37-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
37-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 37-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қуйидаги жавоблардан қайси бирида «Йўловчи» атамасининг тўғри таърифи кўрсатилган?
- Транспорт воситасидаги барча шахслар
- Транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс, шунингдек транспорт воситасига кираётган (унга чиқиб ўтираётган) ёки транспорт воситасидан чиқаётган (ундан тушаётган) шахс
- Ҳар иккала таъриф тўғри
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс, шунингдек транспорт воситасига кираётган (унга чиқиб ўтираётган) ёки транспорт воситасидан чиқаётган (ундан тушаётган) шахс
ЙҲҚ умумий қоидалар: Йўловчи – транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс, шунингдек транспорт воситасига кираётган (унга чиқиб ўтираётган) ёки транспорт воситасидан чиқаётган (ундан тушаётган) шахс.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
2-савол. Бу йўл белгиси:
- Тракторлар ва ўзи юрар машиналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади
- Икки ғилдиракли кажавасиз мотоцикллардан ташқари ҳамма механик транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди
- Ғилдиракли тракторлардан ташқари ҳамма транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тракторлар ва ўзи юрар машиналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.6 белги талабига мувофиқ, "Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган" белгиси барча турдаги тракторлар, ўзи юрар машина ва механизмларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди.
3-савол. Тиркамали енгил автомобилларга йўлнинг шундай йўл белгиси ўрнатилган қисмида қандай энг катта тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади?
- 100 км/с
- 60 км/с
- 80 км/с
- 110 км/с
- 70 км/с
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 80 км/с
ЙҲҚ 11-бобининг 79-банди 3-хатбошига мувофиқ, бошқа автобуслар (шаҳарлараро ва микроавтобуслардан ташқари), тиркамали енгил автомобиллар, мотосикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
4-савол. Қайси расмда пиёда қоидани бузган ҳолда йўлни кесиб ўтябди?
- 1-2-расмдаги пиёда
- 3-расмдаги пиёда
- 4-расмдаги пиёда
- Барча расмдаги пиёда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 3-расмдаги пиёда
ЙҲҚ 4-боби 17-банди: Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.
Пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш рухсат этилади.
5-савол. Агар ғилдираклардаги тортиш кучи йўл билан тишлашиш кучидан ортиқ бўлса:
- Юргизгич ўчиб қолади
- Етакчи ғилдираклар ўрнидан жимлай айланади
- Улагич деталларининг эмирилиши ортади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Етакчи ғилдираклар ўрнидан жимлай айланади
Жойдан қўзғалаётган вақтда катта инерсия кучи вужудга келади ва уни бартараф қилиш учун етакловчи ғилдиракларга катта тортиш кучини қўшиш лозим. Горизонтал йўлда катта бўлмаган тезликда бир текис ҳаракат пайтида қаршилик кучи катта эмас ва уни бартараф қилиш учун камроқ тортиш кучи етарли. Кўпроқ тортилганда бошқарувчи ғилдираклар ўрнидан жимлай айланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
6-савол. Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга етмасдан ёки ўтиб қанчадан кам масофада тўхташи тақиқланади?
- 50 метр
- 40 метр
- 30 метр
- 45 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 30 метр
ЙҲҚ 13 – боби 91 – банди: Тўхташ тақиқланади: Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб.
7-савол. Ушбу йўл белгиси қайси транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди?
- Барча жавоблар тўғри
- Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини
- Рухсат этилган тўла вазни 3.5тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини
ЙҲҚ 1 илова: 3.32. “Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган”.
8-савол. Ушбу транспорт воситаси қайси тоифага киради?
- M2
- M1
- O1
- N1
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. M1
7.22. М1 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
9-савол. Ушбу йўл белгиси чорраҳаларда ўнгга бурилаётган рельссиз транспорт воситаларига светофорнинг қайси ишорасида ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Яшил ишора
- Кўрсатилган барчаси
- Сариқ ишора
- Қизил ишора
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўрсатилган барчаси
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.42 бандига асосан: 5.42. «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш». Транспорт светофори қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 йўл белгиси ўрнатилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишораси ёниб турганда, барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўнгга бурилишлари мумкин. Бунда улар ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
10-савол. Реакция ва диққатни пасайтирувчи дори-дармонлар таъсирида бўлган ҳайдовчига транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Агар ҳайдовчининг ишлаган даври 2 йилдан ортиқ бўлса, рухсат этилади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 2-боби 12-бандининг биринчи хатбошисига асосан, ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади:
транспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкогол, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳ. к.), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш.
11-савол. Ушбу белги аҳоли пунктларида хавфли йўл қисми бошланишидан қанча масофа олдин ўрнатилади?
- 50-100 м
- Хавфли йўл қисми олдига ўрнатилади
- 150-300 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 50-100 м
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими 1.15 белгиси, "Сирпанчиқ йўл". Йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисмини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
12-савол. Автомобил ҳайдовчиси уни бошқа транспорт воситалари қувиб ўтаётганда қандай ҳаракат қилиши керак?
