тушунтириш беришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

18-савол. Шатакка олинган автобусда одам ташишга рухсат бериладими?

  1. Фақат ўтирган ҳолда ташишга рухсат берилади
  2. Рухсат берилади
  3. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

Йўл ҳаракати қоидаларининг 143 бандига асосан, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

19-савол. Санаб ўтилган қайси транспорт воситаларини ўт ўчиргичсиз тасарруф этишга рухсат этилади?

  1. Автомобилларни
  2. Фақат ён кажавасиз мотоциклларни
  3. Барча мотоциклларни
  4. Автобусларни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча мотоциклларни

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.10 бандига асосан, Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса: кажавали мотоциклларда — тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

20-савол. Сиз чорраҳада чапга бурилишда қайси транспорт воситасига йўл беришингиз лозим?

Сиз чорраҳада чапга бурилишда қайси транспорт воситасига йўл беришингиз лозим?
  1. Ҳеч бирига
  2. Енгил автомобилга
  3. Автобусга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳеч бирига

Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

45-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 46-билет →

Қўнғироқ қилиш