- Ҳаракат тезлигини камайтириши, товуш ишора бериши
- Ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилмаслиги
- Ҳаракат бўлагини ўзгартирмай, ўнг бурилиш ишорасини бериши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилмаслиги
ЙҲҚ 12-боби 84-бандига мувофиқ, қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракатланиш тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
13-савол. Белгиланган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Ҳар иккисига рухсат этилади
- Фақат ўнгга рухсат этилади
- Фақат чапга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳар иккисига рухсат этилади
ЙҲҚнинг 9-боб. 57-бандига асосан: 57. Бурилишни шундай амалга ошириш керакки, бунда қатнов қисмларининг кесишмасидан чиқаётган транспорт воситаси қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатланиш томонига ўтиб кетмаслиги керак.
Ўнгга бурилишда транспорт воситаси иложи борича қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқда ҳаракатланиши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
14-савол. Қандай ҳолларда транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат этилади?
- Газ таъминлаш тизими билан жиҳозланган автобус ва автомобиль газ баллонларининг ташқи томонида кўрсатилган техник кўрсаткичлар (параметрлар) техник паспортдаги маълумотларга (кўрсаткичларга) мос келса, охирги ва режалаштирилган текширишларнинг санаси бўлса
- Транспорт воситасининг ташқи юзасига қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ва ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган турли хил тасвирлар туширилган бўлса
- Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кўзда тутилмаган ҳолларда кузов (кабина) бир неча хил рангга бўялган бўлса (махсус транспорт воситалари бундан мустасно)
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Газ таъминлаш тизими билан жиҳозланган автобус ва автомобиль газ баллонларининг ташқи томонида кўрсатилган техник кўрсаткичлар (параметрлар) техник паспортдаги маълумотларга (кўрсаткичларга) мос келса, охирги ва режалаштирилган текширишларнинг санаси бўлса
ЙҲҚ 3-иловаси 7-бўлимининг 7.19.-бандига асосан: 7.19. Газли таъминлаш тизими билан жиҳозланган автобус ва автомобил газ баллонларининг ташқи томонида кўрсатилган техник кўрсаткичлар техник паспортдаги маълумотларга мос келмаса, охирги ва режалаштирилаётган текширувларнинг санаси бўлмаса
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
15-савол. Транспорт воситаларидан қандай шароитларда фойдаланишга рухсат этилади?
- N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшининг қолдиқ баландлиги 1,6 мм ни ташкил қилади
- М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига иккинчи классдаги таъмирланган шиналар ўрнатилган
- Шиналарнинг айрим жойларида корд кўриниб қоладиган нуқсонлари бор
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшининг қолдиқ баландлиги 1,6 мм ни ташкил қилади
ЙҲҚ 3-иловаси “Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар”, 5-бўлимининг 5.1-бандига асосан: Шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, О4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам бўлса транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқланади.
Шунга кўра Н2, Н3 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшнинг қолдиқ баландлиги 1,6 мм ни ташкил қилса, бундай транспорт воситасидан фойдаланиш мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
16-савол. Бу ётиқ чизиқ нимани билдиради?
- Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бўлакни билдиради
- Автобуслар ва маршрутли такси (алоҳида кичик автобуслар)нинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бўлакни билдиради
- Автобуслар ва троллейбусларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бўлакни билдиради
- Фақат автобуснинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бўлакни билдиради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бўлакни билдиради
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.23 чизиғи фақат йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради.
17-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Трамвай, айни вақтда яшил автомобил, қизил автомобил
- Қизил автомобил, трамвай айни вақтда яшил автомобил билан
- Трамвай, қизил, яшил автомобиллар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобил, трамвай айни вақтда яшил автомобил билан
ЙҲҚ 15-боби 100-бандига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
18-савол. Агар транспорт воситасида «Тезлик чекланган» таниқлик белгиси ўрнатилган бўлса, бу транспорт воситасининг ҳайдовчисига:
- Белгида кўрсатилган тезликдан ошириш тақиқланади
- Белгида кўрсатилган тезликдан оширишга фақат тезлик тегишли йўл белгиси ўрнатилиб оширилган йўл қисмларида рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Белгида кўрсатилган тезликдан ошириш тақиқланади
ЙҲҚ 11-боби 81-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади: тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш.
19-савол. Ушбу белгилардан қайси бири "Нотекис йўл" деб аталади?
- A
- B
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. C
ЙҲҚ 1-иловаси, белги 1.16 «Йўл нотекислиги» — қатнов қисмининг нотекислиги ҳақида огоҳлантиради.
20-савол. Бу ётиқ чизиқлардан қайси бири белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг тўхташ жойини билдиради?
- «А» ва «Б»
- «А»
- «В»
- «Б»
- «А» ва «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. «Б»
ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимининг йигирма биринчи хатбошисига асосан: 1.17 – йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
37-билетни онлайн ечиш